Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6888
11075
9865

+1210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
178721
299719
21561

+278158

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 463 709
Главная "БИРЖА" Даромадни ноқонуний ўзлаштириш оқибати

qimmatli_180Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги хабарига кўра, “Dilares” МЧЖ ходимларининг қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака гувоҳномаларининг амал қилиш муддати тугатилди.

Гап шундаки, ўтган  йили  агентликка акциядорлар ва инвесторлар томонидан “Dilares” МЧЖ ходимларининг айрим ҳаракатлари юзасидан шикоятлар келиб тушганди. Ўрганиш жараёнида мазкур корхона раҳбари ва ходимлари томонидан инвестиция воситачиси фао­лияти ваколатлари бир неча бор ўз шахсий манфаатлари йўлида суиистеъмол қилинганлиги аниқланган. Хусусан,  улар ўзларига ишониб топширилган бошқа фуқароларга тегишли бўлган акцияларни ноқонуний равишда ўзлаштирган ва сотиб юборган. Шунингдек, акциядорлар ва инвесторларга ушбу ҳолатлар юзасидан нотўғри маълумотлар тақдим этиб, уларни чалғитган. Масалан, 2018 йил охирида мазкур жамият  ходимлари  сақлаш учун ўзларига ишониб топширилган ва фуқаро Б. Р.га тегишли бўлган оддий акцияларни унинг рухсатисиз 663 млн сўмга сотиб, тушумни ўзлаштириб юборганлар.

Шундан келиб чиқиб, корхонанинг собиқ директори А.Ҳайдаров, директор ўринбосари А.Абдуллаев, собиқ ички инспектор Ш.Шарахметовнинг  қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака гувоҳномаларининг амал қилиш муддати  жорий  йил 27 январдан бошлаб тугатилди.

Шунингдек, “Dilares” МЧЖга қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни юритиш учун берилган лицензиянинг амал қилиш муддатини тугатиш юзасидан судга даъво аризаси киритилди.

 

© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"