Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4107
10193
9200

+993
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
74455
308009
117537

+190472

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 751 398
Главная "БИРЖА" Нархларни тартибга солишнинг янги механизми

dori_kasal_160Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан аҳоли ва тиббиёт муассасаларини арзон, сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлаш, уларнинг нархини белгилаш бўйича очиқ-ошкора механизмни жорий этиш мақсадида  дори воситалари нархини шакллантириш ҳамда  тартибга солиш бўйича ўрганишлар ўтказилди. Бунга эса қўмитага келиб тушаётган ариза ва мурожаатлар, аҳоли билан ўтказилган учрашув ва сўровномалар асос бўлди. Жорий йилнинг 10 ойи даврида қўмитага дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари бўйича истеъмолчилардан 248 та ариза келиб тушган.

Уларнинг 133 тасида (53,7 фоизи) дори воситалари нархларининг қимматлиги ҳамда дорихоналарда бир турдаги дори воситалари нархларида катта тафовут мавжудлиги  билдирилган. Мамлакатимизда четдан олиб келинадиган, шунингдек, республикамиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситаларини улгуржи ва чакана сотиш, уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда чекланган савдо устамалари қўлланилади. Шу билан бирга, устамаларни қўллаш учун база нархи сифатида дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг харид нархлари қабул қилинган. Ўз навбатида, харид нархига четдан олиб келинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг контракт нархи, божхона божлари ва йиғимлари ҳамда бош­қа харажатлар инобатга олинади.

Ўрганиш натижасида  четдан дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари контракт нархини келишиш билан бирга шартномалар тегишли чегирмалар қўлланилиши назарда тутилган ҳолда тузилиши маълум бўлди. Айрим ҳолларда ушбу чегирмалар 60-80 фоизгача тақдим этилмоқда. Бу даражада катта чегирма қўлланилиши шартномадаги бирламчи нархнинг сунъий юқори белгиланишидан далолат беради. Айнан чегирмалар чет элдаги етказиб берувчилар томонидан маҳаллий импортёр корхоналарга ўзаро келишган ҳолда ҳар хил қўлланилиши оқибатида ички бозорда ҳам нархларда тафовут юзага келмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, агар чет элдаги етказиб берувчи билан маҳаллий импортёр корхона “эксклюзив” шартнома тузган ҳамда етказиб берилаётган дори воситасига юқори талаб мавжуд бўлса (шу жумладан, машҳур бренд бўлгани ҳисобига) чегирмалар бу даражада катта бўлмаслиги ва бирламчи қиммат контракт нархи қўлланиши кузатилмоқда. Юқори талабга эга бўлган айрим турдаги дори воситалари нархларини қўшни давлатлардаги (Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон) нархлар билан солиштирилганда тафовут 10 фоиздан 100 фоизгачани ташкил этмоқда.

Масалан, Магний В6 таблеткаси Тошкент шаҳрида 55-60 минг сўмдан сотилаётган бўлса, ушбу дори воситаси Нурсултон ва Бишкек шаҳарларида ўртача 40 минг сўм, Душанбе шаҳрида 30 минг сўм, Москвада эса 36 минг сўм эквивалентида сотилмоқда.

Қўшни давлатларда дори воситалари нархлари пастлигининг сабаблари ўрганилганида дунёнинг 30 дан ортиқ давлатида, шу жумладан, МДҲ мамлакатларида ташқи референт нархларни шакллантириш усулидан фойдаланилаётганлиги аниқланди.

Ташқи референт нархни шакллантириш усули дори воситалари нархларини иқтисодий-ижтимоий ривожланиш ёки географик жойлашув жиҳатидан бир-бирига яқин бўлган давлатлардаги нархларни солиштириш асосида шакллантириш ҳисобланади. Масалан, айрим давлатларда (Австрия, Болгария, Италия) ташқи референт нарх сифатида ўртача нархлар олинади, бошқаларида (Венгрия, Испания, Польша) энг паст нархлар усулидан фойдаланилади.

Бундан ташқари, баъзи давлатларда (Бельгия, Чехия, Беларусь) ташқи референт нархлар барча турдаги дори воситаларига, бошқаларида (Нидерландия, Россия, Қозоғистон) айрим турдаги дори воситаларига референт нархлар қўлланилади.

Яқинда Президентимиз раҳбарлигида  фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва аҳолини дори воситалари билан таъминлаш борасидаги ишлар таҳлили ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларини арзон ҳамда сифатли дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва техникалари билан таъминлаш борасида бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Шундан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда ҳам асосий турдаги дори-дармон воситалари нархларини шакллантиришнинг янги механизмини, яъни ташқи референт нархларни шакллантиришни жорий қилиш таклиф этилмоқда.

Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

– танлаб олинган (референт) қўшни давлатлардаги дори воситалари нархларининг ягона электрон базаси юритилади;

– дори воситалари учун таклиф этилаётган нарх қўшни давлатлардаги нархлар билан солиштирилади;

– дори воситаларининг дорихоналардаги нархлари ташқи референт нархдан юқори бўлмаслик талаби белгиланади.

Импортёрлар, шу жумладан, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотининг бўлажак нархлари билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги веб-сайти орқали танишиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш имкониятига эга бўлади.

Мазкур механизмнинг амалга оширилиши натижасида, биринчидан, дори-дармон воситалари нархи пасайишига эришилади ва дорихоналардаги нархлар тафовути минимумга келади. Иккинчидан, импортёрлар томонидан нархлар орқали манипуляция қилишнинг олди олинади. Учинчидан, давлат харидларини амалга оширишда бюджет маблағлари иқтисод қилинади.

Юқоридаги таклифларни рўёбга чиқариш мақсадида Монополияга қарши курашиш қўмитаси Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда дори воситаларини импорт қилиш ва сотишда ташқи референт нархларни шакллантириш механизмини жорий этиш бўйича тегишли қарор лойиҳасини тайёрламоқда.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"