qqb_180Яқинда  Бухоро тумани маркази Галаосиё қўрғонида “Қишлоққурилишбанк” акциядорлик тижорат банкининг Галаосиё филиали биноси фойдаланишга топширилди. Барча талабларга жавоб берадиган молиявий муассасада мижозлар учун ҳамма шарт-шароитлар яратилган.

–  Бизда 4 мингдан зиёд мижозга молиявий хизмат кўрсатилади, – дейди банкнинг Галаосиё филиали бош­қарувчиси ўринбосари Беҳзод Мустафоев. – Янги бино молиявий муассасамизга ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш билан бирга, ходимларимизнинг ҳам иш унумдорлигини оширади. Табиийки, энди замонавий хизмат турлари ҳам кўпаяди. Айни пайтда ҳар бир фуқаро шахсини тасдиқловчи ҳужжатсиз ҳам банкка келиб, хизматларимиздан фойдаланиши мумкин. Бу ердаги қулайлик, ҳар бир кишига бўлган алоҳида эътибор, шубҳасиз, мижозларимиз сонининг янада кўпайишига ёрдам беради.  

Ҳосил КАРИМОВ.