Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4000
10193
9200

+993
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
74348
308009
117644

+190365

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 751 291
Главная "БИРЖА" Билимлар хазинаси ва маънавият шамчироғи

kitob_160Китобдин яхши дўст йўқ жаҳонда!

Китоб – билим булоғи ва тафаккур қаноти, инсоннинг беминнат дўсти ва доимий ҳамроҳидир. У билан ошно тутинган одам асло кам бўлмайди, билъакс, яхшиликка ундовчи сабоқлар олиб, эзгу ишларга қўл уради, ёвузлик ва жоҳилликдан йироқлашиб, ҳаётни ва гўзалликни қадрлашни ўрганади.

Замон эса ҳамиша шиддат-ла ривожланишда давом этаверади. Ана шу боис ўтган асрда кундалик ҳаётимизга радио, телевидение ва кино кенг кириб келди. Кейинчалик барча жабҳаларни Интернет, компьютер техникалари ва ахборот-коммуникация технологиялари жадал қамраб ола бошлади. Тўғри, улар фан-техника ютуқлари ва тараққиёт маҳсули сифатида намоён бўлди. Аммо ҳеч бири китобнинг ўрнини босолмади ва баралла айтиш мумкинки, келгусида ҳам боса олмайди. Мен 30 йиллик ўқитувчилик фаолиятим давомида асрлар синовидан ўтган бу ҳақиқатга кўп бор гувоҳ бўлганман.

 

Масалага шу нуқтаи назардан қараганда, Президентимиз томонида илгари сурилган фарзандларимиз қалбига китобхонлик туйғуларини янада чуқурроқ сингдириш ғояси чўнг  аҳамиятга эга ташаббус саналади. Бугунга келиб, у ҳар хил замонавий воситаларни китобдан устун қўювчи айрим ёшлар учун катта мактаб вазифасини ўтамоқда. Авваллари бадиий асарлар ўқишга қунт қилмаган ўғил-қизларимиз ҳам эндиликда китоб том маънода маънавий озиқ манбаи эканлигини теран ҳис этишмоқда. Ана шундай бир пайтда турли ташкилот-идоралар масъуллари ва элпарвар зиёлилар китобхонликни халқимиз, айниқса, зурриётларимиз орасида тарғиб қилиб, оммавийлаштиришга турли шаклда баҳоли қудрат ҳисса қўшаётганлари нур устига нур бўлмоқда. Чунончи, яқинда бизнинг мактабимизга ҳомийлар томонидан 200 дан зиёд китоб совға қилинди. Натижада кутубхонамиз янги асарлар ҳисобига анча бойиб, мутолаага иштиёқманд ўқувчилар билан янада гавжумлашди.

Мен келажагимиз ворислари ҳар томонлама етук инсонлар бўлиб вояга етишларида китобнинг ўрни беқиёслигини исботловчи кўплаб далиллар келтиришим мумкин. Масалан, кичкиналигимизда дадажоним бизга жуда кўп китоблар совға қилганди. Шу боис болалигимиз ва ёшлигимиз уйимиздаги мўъжазгина кутубхонадаги китоблар оғушида ўтди. Ота-онамиз берган тўғри тарбия ва қалбимизда бадиий адабиётга нисбатан жўш урган муҳаббат кейинчалик ҳаётда ўз ўрнимизни топиб олишимизда кўп ва хўб асқатди. Алқисса, биримиз ўқитувчи, биримиз журналист, биримиз иқтисодчи, яна биримиз меъмор бўлиб етишдик. Энг муҳими, узоқ йиллардан буён ҳаммамиз эл-юрт равнақи йўлида сидқидилдан хизмат қилиб келаяпмиз.

Зеро, китоб – офтоб! У инсоннинг умр йўлларини мудом ёритиб туради, ўзини комилликка чорлайди. Шунга кўра, бизнинг мактабимизда ҳам тез-тез китобхонлик мавзусига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда. Уларда ўқувчиларимиз фаол қатнашмоқдалар. Мен шогирдларимизнинг:

“Ёш ўйноқи кўзларим

Шуур олар китобдан.

Ташкил топиб сўзларим,

Бахтим кулар китобдан

Шунинг учун дейманки.

Китоб менинг дўстимсан!”

дея куйлашларини кўриб ва эшитиб, беҳад қувонаман. Улар орасидан Абу Али ибн Сино, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари буюк бобокалонларимизнинг, Нодира, Увайсий, Зулфия каби бетакрор шоираларимизнинг издош­лари етишиб чиқишига астойдил ишонаман.

Зулфия НУСУРОВА,

Қарши шаҳридаги 21-умумтаълим
мактаби ўқитувчиси.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"