Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3971
10193
9200

+993
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
74319
308009
117673

+190336

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 751 262
Главная "БИРЖА" Молиявий саводхонликни оширишга оид ҳамкорлик

hamkorlik_bitim_180Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ахборот хизматининг хабар беришича,  Тошкент молия институти ўқитувчилари ва талабаларининг капитал бозори соҳасидаги билим ҳамда малакасини оширишда АҚШнинг Колумбия университети билан  2020 йилдан бошлаб ҳамкорлик йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Жорий йил ноябрь ойи бошида мазкур университетнинг халқаро ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича амалиётчи профессори Уильям Эймикнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида Колумбия университети билан Молия инс­титути ўртасида алоқалар ўрнатиш юзасидан келишувга эришилди.

Ушбу келишувга кўра,  Колумбия университети профессорлари Ўзбекистонга мунтазам равишда келиб ёки онлайн равишда семинарлар ўтказиши мумкин. Бундан ташқари, Молия институти талабаларини Колумбия университетига малака оширишга жўнатиш ҳам  кўзда тутилган. Шунингдек, АҚШ университети Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига капитал бозори бўйича сифатли ўқув дастурини тузишда ҳам ёрдам бериши мўлжалланган.

Хабарда қайд этилишича, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ва ходимлари Молия институти талабаларига ёшларнинг молиявий саводхонлигини ошириш  мақсадида мунтазам маърузалар ўқишмоқда. Хусусан, куни кеча агентлик директори Отабек Назиров институт талабаларига ўзбек капитал бозорида  ислоҳот ва унинг иқтисодиётдаги аҳамияти ҳақида маъруза қилган.

“Агар биз чинакам рақобатбардош бозор иқтисодиётини қуришни истасак, иқтисодиётда капитални тўғри ва самарадор тақсимлашимиз лозим. Афсуски, банк тизимида давлат аралашувининг кучли экани ушбу самарадорликка салбий таъсир ўтказмоқда. Ҳозирги шароитда самарадорликни оширишнинг энг мақбул йўли – капитал бозорини тез ривожлантириш”, дея таъкидлаган агентлик раҳбари институт магистрантлари ва талабалари иштирок этган тадбирда.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"