Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3836
10193
9200

+993
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
74184
308009
117808

+190201

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 751 127
Главная "БИРЖА" Давлат божи қонун билан тартибга солинади

oliy_majlis_160Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида  кўриб чиқилган  “Давлат божи тўғрисида”ги қонун лойиҳаси давлат божларини ундиришни тартибга солувчи 38 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатни бирлаштирган.

Илғор хорижий амалиётни ўрганиш натижаларига кўра, юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ёки бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган давлат божи Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасидан чиқарилиб, алоҳида қонун лойиҳасига ўтказилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат божлари, йиғимлари ва бошқа мажбурий тўловлар фақат миллий валютада ундирилиши белгиланган (консуллик йиғимлари бундан мустасно). Фармоннинг ушбу талаби ижросини таъминлаш мақсадида хорижий валютада белгиланган давлат божлари ставкалари қайта кўриб чиқилмоқда. Яъни уларни базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб, сўм эквивалентида ундириш тартиби қонун лойиҳасида ўз аксини топган.

Унда бир қатор турлар бўйича ставкалар пасайтирилиши кўзда тутилган. Хусусан, мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ҳамда адлия органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказганлик учун тўланадиган давлат божларининг камайтирилиши белгиланмоқда.

Лойиҳада концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи ҳамда фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишга лицензия ва рухсатнома берганлик учун давлат божи ундирилиши кўзда тутилган.

Депутатларнинг фикрича, давлат божининг аниқ миқдорлари қонун даражасида белгиланиши мамлакатнинг инвес­тициявий жозибадорлигини оширади. Шунингдек, ставкалар миқдори асоссиз кўтарилишининг олди олинади.

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"