Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8973
10261
8656

+1605
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
138205
308009
53787

+254222

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 815 148
Главная "БИРЖА" Хоразмда замонавий иссиқхона

issiqxona_160Хоразм вилояти Хонқа туманидаги “GARDENS KHOREZM” корхонаси томонидан бир йилда уч маротаба ҳосил олиш имконини берувчи йирик иссиқхона комплекси барпо этилмоқда. Юртимизда аҳолини йил давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашга нима етсин. Ҳукуматимиз томонидан ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини юксалтириш борасида белгиланаётган чора-тадбирларда иссиқхона хўжаликларини ривожлантиришга устувор аҳамият берилмоқда.

Хусусан, жорий йил 5 ноябрда Президентимиз бошчилигида мева-сабзавотчилик тармоғини янада ривожлантириш ва экспортни ошириш ҳамда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишда ҳам замонавий ресурс тежамкор технологиялар асосида юқори сифатли рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масаласига катта эътибор қаратилди.

Эътиборлиси, бу борада Хоразм вилоятида ҳам кенг кўламда ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Хонқа туманида барпо этилаётган замонавий типдаги иссиқхона комплекси бунга мисол бўла олади.

Давлатимиз раҳбарининг ўтган йил ноябрь ойида Хоразм вилоятига амалга оширган ташрифи давомида тасдиқланган мазкур лойиҳа “GARDENS KHOREZM” корхонаси томонидан ишлаб чиқилган. Бир йилдирки, майдони 6 гектарни ташкил этувчи корхона қурилиши жадаллик билан олиб борилмоқда. Умумий қиймати 16,9 млн. еврога тенг бўлган лойиҳанинг қисқа муддатда ҳаётга татбиқ этилишида “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан катта молиявий мадад кўрсатиляпти.

Банкнинг Германия Landesbank’и кредит линиясидан ажратилган 12,9 млн. евро миқдоридаги кредит ҳисобига корхонага Нидерландиядан автоматик ультра иқлим бошқарув тизимига эга иссиқхона комплекси келтириб ўрнатилди. Лойиҳа фойдаланишга топширилса, бир гектар майдонда 500 тонна маҳсулот етиштириш ҳамда бир йилда 3 маротаба ҳосил олиш имкони яратилади. Шунингдек, хонқалик юздан зиёд фуқаро доимий иш билан таъминланади. Қолаверса, йилига 3-4 млн. долларлик маҳсулот хорижий давлатларга ҳам экспорт қилинади.

Иссиқхонада ишчилар ва бошқа шахс­ларнинг кириб-чиқишида хавфли саналган турли касаллик ва микроблардан тозаловчи ускуналар ўрнатилган. Хўжаликда етиштирилган маҳсулотларни автоматик тарзда йиғиш, қадоқлаш ва юкларни сифатли қилиб жойлаштириш учун алоҳида сервис зоналари ташкил қилинган.

Иссиқхона ички ҳарорат йил давомида мавсум танламасдан бир хилда сақланиши учун корбонат ангидрид газида ишловчи совитиш ускунаси билан жиҳозланган. Ташқи қопламаси шиша ойнали эканлиги эса у ерга экилган кўчатларга кечаю кундуз бир хил ёруғлик етиб боришини таъминлайди.

Илғор ва иннновацион технология асосида барпо этилаётган иссиқхонада ўсимликларни чанглатиш ҳам табиий усулда, яъни асаларилардан фойдаланган ҳолда бажарилади. Мутахассислар фикрича, бу усул маҳсулот етиштириш муддатини тезлаштириб, уларнинг экспортбоп бўлишига кафолат беради.

Умуман айтганда, кейинги йилларда юртимизда иссиқхона хўжаликлари илмий ва индустриал асосда ривожланиб, муҳим саноат тармоқлари даражасига кўтарилди. Маҳсулотларнинг янги турлари яратилди, уларни озиқлантириш ва парваришлашда замонавий усуллар ишлаб чиқилди, чет давлатлардан илғор ва инновацион технология­лар келтирила бошланди.

Бугун Хонқадаги “GARDENS KHOREZM” корхонасининг замонавий типдаги иссиқхона хўжалиги иш бошлаш арафасида. У ишлай бошласа бозорларимизда мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларининг мўл-кўллиги ҳамда нарх-наво барқарорлиги таъминланиб, ҳудуд агросаноатининг юксалишига муносиб ҳисса қўшилади.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"