Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4128
10409
10539

-130
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
114442
308009
77551

+230458

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 791 384
Главная "БИРЖА" Қурилишлар – аҳоли манфаати учун

qurilish_160Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг барча шаҳар ва қишлоқларида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда. Бу эса аҳолининг турмуш фаровонлиги янада яхшиланишига хизмат қиляпти. Қурилиш вазирлиги мутахассисларининг билдиришича, 2016-2018 йилларда мос равишда 29,4 трлн. сўм, 34,7 трлн.  сўм ва 51,2 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. 2019 йилнинг январь-сентябрь ойлари мобайнида эса мазкур кўрсаткич 50,9 трлн. Сўмни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 119,3 фоиз ўсиш деганидир.

Кейинги уч йилда аҳоли учун барпо этилаётган уй-жойлар сони ҳам тобора ортиб бормоқда. Жумладан, республикамиз бўйича 2017 йилда 191 та, 2018 йилда 335 та ҳамда 2019 йилда 403 та кўп квартирали уй қурилди ва қурилиш ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартилари уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, 2019 йилда республикада жами 403 та, яъни 29 та  5 қаватли, 332 та 7 қаватли, 39 та 9 қаватли ва 3 та 16 қаватли уй-жой қурилиши режалаштирилган. Бу дастур доирасида ёш оилаларнинг, эскирган уйларда яшовчиларнинг ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифалардаги фуқаролар замонавий уй-жойлар билан таъминланмоқда. Тошкент шаҳрида ва республиканинг бошқа шаҳарларида кўп квартирали уйлар қурилиши ва реконструкция қилиниши амалга оширилиб, аҳолининг турмуш даражасини оширишга хизмат қилмоқда.

Давлат дастурига асосан, қишлоқ жойларда 2017 йилда 15 000  та, 2018 йилда 22 145 та намунали лойиҳадаги уй-жой қурилган бўлса, 2019 йилда жами 351 та массивда 15 010 та, яъни 2 992 та арзон намунавий уй-жой ва
12 018 та квартира қурилиши кўзда тутилган. Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, қишлоқ жойларда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилалар учун 2018 йилда 16 246 та, алоҳида ўрнак кўрсатган ёш оилалар учун 658 та уй-жой қурилган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич мос равишда 11 070 та ва 658 тани ташкил этмоқда.

Шунингдек, давлат инвестиция дастурлари доирасида 2016 йилда 1 590 та, 2017 йилда 1 888 та, 2018 йилда 1 113 та ижтимоий соҳа объекти қурилиб, халққа хизмат қилиш учун топширилган. 2019 йилда
1 271 та ана шундай объект қурилиши режалаштирилган.

– Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 18 июлдаги “2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан, уй-жойга муҳтож бўлан фуқароларга янада енгиллик яратилмоқда, – дейди қурилиш вазири ўринбосари Шуҳратхўжа Ҳошимов. – Шу мақсадда бошланғич бадал маблағлари 10-20 фоиз ўзгарувчан (дифференциал), яъни кўп қаватли уй-жойларнинг қаватига қараб бошланғич бадал миқдори белгиланишидан келиб чиқиб, ўртача 15 фоизни ташкил этади. Уй-жойлар нархининг ошиб кетмаслиги ва ҳамён­боп бўлишини таъминлаш бўйича ҳам зарур чоралар кўриляпти. Уйлар нархини тушириш ва сифатини ошириш учун инновацион қурилиш материалларидан кенг фойдаланиш кўзда тутилмоқда. Масалан, ғишт ўрнига газобетон ва пенобетондан фойдаланиш натижасида ишлаб чиқаришда газ сарфи 8 баробар камаяди ҳамда иссиқлик сақлаш 5 баробар ошади. Имтиёзли ипотека кредитлари сони 2017 йилда 13 200 та бўлган бўлса, 2018 йилда 17 300 та ҳамда 2019 йилнинг 9 ойи мобайнида 23 600 тани ташкил этган. Шунингдек, ипотека кредитлари миқдори 2017 йилда 1,43 трлн. сўмни, 2018 йилда 2,02 трлн. сўмни, 2019 йилнинг 9 ойида 3,2 трлн. сўмни ташкил этиб, ўртача ўсиш суръати 50 фоизга етган.

Мутахассис фикрича, 2020 йилдан бош­лаб 16 мингта оилага бошланғич бадал ва кредит фоиз харажатлари учун бюджетдан субсидия ажратилиши режалаштирилмоқда. Ана шу субсидиялар орқали уйлар бошланғич бадалнинг 10 фоизи ҳамда Тошкент шаҳри учун 12 фоиз, қолган шаҳарларда 10 фоиздан юқори кредит фоизлари қоп­лаб берилади. Мазкур янги тизим келаси йилдан Андижон, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Тошкент вилоятларида ҳамда пойтахтимизда тажриба тариқасида жорий этилади.

Г. САЙДАЛИЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"