Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4472
10409
10539

-130
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
114786
308009
77206

+230803

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 791 729
Главная "БИРЖА" Солиқ амнистияси борасида нима гаплар?

soliq_160_3Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакатимиз тарихида  илк бор депутатлар “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қизғин муҳокама қилдилар. Парламентга тақдим этилган бюджетга оид қонун лойиҳасида ҳамда Бюджетномада аҳоли ва ташқи ҳамкорларимизга мамлакат бош молиявий ҳужжатининг ҳолати очиқ-ойдин, халқаро стандартларга мувофиқ тарзда кўрсатилган.

Унда фискал кўрсаткичларга таъсир этувчи асосий ташқи ва ички омиллар, 2020–2022 йилларга оид солиқ-бюджет сиёсатининг стратегияси, 2020–2022 йилларга мўлжалланган давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари параметрлари каби масалалар ўз аксини топган. Иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилишни таъминлашга, макроиқтисодий кўрсаткичларнинг юқори суръатларда ўсишига эришишга, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган инвестициявий жозибадорлик ҳамда ишчанлик муҳитини оширишга доир чораларни кўриш назарда тутилган.

Мажлисда Бош вазир ўринбосари, молия вазири Ж.Қўчқоровнинг таъкидлашича, 2020 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий динамикасини сақлаб қолган ҳолда 5,5 фоиз миқдорда бўлиши кутилмоқда. Хусусан, саноат ишлаб чиқариши ҳажми 6,5 фоиз, қурилишда 9,3 фоиз, қишлоқ хўжалигида 4,0 фоиз ва хизматлар соҳасида 5,6 фоиз кўпайиши,  асосий капиталга инвестициялар 10,0 фоиз, товарлар ва хизматлар экспорти ҳамда импорт 8,0 фоиз ўсиши прогноз қилинмоқда. Қонун лойиҳасида бюджет маблағларини режалаштириш самарадорлиги, улардан фойдаланиш натижадорлигини оширишга ҳамда бюджетлараро муносабатларни такомиллаштиришга йўналтирилган қатор чора-тадбирлар билан бирга келгуси йил учун давлат бюджетини ва кейинги икки йилга мўлжалланган бюджет йўналиш­ларини тасдиқлаш орқали ўрта муддатли бюджетни режалаштириш таклиф қилинмоқда. 2020 йилда мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 653,5 трлн. сўм, давлат бюджети даромадлари 128,5 трлн. сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 19,6 фоиз даражасида бўлиши кутилмоқда. Харажатлари эса 131,1 трлн. сўмни ташкил этади. Бу ўтган йилдагига нисбатан 24,0 фоиз кўп бўлиб,  харажатларнинг ярмидан ортиғи ижтимоий соҳаларга йўналтирилади.

Қонун лойиҳаси концепциясига мувофиқ, парламентаризм фаолиятига кириб келган янги амалиёт, янги институт туфайли республика бюджети Олий Мажлис томонидан, маҳаллий бюджетлар эса маҳаллий кенгашлар томонидан қабул қилиниши белгиланмоқда. Қолаверса, харажатлар соҳалар бўйича эмас, вазирлик ва идоралар кесимида тасдиқланади. Идоралар мустақиллигини ошириш билан бирга уларнинг харажатлар самараси учун масъулияти ҳам кучайтирилади.

Мажлисда парламент қуйи палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Экоҳаракат депатутлик гуруҳининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари юзасидан  позициялари эшитилди.

ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари томонидан таъкидланганидек, лойиҳада солиқ юкини янада камайтириш, иқтисодиётнинг барқарор ўсишини рағбатлантириш, ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, аҳоли даромадлари, жамғариш ва харид қобилиятини ошириш, ёрдамга муҳтож оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш манзиллилигини таъминлаш бўйича чоралар кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демок­ратик партияси фракцияси аъзоларининг фикрича,  айрим тадбиркорларга 2016-2017 йилларда йўл қўйилган хатолар учун жазо чоралари белгиланяпти. Авваллари шаффоф ишлашга тўсқинлик қиладиган кўплаб омиллар бўлган. Шу туфайли тадбиркорлар, эҳтимол, ўша пайтда хато қилишгандир. Ҳозирги ислоҳотларни янада жадаллаштириш мақсадида 2019 йилнинг бошидан ҳисоблаб, жисмоний шахслар ва тадбиркорлар учун солиқ амнистияси эълон қилиниши мақсадга мувофиқдир. Бундан ташқари, инфляция даражаси кутилганидан юқори бўлмоқда. Бунда нархларни либераллаштириш ва энергия ресурслари таннархларини мақбуллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг таъсири бор, албатта. Нархларни кескин кўтаришга тайёр эмасмиз, лекин  муайян бир давр учун бўлса ҳам энергия ресурслари учун табақалаштирилган қийматни жорий қилишни ўйлаб кўриш керак.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари қайд этганларидек, давлат бюджети лойиҳасини бевосита фуқаролар иштирокини таъминлаган ҳолда муҳокама этиб, қабул қилиш, биринчи навбатда, халқимизнинг келажакка ишончини янада мустаҳкамлайди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзолари лойиҳада  бирламчи тиббий ёрдам хизмати, тез ва шошилинч тиббий ёрдам, оила соғлиғини мустаҳкамлаш, она ва бола ҳимояси, тиббиёт муассасалари учун тиббий анжомларни харид қилишга ажратиладиган маблағларни ошириш, улардан самарали фойдаланиш бўйича сиёсатни давом эттириш кўзда тутилганига ўз эътиборларини қаратдилар. Шу билан бирга, уларнинг фикрича,  тиббиёт муассасаларини дори-дармон, тиббий буюмлар билан таъминлаш учун ажратиладиган маблағлар миқдорини кескин ошириш ва республиканинг чекка, бориш қийин бўлган ҳар бир қишлоқ ҳудудида, аҳоли сонидан қатъи назар, алоҳида тиббиёт муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ.

Ўзбекистон Экоҳаракат депутатлик гуруҳи  томонидан билдирилган фикрга кўра,   2020 йилги давлат бюджетида табиатни муҳофаза қилиш ишларига 246,7 млрд. сўм ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, бу 2019 йилдагига нисбатан қарийб 15 фоиз кўп. Аммо  атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари учун келгуси йили давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларнинг аниқ ҳисоб-китоблари, манзилли йўналиш­лари тақдим этилмаган. Қонун лойиҳасида маҳаллий кенгашларга бюджетларни ўзлари томонидан ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши бўйича мустақиллик берилмоқда. Ушбу янги амалиётнинг ижросини таъминлаш учун маҳаллий кенгашлар, ҳокимлик­лар, молия бўлимлари, солиқ инспекциялари ўз ишини кучайтириши зарур. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри ҳамда ҳисобини юритишга доир ишларни давлат бюджети ҳисобидан бажарилишини таъминлашга эришиш, лойиҳада атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари учун ажратилаётган бюджет маблағларининг тўлиқ таҳлиллари берилиши керак.

Савол-жавоблар, тортишувлар ва қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг “Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.  Масъул қўмитага қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар асосида  мутахассислар ва экспертлар иштирокида маромига етказиш вазифаси топширилди.

Замира ТОЖИЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"