Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4136
10409
10539

-130
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
114450
308009
77542

+230467

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 791 393
Главная "БИРЖА" Кўп томонлама иқтисодий ҳамкорликнинг янги стратегиялари

hamkorlik_bitim_180Пойтахтимизда Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик (МОМИҲ) дастурининг 18-вазирлар анжумани бўлиб ўтди. Унда 20 та мамлакат, 8 та халқаро молия институти ва 10 та халқаро ҳамкорлик ташкилоти вакиллари иштирок этишди.

“Янги МОМИҲ – минтақавий ҳамкорлик доирасини кенгайтириш” мавзуига бағишланган ушбу тадбир  аввалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг табриги ўқиб эшиттирилди. Унда Осиё тараққиёт банки (ОТБ)  ва барча иштирокчиларга анжуманни ташкил этишдаги биргаликдаги ҳаракатлари учун алоҳида миннатдорчилик билдирилиб, кун тартибига киритилган масалаларни муҳокама қилиш ва келишиш ишларида самарали фаолият тилаб ўтилган.

ОТБ президенти Т.Накао ўз маърузасида ушбу банкнинг минтақадаги стратегик ҳамкорлари қаторида бўлган Ўзбекистондаги иқтисодий ўзгаришлар ва  жараёнларга юқори баҳо бериб, амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мамлакатда юзага келган қулай шароит доирасида икки томонлама ўзаро муносабатлар янада кенгайтирилишига умид билдирди.

Ўзбекистон Республикаси инвестиция­лар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов МОМИҲ дастурининг минтақавий ташаб­бусларни амалга ошириш билан боғлиқ долзарб масалаларни ҳар томонлома муҳокама қилиш ҳамда инвес­тиция, энергетика, транспорт ва савдо соҳаларида ўзаро муносабатларни ривожлантириш ва мус­таҳкамлаш учун аъзо мамлакатларнинг биргаликдаги ҳаракатлар стратегиясини шакллантириш  платформаси сифатидаги муҳим ролини таъкидлаб ўтди.

Тадбир  якунлари бўйича ташкиллаштирилган матбуот анжуманида қайд этилганидек, мазкур дастурнинг мақсади тўртта устувор йўналиш – транспорт инфратузилмаси, божхона, савдо  ва энергетика бўйича минтақавий ҳамда кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш орқали Марказий Осиё мамлакатларининг иқтисодий ривожланишига кўмаклашишдан иборат. Бу борада ҳозиргача бажарилган ишлар кўламини янада ошириш мақсадида дастурнинг навбатдаги анжуманида транспорт ва энергетика бўйича 2030 йилгача бўлган стратегиялар ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.  Бу икки йўналиш  минтақа мамлакатлари ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантириш, ўзаро савдодаги тўсиқларни бартараф этишга бевосита боғлиқ ҳисоб­ланади. Муҳокамалар чоғида айтилганидек, божхона текширувларини ва божхона хавфсизлигини таъминлашнинг самарали механизмини яратиш зарур, лекин айни пайтда бу масала савдога тўсиқ бўлмаслиги керак. Стратегияларда мазкур жиҳатларга эътибор берилиб, бу борадаги баланс нуқталарни топишга муҳим масалалардан бири сифатида қаралган. Шунингдек, 
МОМИҲ дастурига аъзо давлатлар табиий ресурсларга бой, аммо ундан оқилона фойдаланиш, тақсимотини тўғри йўлга қўйиш, бу соҳага инвестиция жалб қилиш долзарб бўлиб турибди. Шу боис, ушбу масалалар ечимини биргаликда излаш лозимлигига урғу берилди. Минтақавий транспорт тизимидаги муаммоларни бартараф этишга илғор халқаро тажрибани ўрганган ҳолда  минтақавий ва миллий транспорт сиёсатини ишлаб чиқиш орқали эришиш мақсади кўзланган. Бу айниқса, минтақани халқаро савдо-иқтисодий марказлари билан боғлаб, транзит салоҳия­тини кўтаришга хизмат қилади, транспорт лойиҳаларига қўшимча инвестицияларнинг кириб келишини таъминлайди ва савдо тўсиқларини бартараф этиш, вақт ҳамда молиявий харажатларни қисқартириш ҳисобига савдони кўпайтириш учун шароит яратади.

Бугунги кунда бутун дунё миқёсида туризм келажак иқтисодиётининг асосий йўналишларидан бири бўлиб бормоқда. Айниқса, минтақавий ҳамкорлик  учун ҳам, ҳар бир мамлакат, шу жумладан, Ўзбекис­тон иқтисодиётининг ривожи учун ҳам бу тармоқ муҳим аҳамиятга эга эканлиги инобатга олиниб, анжуманда ушбу соҳанинг истиқболи ҳақида сўз юритилди. Яъни барқарор иқтисодий ўсиш, иш ўринларини яратиш ва бизнес имкониятларидан фойдаланишнинг кучли воситаси бўлган туризмни давлат-хусусий шериклик асосида барқарор тараққий топтиришга кўмак­лашиш чора-тадбирлари муҳокама қилинган. Мазкур тармоққа инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароит­ларни яратиш, унда хусусий секторнинг  иштирокини кенгайтириш зарурлиги қайд этилган.

Тадбир якунида имзоланган қўшма баё­нотда минтақадаги давлатларнинг савдо-иқтисодий ҳамкорлиги ўсиб бораётгани, МОМИҲ – 2030 стратегиясини амалга оширишда эришилган ютуқлар ва дастурнинг иш йўналишлари нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда ижобий минтақавий истиқболлар акс эттирилди. Ҳужжатда, шунингдек, МОМИҲнинг 2030 йилгача иқтисодий ҳамжиҳатлик ва савдо, туризм, қишлоқ хўжалиги, инсон тараққиёти бўйи­ча комплекс стратегияни амалга ошириш юзасидан қўшма ҳаракатлари белгилаб қўйилди.

Матбуот анжуманида Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дас­турининг навбатдаги йиғилиши  ўзаро тушуниш ва ҳурмат, фойдали фикр алмашув, иқтисодий муносабатларни чуқурлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга интилиш  руҳида ўтгани, пировард натижа эса халқларимиз турмуш фаровонлигини янада яхшилашга хизмат қилиши алоҳида эътироф этилди.

Ойдин ЛАТИПОВА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"