Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4539
7751
8025

-274
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
158559
284189
57253

+226936

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 250 835
Главная "БИРЖА" Хорижий инвестор Навоийда фотоэлектр станцияси қуради

quyosh_foto_180Жорий йилнинг  4 октябрь  куни республикамиз тарихий саналари қаторидан ўрин олди. Шу куни  фотоэлектр станциясини қуриш учун инвесторни аниқлаш бўйича биринчи тендер натижалари эълон қилинди ва Ўзбекистонда қуёш энергиясини ривожлантириш истиқболлари аниқланди.

Молия вазирлигида давлат-хусусий шериклик асосида қуёш нуридан электр энергияси ишлаб чиқариш жараёнига  инвестиция жалб қилиш бўйича биринчи очиқ тендер ғолибининг эълон қилиниши  муносабати билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Экспертлар фикрича,  агар электр энергияси тақсимоти яхшиланса, юртимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажмининг ҳозирги кўрсаткичи 4 фоиз кўпайиши мумкин. Мамлакатимизнинг тегишли  вазирлик ва идоралари билан бир қатор халқаро молия ташкилотлари мутахассисларининг умумий таҳлилларида 2030 йилга бориб республикамизда  электр энергиясига бўлган талаб 50 фоиз ортиши тахмин қилинган. Бу мазкур соҳага жуда катта сармоя керак деганидир. Табиийки, ушбу эҳтиёжни  фақатгина давлат маблағи ёки халқаро молия институтлари кредитлари билан қоплашнинг иложи йўқ. Шу ўринда республикамизда қабул қилинган махсус қонун асосида давлат-хусусий шериклик механизми айни муддао бўлди.

Жаҳон банки гуруҳининг ScalingSolar дастури доирасидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилиши мамлакатимиз энергетика балансига 100 МВт қайта тикланувчи соф энергия қўшилишини таъминлайди. Бу лойиҳа  нафақат хусусий секторга йўналтириладиган инвестициялар учун янги имкониятлар очади, балки қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш  мақсадларига эришишга ҳам ёрдам беради. Лойиҳа  мамлакатимиз энергетика балансини диверсификациялаш мақсадида 2030 йилга қадар 5 гигаваттгача қуёш энергияси ишлаб чиқаришга йўналтирилган саъй-ҳаракатларнинг бир бўлаги ва бошланғич қисми ҳисобланади. Энг муҳими, электр энергияси учун рақобатбардош нархларга эга бўлиш ва  қуёш энергиясига нисбатан тарифлар учун мўлжал олиш имкониятини яратади.

ScalingSolar дастури Австрия Молия вазирлиги ва Швейцариянинг Иқтисодий алоқалар бўйича давлат котибияти  ҳамда Нидерландия ҳукумати қўллаб-қувватлови билан амалга оширилади. Унинг доирасида ўтказилган ДХШ тендерини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда Халқаро молия корпорацияси  келишувлар бўйича маслаҳатчи сифатида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлигига ёрдам берган. Тендерга дастлабки босқичдан ўтган 11 та талабгор жалб этилган,   комиссияга  “Acwa Power” (Саудия Арабистони), “Jinko Power” ва “Aljoimah Energy & Water Consortium” (ХХР/Саудия Арабистони), “Masdar” (БАА), “TBEA Xinjianing Sunoasis Co Ltd” (ХХР) ва “Total Eren” (Франция) каби 5 та компаниянинг тижорий таклифлари келиб тушган.

Бирлашган Араб Амирликларининг Masdar Clean Energy  танловнинг бошқа иштирокчиларидан фарқли ўлароқ, қуёш энергиясини киловатт-соатига атиги 2,679 центга етказиб бериш таклифи билан ғолиб  чиққан ва бу ривожланаётган бозорлардаги, қолаверса, мамлакатимиз  томонидан кутилганидан энг паст тарифлардан  биридир.

Masdar Clean Energy компанияси билан бир ой ичида шартнома тузилади. Ҳужжатга мувофиқ,  ушбу компания Навоий вилоятида  бир йил  мобайнида  тўлиқ ўз маблағи эвазига фотоэлектр станциясини лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва ишга тушириш вазифасини, Ўзбекистон эса  бу компания ишлаб чиқарган қуёш энергиясини харид қилишни  зиммасига олган.

Жаҳон банки вакилларининг қайд этишича, танлов очиқ ва кенг рақобат муҳитида ўтгани келгусида бундай лойиҳаларда хорижий инвесторлар иштирокини кенгайтириш омили бўлиб  хизмат қилади. Зеро, биринчи тендернинг ўзиёқ хорижий инвесторларнинг Ўзбекистондаги ислоҳотларга, жумладан, энергетика соҳасида юритилаётган сиёсатга ҳамда бу соҳада бизнес қилиш учун мавжуд қулай шароитга бўлган ишончини кўрсатди. Жаҳон банки кейинги лойиҳалар амалиётини қўллаб-қувватлашга тайёр.

Матбуот анжуманида  маълумот берилганидек,  фотоэлектр станциясини қуриш бўйича бизда етарли тажрибага эга мутахассислар кўп эмас. Шундай бўлса-да, хорижий ҳамкор билан маслаҳатлашиб, бу каби станцияни қуришда имкон қадар маҳаллий ишчи кучидан ва қурилиш маҳсулотларидан фойдаланишга ҳаракат қилинади. Уни қуришда жами 300 киши қатнашиши мўлжалланган. Станция битказилганидан ке­йин у ерда  20-25 иш ўрни яратилади.

Биринчи тендернинг муваффақиятли натижалари инобатга олинган ҳолда Ўзбекистон ҳукумати яқинда худди шундай ДХШ лойиҳасини  Самарқанд ва Жиззах  вилоятларида амалга ошириш учун қўшимча 400 МВт  бўйича тендер эълон қилиши,  кейинги босқичда эса 500 МВт бўйича  яна  битта тендерни ўтказиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, Осиё тараққиёт банки билан ҳам 1000 МВтлик лойиҳани амалга оширишда маслаҳат кўмаги юзасидан келишиб олинган. Бу лойиҳани ҳам давлат-хусусий шериклик тамойили асосида Сурхондарё вилоятининг Шеробод, Музработ ва Ангор туманларида ҳаётга татбиқ этиш режалаштирилган.

Замира ТОЖИЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"