Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6867
8469
10776

-2307
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
207864
280665
11472

+269193

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 015 951
Главная "БИРЖА" Ҳокимликлар нега қонунни бузишяпти?

komissiya_160Маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа давлат тузилмалари томонидан “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари  бузилаётганини бир неча бор таъкидлаганмиз. Кимдир хатолардан сабоқ олади, кимдир эса яна эски йўлдан юраверади. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимликлар  қабул қиладиган ҳужжатларда кўп ҳолларда тадбиркорлик фаолияти ривожини чекловчи ҳамда товар молия бозорларида соғлом рақобатга тўсқинлик қилувчи омиллар мавжудлигини кўриш мумкин.

Мазкур ҳолат мамлакатнинг барча ҳудудларида турли фаолият соҳаларида, айниқса,  қурилишда кузатилмоқда. Хусусан, бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилувчи дастурларга мувофиқ, давлат объектларини қуриш ва қайта таъмирлаш учун пудрат ташкилотларини аниқлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан айнан бирор пудрат ташкилотини тавсия қилиш ва уларга кафолатлар бериш мазмунидаги хатлар юбориш ҳолатлари кўп учрамоқда.

Ушбу ҳаракат  “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддаси, яъни давлат бош­қаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг айрим хўжалик юритувчи субъектларга уларни товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёзлар, преференциялар ва енгилликларни асоссиз равишда беришини тақиқловчи талабнинг бузилишига олиб келмоқда. Мисол учун, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани ҳокимлиги тoмонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тегишли органларга пудратчи ташкилотларни аниқ кўрсатган ҳолда 19 та тавсиявий хат юборилган. Бундай ҳолат мазкур вилоят­нинг Миришкор ва Нишон туманларида ҳам аниқланган.

Самарқанд вилоятининг 4 та туманида ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, шунга ўхшаш 29 та қонун бузилиши ҳолатига дуч келинган.

Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан қабул қилинган қарорларни ўрганиш натижалари бу ерда ҳам вазият яхши эмаслигини кўрсатмоқда.  Биргина 2018 йилнинг ўзида вилоят ҳокимлиги томонидан рақобатни чеклашга олиб келувчи 29 та қарор қабул қилинган. Вилоят ҳокимлигининг жорий йилнинг ўтган даврида қабул қилинган қарорларида 14 та шундай ҳолатга йўл қўйилгани маълум бўлган.

Таъкидлаш лозимки, “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги “Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, марказлаштирилган манбалар, давлат бошқаруви органлари ва давлат корхоналари маблағлари, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган капитал қурилиш билан боғлиқ товарлар, ишлар ва хизматлар хариди фақат танлов савдолари натижалари бўйича амалга оширилади.

Aниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан жорий йилнинг 1 август ҳолатига кўра,  қўмита ва унинг ҳудудий бош­қармалари томонидан давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига нисбатан рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилиши тўғрисида 54 та иш қўзғатилиб, камчиликларни бартараф қилиш бўйича 50 та кўрсатма берилди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати.


 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"