Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6895
8469
10776

-2307
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
207892
280665
11444

+269221

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 015 979
Главная "БИРЖА" Активлар қандай бошқарилмоқда?

aktiv_180Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ташкил этилган навбатдаги матбуот анжуманида соҳага оид қабул қилинган қатор ҳужжатлар асосида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Бевосита кўрсаткичларга тўхталиб таъкидланганидек,  ҳудудларда 526 та давлат объекти электрон аукцион ва “ноль” харид қийматида 488,9 млрд. сўм ва 141,2 млн. доллар инвестиция киритиш ҳамда 11 мингта янги иш ўрни яратиш шарти билан тадбиркорларга сотилган.

 Натижада нафақат кўплаб  фуқароларимизнинг мулкдор бўлиши, балки  давлат бюджетига 43,6 млрд. сўм тушиши таъминланган. Бошқа бир муҳим жиҳат шуки, 1 795 та шартнома бўйи­ча ўзлаштирилган инвестициялар 220 млн. доллар ва 2,3 трлн. сўмни ташкил этиб, бугунги кунга қадар жами 16 402 дан зиёд аҳоли иш жойига эга бўлган.  Эътирофлиси, мулкдорлар орасида хорижий инвесторларнинг
борлигидир. Мисол учун, “Қўқон суперфосфат заводи” акциядорлик жамиятининг  95,54 фоиз акцияси Сингапурнинг “Indorama Holdings BV” компаниясига 70,0 млн. доллар, “Ангрен Пак” акциядорлик жамиятининг 25,0 фоиз акция пакети 25,0 млн. долларлик инвестиция мажбурияти билан Россиянинг “Николь Пак” компаниясига сотилишига эришилди.

Бугунги кунда бўш турган 1 575 та давлат объектидан мақсадли фойдаланиш бўйи­ча аниқ чоралар кўрилгани ҳам таҳсинга сазовор. Жумладан, улардан 649 таси тадбиркорлик субъектларига сотилди, 239 та яроқсиз бино бузилиб, ер майдонлари ҳокимликлар захирасига олинди, 456 таси инвестиция дастурларига киритилган, 62 таси кам таъминланган оилаларга уй-жой сифатида ажратилиб, 169 таси ижарага берилди.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан 4,69 млн. кв.метр майдонга эга 18 905 та давлат мулки объектининг ижарага олиниши бўш ётган бинолардан аниқ мақсадда фойдаланиш ва   20 799 та иш ўрнини очиш имконини яратган.

Давлат мулки объектларини ижарага беришда ошкораликни таъминлаш ва ортиқча бюрократик тўсиқ ҳамда тартиботларни бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб давлат кўчмас мулк объектлари “E-ijro auksion” орқали ижарага тақдим этилиши йўлга қўйилди. Ҳозирга қадар 600 та давлат кўчмас мулк объекти электрон савдога чиқарилиб, 214 таси ижарага берилди.

Агентлик томонидан давлат иштирокидаги корхоналарда замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий қилиш, уларни бошқаришнинг бозор механизмларини ишлаб чиқиш борасида ҳам муайян ишлар  амалга оширилди. Бу йўналишда кўрилган чоралар туфайли агентлик бошқараётган 418 та хўжалик жамиятида 42,4 трлн. сўм соф тушум ва  5,2 трлн. сўм соф фойда олинди. Давлат бюджетига 595,5 млрд. сўм ёки ўтган йилги кўрсаткичдан 4 баробар кўп миқдорда дивиденд ҳисобланиб, шундан 410,0 млрд. сўми бюджетга ундирилди. Хорижий тажрибада кенг қўлланилаётган акцияларни IPO ва SPO йўли билан жойлаштириш амалиётини кенгайтириш мақсадида 2019-2020-йилларда 6 та акциядорлик жамиятининг 350,0 млрд. сўмликдан ортиқ акцияларини фонд биржасига чиқариш юзасидан андеррайтерлар билан ҳамкорликда тегишли чоралар кўрилмоқда. Масалан, яқинда “Кварц” акциядорлик жамиятининг 5 фоиз акцияси SPO йўли билан сотувга қўйилиши  кутиляпти.

Давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг илғор тажрибасини жорий қилиш мақсадида Осиё тараққиёт банки экспертлари жалб этилган ҳолда  “Ўзбекнефтегаз”, “Олмалиқ ТМК”, “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Ўзагротехсаноатхолдинг”, “Ўзавтосаноат”, “Ўзбекистон темир йўллари” каби  йирик субъектларда корпоратив бошқарув қоидалари жорий этилиб, доимий мониторинг тизими ўрнатилди ва шу йўл билан мавжуд камчиликлар бартараф этилмоқда.

Президентимизнинг 2019 йил 1 июлдаги “Баҳолаш фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда паст рентабелли ва фаолият юритмаётган давлат иштирокидаги корхоналарни сотиш механизмларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, баҳолаш ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш ва баҳоловчиларни тоифалаш  агентлик зиммасига юклатилган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.  Маълумотларга кўра, агентлик томонидан республика миқёсида  1 111 нафар жисмоний шахсга баҳоловчи малака сертификати,  226 та юридик шахсга баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тақдим этилди. Жорий йилнинг май-август ойлари давомида тўрт  маротаба малака имтиҳонлари ўтказилган. Имтиҳонда қатнашиш учун ариза берган 422 нафар жисмоний шахсдан 118 нафари  мазкур синовдан муваффақиятли ўтди, 233 нафари эса имтиҳондан ўтолмади, 71 нафари бу жараёнда қатнашмади. Малака имтиҳонларининг агентлик расмий веб сайтида online режимда олиб кўрсатилиши мазкур жараённинг шаффофлигини таъминлашга хизмат қилди.

Бундан ташқари,  халқаро стандартлар тамойиллари асосида баҳолашнинг ягона миллий стандартлари лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан ишчи гуруҳи аъзолари ва экспертлар таркиби тузилган бўлиб, бу масалага доир дастлабки ишлар бошлаб юборилди.

Шунингдек, кейинги пайтларда кескин бўлиб турган муаммоларни бартараф этиш, бузилиши режалаштирилган турар ва нотурар жойларни баҳолаш тизими шаффофлигини таъминлаш ҳамда баҳолашни реал нарх асосида амалга ошириш мақсадида агентлик томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Бузилиши мўлжалланган биноларни баҳолаш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда.

Журналистлар эътиборига шу каби маълумотлар ҳавола этилиши билан бирга инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши, баҳолаш жараёнида миллий ва халқаро стандартларнинг роли, баҳоловчиларнинг бу жараёндаги масъулияти билан боғлиқ қатор саволларга жавоблар қайтарилди.

Замира ТОЖИЕВА.

 

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"