Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4183
11431
10395

+1036
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
155241
308009
36751

+271258

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 832 184
Главная "БИРЖА" Қайси ер участкалари хусусийлаштирилади?

 

agrar_160_1Жорий йилнинг 13 август куни мамлакатимиз Президенти “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунга имзо чекди. Мазкур қонун 2020 йил 1 мартдан эътиборан кучга киради.Қонунга мувофиқ,  ер участкаларини хусусийлаштириш ихтиёрийлик асосида амалга оширилиши керак. Юридик ва жисмоний шахслар ер участкаларини хусусийлаштиришга бўлган ҳуқуқларини ўз хоҳиш-иродаси билан ва ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширади. Ер участкаларини хусусийлаштиришга мажбурлаш тақиқланади.

Ер участкаларини хусусийлаштириш тўлов асосида амалга оширилади.
Қонунга кўра, хусусийлаштириш объектларига юридик шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ёки улар томонидан хусусийлаштирилаётган бинолар ва иншоотлар, ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари жойлашган ер участкалари, шунинг­дек, уларга туташ бўлган, ишлаб чиқариш фаолия­тини амалга ошириш учун зарур ўлчамлардаги ер участкалари, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкалари, бўш турган ер участкалари, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизацияни ривожлантириш жамғармасига берилган ер участкалари киради.
Ер участкаларини хусусийлаштириш жараёни очиқ ва шаффоф бўлиши керак. Давлат органлари ва ташкилотлари ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги ахборотдан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги ҳақидаги қонун ҳужжатларида белгиланган усуллар орқали эркин фойдаланилишини таъминлаши шарт.
Ер участкаларини хусусийлаштириш тўлов асосида амалга оширилади.
Ер участкаларини хусусийлаштириш доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёхуд мерос қилиб қолдириладиган  умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари асосида тегишли бўлган ер участкаларини юридик ва жисмоний шахслар томонидан сотиб олиш,  электрон онлайн-аукцион орқали сотиш шаклларида бажарилади.
Ер участкаларини хусусийлаштиришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
– ер участкаларини хусусийлаштириш учун ушбу қонунда назарда тутилган асосларнинг мавжуд эмаслиги;
– хусусийлаштириладиган ер участкаларига нисбатан тугалланмаган суд муҳокамаларининг мавжудлиги;
– хусусийлаштириладиган ер участкаларида жойлашган кўчмас мулк объектларига нисбатан тақиқнинг ёки хатловнинг мавжудлиги;
– аҳоли пунктлари тасдиқланган бош режаларининг, шунингдек, ариза берилгунига қадар қабул қилинган ҳамда ер участкаларини хусусийлаштиришга бевосита тўсқинлик қилаётган ер участкаларини давлат ва жамоат  эҳтиёжлари учун олиб қўйиш, инфратузилма объектларини қуриш тўғрисида ваколатли давлат органлари ҳужжатларининг мавжудлиги;
– аризада нотўғри, бир-бирига зид бўлган ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланганлиги;
– хусусийлаштириладиган ер участкаси учун тўловнинг ушбу қонунда белгиланган муддатда амалга оширилмаганлиги ёки тўлиқ амалга оширилмаганлиги.
Ер участкаларини хусусийлаштиришни бошқа сабабларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.

 

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"