Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8877
8159
8782

-623
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
176962
288363
34676

+253687

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 704 384
Главная "БИРЖА" Олқишга эришиш саодати


meditstina_160Касбим шифокор. Кўп йиллар давомида пойтахтимиздаги тиббиёт муассасалари –шифохона ва поликлиникаларда ишладим. Ҳозир пенсиядаман. Қўшни Тожикистонда туғилганман. Олий маълумотни ҳам Душанбе тиббиёт институтида олганман. Тожикистонда яқин қариндошларим ва таниш­ларим кўп. Ўтган йиллар давомида анча пайт юртга бориш, ота-оналаримиздан хабар олиш, ўтганларнинг қабрларини зиёрат қилиш биз учун орзуга айланиб қолган эди. Аллоҳга шукрки, сўнгги йиллардаги ислоҳотлар туфайли чегаралар очилиб, яқинларимиз билан борди-келдини йўлга қўйдик, яхши-ёмон кунларимизда бир-биримиздан хабар олиш имконига эга бўлдик.

Тиббиёт ходими бўлганим учун баъзан бемор қариндошларим ва танишларим шифо истаб бизникига келишади. Улар Ўзбекис­тонда тиббий хизмат даражаси юқори эканлиги, шифохоналар замонавий тиббиёт жиҳозлари билан таъминланганлиги учун бизнинг шифохоналаримиз ва шифокорларимизга ишонишади.

Бир яқин қариндошим, эндигина 30 ёшни қаршилаган Ихтиёр Наимов анчадан буён варикоз, икки оёғи вена томирлари шишишидан азият чекарди. У бир неча марта Сўғд вилоятидаги касалхоналарда даволанди, лекин фойдаси бўлмади, тузалмади. Шу боис Тошкентга келди. Мен беморни Тошкент иккинчи тиббиёт академиясининг 1-шифохонасига олиб бордим. Шифохона жарроҳлик кафедрасининг пулли хизмат кўрсатиш бўлимида беморни тиббиёт фанлари номзоди, тажрибали жарроҳ Дилшод Соҳибов кўрикдан ўтказди ва тезда жарроҳлик амалиёти ўтказиш кераклигини айтди. Кейин уни тиббиёт фанлари доктори Мурод Ҳакимов ҳам текшириб кўрди. Жарроҳлик амалиётини эса қўли гул шифокорлар Акмал Эрназаров, Дилшод Соҳибов, анестозолог Ёрқин ака ўтказдилар. Шуниси қувонарлики, бемор икки кунда оёққа туриб кетди. Энг муҳими, у шифохонадаги врачлар ва ҳамшираларнинг муомаласи ҳақида оғзидан бол томиб гапирди.

Беморнинг қувончини кўриб юртимизда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлардан бошим осмонга етди. Бу каби ишлар мамлакатимиз обрўсини ошириш билан бирга, хазинамизга яхшигина даромад ҳам келтиради, албатта. Қариндошим Тожикистонга қайтиб боргач, менга қўнғироқ қилиб, барча врачларга яна бир бор раҳмат айтишимни сўради. Унинг юриб кетганини кўрган ота-онаси, қариндошлари билан бирга 90 ёши бувиси ҳам врачларни олқаётган экан. Шифокор учун олқиш олишдан хайрлироқ иш йўқ.

Аҳрор ШАРИПОВ,

пенсионер, олий тоифали жарроҳ.

 

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"