Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8943
8159
8782

-623
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
177028
288363
34610

+253753

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 704 450
Главная "БИРЖА" Бўш турган объектлар бўйича янги чоралар


 


soliq_mulk_160Бугунги кунда ишлаб чиқариш майдонларидан оқилона фойдаланмаслик, ишлатилмаётган объектларни бошқа мулкдорлар номига расмийлаштириш орқали таъсирчан солиқ механизмидан қочиш ҳолатлари учрамоқда. Бу эса, ўз навбатида, фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш жараёнини мураккаблаштирмоқда.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 13 августдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида таъкидланган. Шундан келиб чиқиб, қарорда мулкчилик шаклидан қатъи назар, фойдаланилмаётган объектларга солиқ органлари томонидан ушбу объектларни самарали ишлатиш бўйича идоралараро комиссия хулосасини олмасдан, тўғридан-тўғри таъсирчан солиқ механизмини қўллаш, фойдаланилмаётган объектлар хўжалик фаолиятига жалб этилганда, таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳисобланган солиқ суммаларини қайтариш тартибини жорий этиш белгиланди.

Ҳужжатга асосан, фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш ҳамда мазкур объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилади. Ишчи гуруҳларнинг вазифаси фойдаланилмаётган объектларни жойига борган ҳолда хатловдан ўтказиш ҳамда уларнинг рўйхатини шакллантиришни ташкил этиш, ушбу объектларга
нисбатан таъсирчан солиқ механизмини қўллаш бўйича давлат солиқ хизмати органларига хулоса тақдим қилиш, бундай объектларни ишга тушириш муаммоларини ўрганиш, бу муаммоларни ҳал этиш ва объектларни ишга туширишга доир лойиҳаларни тайёрлашда ва инвесторларни жалб қилишда мулкдорга кўмаклашиш, объект ҳақиқатда хўжалик фаолиятига жалб этилганлигини жойига бориб ўрганиш орқали таъсирчан солиқ механизмини тўхтатиш юзасидан давлат солиқ хизмати органларига хулоса беришдан иборат.

Фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларига нисбатан бир қатор таъсирчан чоралар кўрилади. Яъни мол-мулк ва ер солиқлари ўрнатилган ставкага нисбатан уч ойга қадар икки баравар, уч ой ўтгандан сўнг беш баравар, олти ой ўтгандан сўнг ўн баравар, 12-ойдан бошлаб келгуси ҳар 12 ойда охирги ошириб қўлланилган миқдорнинг икки баравари миқдорида қўлланилади. Шунингдек, фойдаланилмаётган объектларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ мол-мулк ва ер солиқлари бўйича қўлланиладиган солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг амал қилиши тўхтатилади.

Қарорга асосан, ўрнатиладиган тартибга кўра, хатловдан ўтказиш вақтида белгиланган муддатда тугалланмаган қурилиш объектлари, бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари умумий майдонининг 50 фоизидан кўпроғидан товарлар ишлаб чиқаришда (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) фойдаланилмай келинган бўлса (мавсумий тусдаги фаолият амалга ошириладиган объектлар бундан мустасно), улар бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари сифатида эътироф этилади. Давлат мулки бўлган фойдаланилмаётган объектларни белгиланган тартибда сотиш, ижарага, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида бериш чоралари кўрилади. Объект қиймати мавжуд бўлмаган ҳолларда, юридик шахсларга тегишли бўлган фойдаланилмаётган объектлар учун мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқаришда мол-мулкнинг шартли қиймати ҳар бир квадрат метри учун Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 бараварида, Нукус шаҳри, вилоят марказлари ҳамда республика ва вилоятга бўйсунувчи йирик шаҳарларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараварида ҳамда бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараварида белгиланади. Бунда объектнинг фойдаланилмаётган майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлганда ҳисобланган солиқ суммасига 1,5 баравар миқдордаги кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади.

 

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"