Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
8900
8159
8782

-623
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
176985
288363
34653

+253710

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 704 407
Главная "БИРЖА" Бировнинг нарсасига тегма!

dori_160Фармацевтика соҳаси бозорида кўпгина брендлар мижозлар орасида ўз ўрнига эга бўлиб, бунинг сабабларидан бири, албатта, унинг сифатидир. Ҳар бир бренд муаллифнинг интеллектуал мулки ҳисобланади. Аммо, бирдамас-бирда худди унга ўхшаш маҳсулотга дуч келиш кўнгилсиз ҳодисадир. Шуниси ачинарлики, бундан нафақат ишлаб чиқарувчи, балки истеъмолчи ҳам азият чекади.

Бугунги кунда “дори-дармон ишлаб чиқариш соҳасидаги кўчирмакашлик”лар юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитасига кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Масалан, қўмитага “ADVANCE PHARMACEUTICAL BUSINESS” ХК МЧЖдан “AMRITA PHARMA” МЧЖга нисбатан чора кўриш тўғрисида мурожаат келиб тушди.

Мурожаатда айтилишича, “AMRITA PHARMA” МЧЖ томонидан сотилаётган “ЗИТРАКС” номли препарат, унга тегишли бўлган товар белгиси остида чиқарилаётган
“ЗИТРОКС”, “ZITROKS”, “ZITHROX” номли препаратига адаштириб юбориш даражасида ўхшаш.

Мурожаатни кўриб чиқиш ва амалдаги қонунчилик талабларининг бузилиш ҳолатини аниқлаш мақсадида, қўмита Интеллектуал мулк агентлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги қошидаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани стандартлаштириш ва экспертизаси давлат маркази” ДУКга хат юборди. Дастлабки ўрганишларнинг кўрсатишича, “ADVANCE PHARMACEUTICAL BUSINESS” ХК МЧЖ “Macleods Pharmaceuticals Ltd” (Ҳиндис­тон) ишлаб чиқарувчининг Ўзбекистон бозорида фаолият кўрсатётган дистрибьютори ҳисобланади. “AMRITA PHARMA” МЧЖ эса “Зитракс” препаратини етказиб берувчи ва “Agio Pharmaceuticals Ltd” (Ҳиндистон) ишлаб чиқарувчининг дистрибьютори саналади. Таркибига кўра ҳар иккала препарат ҳам антибиотиклар гуруҳига киради. “ADVANCE PHARMACEUTICAL BUSINESS” ХК МЧЖ ва “AMRITA PHARMA” МЧЖ бир турдаги товарларга нисбатан ўзаро рақобатлашувчи компаниялардир. “ADVANCE PHARMACEUTICAL BUSINESS” ХК МЧЖга тегишли бўлган “ЗИТРОКС”, “ZITROKS”, “ZITHROX” товар белгиси “AMRITA PHARMA” МЧЖ томонидан “ЗИТРАКС” препарати кўринишида сотилган.

Ўрганиш натижаларига кўра, қўмита “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларини бузгани тўғрисида “AMRITA PHARMA” МЧЖга нисбатан иш қўзғатди ва қонунбузарликни бартараф этиш, келгусида шу каби ҳолатларга йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатма берди.

Хулоса қилиб айтганда, баъзи бир “тадбиркорлар” “бировнинг нарсасини олиш мумкин эмас”лигини тушуниб етгунича, қўмита шу каби мурожаатлар билан ишлашни давом эттиради.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати.

 

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"