Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6917
8025
7470

+555
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
153186
284189
62626

+221563

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 245 462
Главная "БИРЖА" Электрон кооперация биржа портали яратилади

elektron_160Ички ва ташқи истеъмол бозори талабига мос маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ҳамкорлик учун қулай шароитларни яратиш, саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш иқтисодиёни жадал тараққий топтиришнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.

Аммо, ички бозор эҳтиёжи миқдорини таҳлил қилиш натижалари саноат кооперациясини кенгайтиришнинг мавжуд имкониятлари етарлича ишга солинмаганини кўрсатган. Президентимизнинг 2019 йил 1 майдаги “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эса айни шу борадаги муаммоларни бартараф этишга қаратилган муҳим ҳужжат бўлди.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан бир қатор давлат идоралари билан биргаликда ташкил этилган матбуот анжуманида мазкур қарор ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилганидек, ўтган даврда иқтисодиётда талаб юқори бўлган ҳамда келгусида республикамизда ишлаб чиқарилиши тавсия этилаётган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом-ашё ва материалларнинг янги 99 та тури тадбиркорлик субъектларини хабардор қилиш учун Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг веб-сайтига жойлаштирилган. Бугунги кунда ушбу маҳсулотларни 2019-2020 йилларда ўзлаштириш бўйича ҳудудларда 55 та ташаббускор томонидан бир қатор лойи­ҳалар ишлаб чиқилиб, дастлабки тадбирлар бошланган. Масалан, Фарғона вилоятида “Реал кабель инвест” масъулияти чекланган жамияти негизида лед ёритиш воситалари ишлаб чиқариш лойиҳаси жорий йилнинг учинчи чорагида ҳаётга татбиқ этилади. Сурхондарё вилоятида “Смарт голд инвест АС” МЧЖ томонидан қандолат маҳсулотлари (шоколад) ишлаб чиқариш лойиҳаси бу йил декабрь ойида ишга туширилади. Сентябрь ойида эса Бухоро вилоятида “Артин” МЧЖ корхонаси негизида сантехника жиҳозлари ишлаб чиқариш лойиҳаси фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, “Саноат ярмаркаси ва электрон кооперация биржа портали фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган ва ҳозирда тегишли давлат бошқаруви органлари билан келишиш жараёни кетмоқда. Ушбу қарор лойиҳасида кўрсатилаётганидек, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида электрон кооперация биржа портали платформаси жорий этилади. Шунингдек, тегишли давлат органлари базаси билан интеграциялашган ҳолда республикамизда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари ҳақидаги ягона база ва тайёр маҳсулот, хом-ашё, бутловчи буюмлар, шунингдек, ўзлаштиришга тавсия қилинадиган маҳсулот турларининг техник параметрлари ҳақида онлайн тарзда тадбиркорларга ахборот етказиш таъминланади. Энг муҳими, талабгор билан ишлаб чиқарувчи ўртасида, шу жумладан бюджет ва корпоратив ҳамда стратегик харидорлар буюртмаси доирасида эркин рақобат ва нарх шаффофлиги таъминланиб, корхоналарнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлик жараёни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, Савдо-саноат палатаси томонидан саноат маҳсулотлари бозорининг барча қатламларидаги хўжалик юритувчи субъектларни мақсадли жалб қилиш орқали мунтазам равишда саноат ярмаркаларини ташкил этиш замонавий чет-эл кўргазма мажмуалари тажрибаси ўрганилган ҳолда амалга оширилиши режалаштирилган.

Матбуот анжумани давомида берилган маълумотга кўра, Молия вазирининг юқорида номи тилга олинган Президент қарори талабларидан келиб чиқиб тайёрланган “Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруғи жорий йил 4 июлда Адлия вазирлигида рўйхатга олинган. Амалдаги низомнинг иккита бандида акс эттирилган ўзгартиришларга асосан уч ёки ундан ортиқ танлов иштирокчилари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган тақдирда давлат харид­лари буюртмачининг танловига мувофиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида амалга оширилиши мумкин.

Замира ТОЖИЕВА.

 

 

 

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"