Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
435
9399
9631

-232
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
172391
286969
40641

+246328

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 411 450
Главная "БИРЖА" Мева-сабзавот экспорти кўпаймоқда

meva_160_2Мамлакатимизда мева-сабзавот етиштирувчиларга бир қатор имтиёзлар берилмоқда. Масалан, эндиликда экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхона кўригидан ўтказилмайди. Албатта, божхона қонун ҳужжатлари бузилиши хавфи белгилари аниқланган ҳолатлар бундан мустасно. Экспорт қилувчи якка тартибдаги тадбиркорларга мева-сабзавот маҳсулотларини дастлабки тўлов, аккредитив очиш ёки харидор банкларнинг кафолати мавжудлиги каби шартлардан бири бўлгандагина экспорт қилиш ҳуқуқи берилади. Агар экспорт қилинган мева-сабзавот маҳсулотларининг табиий йўқолишлари мавжуд бўлганда, йўқолиш суммаси дебитор қарздорлик сифатида ҳисобга олинмайди, балки экспорт қилувчи балансининг харажат қисмида ҳисобга олинади. Йўқотиш суммаси олдиндан тўлов сифатида эътироф этилганда табиий йўқотишлар суммасига тенг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчи томонидан ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар асосида юклаб жўнатилади.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 20 декабрдаги “Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига мувофиқ, жорий йилда 1 млрд. 553,4 млн. долларлик ёки 2,175 млн. тонна мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш кўзда тутилган. Иккинчи чорак якуни бўйича эса 683, 878 млн. долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари хорижга жўнатилди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида энг кўп экспорт қилинган маҳсулотларга савзавотлардан ошқовоқ, қулупнай, қалампир, пиёз, кўкпиёз, картошка, қизил лавлаги, шолғом, мевалардан эса шафтоли, лимон, анор, узум, қуритилган мевалардан бодом, писта, майиз ва бошқа ноз-неъматларни киритиш мумкин. Ўтган йилга нисбатан улар кўп экспорт қилинди.

Жорий йилда 135 минг гектар майдонга саб­завот, 45 минг гектар ерга картошка, 44 минг гектарга полиз, 16 минг гектарга кунгабоқар, 290 минг гектарга дуккакли экинлар, 56 минг гектарга шоли, 230 минг гектарга озуқа экинлари, 23 минг гектарга тариқ ва кунжут, 23 минг гектарга эса бош­қа экинлар экилган бўлиб, уларнинг айримлари пишиб етилган. Агар ғалладан бўшаган майдонларни ҳам ҳисобга олсак, 13 млн. 369 минг тонна ноз-неъмат етиштирилиши кўзда тутиляпти.

Мавжуд 269,6 минг гектар боғларнинг фермер хўжаликларига 188,4 минг гектари, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаси ҳиссасига эса 81,2 минг гектари тўғри келади. Бу боғ майдонларининг 44,3 минг гектари (ёки мавжуд боғларнинг 16 фоизи) интенсив боғлардан иборат.

Лекин шуни айтиш керакки, мамлакатимизда мева-сабзавотларни экспорт қилишда ечимини кутаётган айрим муаммолар ҳам йўқ эмас. Масалан, Олтиариқ туманидаги “MY GARDEN “ кўп тармоқли фермер хўжалиги таъсисчиси Адҳамжон Абдураҳмонов бундай дейди:

– Фермер хўжалигимиз, асосан, мева ва сабзавотларни етиштиришга ихтисослашган бўлиб, жами 9,2 гектар экин майдонимиз бор. Бугунги кунда заминимизда пишиб етилган помидор, қовун, тарвуз, кўкпиёз, лимон ва бошқа меваларни экспорт қилишни бошладик. Ишларимиз ёмон эмас. Ҳозиргача шартнома асосида 100 минг АҚШ долларидан зиёд маҳсулотни хориждаги истеъмолчиларга жўнатдик. Аммо бизни банк хизматларининг бирмунча қимматлиги ташвишга соляпти. Масалан, фермер хўжалигимиз Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Фарғона шаҳри филиали мижози ҳисобланади. Бизга кўрсатилаётган банк хизматлари учун ҳисобланаётган маблағлар бир ойда бир неча ўн миллион сўмни ташкил қилмоқда...

Умуман, бугунги кунда республикамизда мева-сабзавот етиштириш тизимини такомиллаштириш, жумладан, экин майдонлари ҳосилдорлигини ошириш, ноз-неъматларни сақлаш ва қайта ишлаш қувватларини сезиларли ошириш ҳамда мазкур соҳага халқаро молиявий институтларнинг маблағларини фаол жалб этишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Жанубий Кореянинг KICC компанияси билан ҳамкорликда Қувасой шаҳрида мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш илмий-амалий марказини яратиш бўйича 11 миллион АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари жалб этиш лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Шунингдек, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва уларнинг экспорти тўғрисида республикамиздаги вазирлик, идоралар ва вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда ишлар олиб бориш йўлга қўйилган. Масалан, Бухоро вилояти вакиллари мурожаатларига асосан тариқ маҳсулотини экспортга чиқаришга эришилди. Умуман, жорий йилнинг ўтган январь-май ойларида 61 давлатга 513,4 млн. долларлик мева-сабзавот маҳсуотлари экспорт қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг таққосланаётган даврида 289,8 млн. долларни ташкил этган эди.

Яқинда пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан уюштирилган “Юртимиз мева-сабзавотларини экспортга жўнатиш” мавзусига бағишланган матбуот анжуманида юқоридагилар хусусида сўз юритилиб, мутасаддилар йиғилганларга ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар беришди. Тадбир якунида журналистларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"