Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
378
9399
9631

-232
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
172334
286969
40698

+246271

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 411 393
Главная "БИРЖА" Энергия самарадорликни ошириш ишлари давом этмоқда



energetika_160Таҳлиллар республикамизда энергия сиғими кўрсаткичи ривожланган давлатларга нисбатан 3 баробар юқори эканлигини кўрсатмоқда. Келгусида энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжнинг, бундай ресурслар нархининг ортиб бориши инобатга олинса, мазкур табиий бойликдан барча истеъмолчилар, шу жумладан, саноат корхоналари томонидан самарали фойдаланилиши нақадар муҳим зарурат эканлигини кўриш мумкин.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақда сўз юритилиб, бу борада кўрилаётган чоралардан бирининг амалий натижаларига тўхталиб ўтилди. Қайд этилганидек, вазирлик ҳузурида “Саноат корхоналари энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси фаолият юритмоқда. Жаҳон банки билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу лойиҳанинг биринчи босқичи – 2011-2015 йилларда 25 млн. доллар маблағ ажратилган. 2013 йилда лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида қўшимча 100 млн. доллар ҳажмидаги маблағ молиялаштиришга йўналтирилган. Натижада жами 82 та инвестиция лойиҳаси бажарилиб, йилига 505,1 млн. кВт.с. электр энергияси ҳамда 187,3 млн. куб метр табиий газни иқтисод қилиш имконияти яратилган. Лойиҳалар, жумладан, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзбекэнерго”, “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятлари, “Ўзпахтасаноат” уюшмаси ҳамда Навоий ва Олмалиқ кон металлургия комбинатларида ҳаётга татбиқ этилган. Кўп миқдорда энергия сарфлайдиган йирик корхоналарнинг аксариятида маҳсулот ишлаб чиқаришда электр ва табиий газ истеъмолини сезиларли даражада қисқартириш имкония­ти пайдо бўлган. 30 дан ортиқ саноат корхонаси бу йўналишдаги имтиёзли кредитлардан фойдаланган. Лойиҳада иштирок этаётган корхоналар томонидан йилига атмосферага чиқариладиган 580 минг тонна CО2 чиқиндисининг камайтирилишига эришилган.

Маълумот берилганидек, лойиҳаларни амалга оширишда асосий талаб­лар мавжуд бўлиб, битта сублойиҳага 10 млн. долларгача ва бир соҳадаги сублойиҳалар гуруҳига 30 млн. долларгача кредит ажратилиши, корхона-ташкилотнинг охирги 2 йиллик молиявий ҳисоботи фойда билан якунланган бўлиши, сублойиҳанинг энергосамарадорлиги йиллик истеъмолидан 20 фоиздан кам бўлмаслиги белгиланган.

Лойиҳаларнинг муваффақиятли амалиёти ҳисобга олиниб, Жаҳон банки 2018 йилда қўшимча 200 миллион доллар миқдорида маблағ ажратган. Ушбу маблағни ишлаб чиқаришда энергия самарадорлигини ошириш ва энергияни тежовчи технологиялар кичик ва хусусий саноат корхоналарида ҳам жорий этиладиган бўлди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 июндаги “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” (2-қўшимча молиялаштириш)” лойиҳаси доирасида Европа инвестиция банки маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан эса бу борадаги ишлар давом этмоқда. Қарорга кўра, Европа инвестиция банкининг 100,0 млн евро миқдоридаги кредит маблағлари саноат корхоналарининг энергия жиҳатидан самарали асбоб-ускуналарни харид қилиш ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Қишлоққурилишбанк”, “Ҳамкорбанк”, “Asia Alliance Bank” ва “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкларига револьвер кредит линияси шаклида қайта молиялаштирилади. Шу билан мазкур жараёнда иштирок этувчи банкларнинг сони 8 тага етган.

Ушбу лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши, яъни корхоналарнинг модернизацияланиши, эски технологияларининг янгисига алмаштирилиши, замонавий асбоб-ускуналар ўрнатилиши натижасида саноат маҳсулотларининг таннархи паса­йиб, рақобатбардошлиги ортади, экспорт салоҳиятига ижобий таъсир кўрсатади. Энергия самарадорликни оширишга оид сублойиҳалар электр энергияси ва та­биий газни тежаш имконини ҳам беради. Буларнинг барчаси ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, корхоналарнинг молиявий ҳолатини яхшилаш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга олиб келади.

Энергосамарадорликни ошириш ва энергия сарфини камайтиришга кўмак берувчи инвестицион лойиҳаларни нафақат йирик, балки кичик корхоналарда ҳам кўпроқ жорий этиш долзарб масала бўлиб турибди. Шундан келиб чиқиб вазирлик томонидан бу йўналишдаги қулайлик ва шарт-шароитларни атрофлича тушунтириш ишларини республикамизнинг барча ҳудудларида олиб боришга эътибор қаратилмоқда. Бунда ижтимоий тармоқлар, веб сайтлар ҳамда оммавий ахборот воситалари имкониятларидан унумли фойдаланиш ҳам мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди.

Ойдин ЛАТИПОВА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"