Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2674
11079
10729

+350
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
201835
276658
21508

+255150

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 570 769
Главная "БИРЖА" Бюджет қонунчилигини ривожлантириш: таҳлил ва таклиф

budjet_160_54151Бюджетга оид сиёсатнинг оқилона юритилиши мамлакат ижтимоий-иқтисодий равнақи, аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади.

Давлат бюджети иқтисодий муносабатлар тизими бўлиб, давлат олдидаги вазифаларни бажаришда кенг қўлланилади. Одатда бюджет миқдори ва таркибига қараб давлатнинг иқтисодий салоҳияти, молиявий ресурсларининг ҳолати ва солиқ юкининг даражасига баҳо бериш мумкин. Иқтисодий тараққиётнинг ҳозирги босқичида бюджет тизимидаги ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад бюджет маблағларидан янада самарали ва мақсадли фойдаланишга эришиш, давлат молияси тўғрисида объектив ва тўғри маълумотларни шакллантиришдан иборат.

Бугунги кунда бюджет қонунчилигини ривожлантириш ва уни такомиллаштириш алоҳида аҳамиятга эга. Бюджет қонунчилиги бюджетга доир барча муносабатларни тартибга солувчи нормаларнинг жамланмасидир. Уни ривожлантириш ва янада такомиллаштиришнинг асосий мақсади бюджет жараёнини тартибга солиш, қарама-қарши ва эскирган меъёрларни бартараф қилиш, шу билан бирга, амалда ўзини оқлаган меъёр­лар ва низомларни бирлаштириш ҳамда янги нормаларни ўрнатишдир.

Ҳозирги даврда бу соҳага доир масала нафақат иқтисодчи олимларнинг, балки дунёдаги қашшоқ ёки ривожланаётган мамлакатлар билан бир қаторда, иқтисодиё­ти тараққий этган мамлакатлар ҳукуматларининг ҳам асосий диққат-эътиборига тушган умумиқтисодий масалалардан бири ҳисобланади. Айрим мамлакатлардаги молиявий-иқтисодий инқирознинг сабаб­ларидан бири ҳам бевосита уларда бюджет қонунчилиги ривожланмаганлиги ва такомиллаштирилмаганлиги ҳамда оқилона бюджет сиёсати юритилмаганлигидир. Зеро, бозор иқтисодиёти шароитида давлат бюджети назоратини ва қонунчиликни такомиллаштиришнинг ўзига хос ўрни бор. Умуман молиявий иқтисодий тангликни келтириб чиқарадиган сабаблардан бири давлат маблағини ҳаддан ташқари кўп ҳамда назоратсиз сарфлаш экани аён бўлгач, бу муаммо ғоятда долзарб аҳамият касб этмоқда.

Давлат бюджетини бошқариш ва қонунчиликни такомиллаштиришнинг илмий-назарий ва амалий асослари бўйича бир қатор хорижлик иқтисодчи олимлар томонидан илмий изланишлар олиб борилган ҳамда турли тушунча ва изоҳлар берилган.

Масалан, Р. Сафиуллина ўз илмий мақоласида бюджетларни бошқариш ва шу сабабли молиялаштиришни такомиллаштириш йўллари билан боғлиқ масалалар бўйича назорат муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этган. Я. Денисов мавжуд солиқ ва божлар самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолашни зарур, дея ҳисоблайди. Р.Жонес фикрича, ҳар қандай ҳолатда ҳам қонунчиликда шаффофликни таъминлаш муҳимдир. Д.Ҳеалд ва М.Bac ўз илмий тадқиқотларида бюджет шаффофлиги самарадорлик ва ҳисобдорликни оширишнинг воситаси сифатида қабул қилинади ва коррупция ёки нотўғри қарор қабул қилиниш эҳтимоли ошиб боришини бартараф этади, деб таъкидлашган. Бошқа бир иқтисодчи олим М.Бовенс эса шаффофлик ҳисобот беришнинг фақат бир шарти, дейди. Бунда фуқароларнинг маҳаллий ҳокимият бюджетига бўлган қизиқишини ҳисобдорликнинг асосий омили сифатида қабул қилиш лозимдир.

Давлат бюджети молия тизимининг асосини ташкил этиб, ўзида давлат даромадлари ва харажатларини мужассамлаштирган молиявий режа сифатида давлатнинг ўз вазифа ва функцияларини бажаришига, ўз иқтисодий ва ижтимоий сиёсатини амалга оширишига имкон берадиган қурол, дастак­лардан биридир. Ривожланиш даражаси бир-бирига яқин бўлган мамлакатларнинг бюджетларида даромад ва харажатларнинг таркиби ўхшаш ёки умуман фарқли бўлиши мумкин. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам давлат бюджети даромадларини шакл­лантиришнинг асосий мақсади давлат ўз функцияларини бажариши учун зарур маб­лағларни етарли даражада хазинага йиғишдан иборат. Давлат бюджети даромадлар манбалари ва миқдори, шунингдек, аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилган ҳолда ишлаб чиқилади ҳамда у билан боғлиқ бўлган барча муносабатлар бюджетга оид қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади. Давлат бюджетини ишлаб чиқишда бюджет қонунчилигини яратиш (ишлаб чиқиш) ва уни такомиллаштириш масалаларини доимий равишда муҳокама қилиб бориш муҳимдир.

Мамлакатимизда ҳам давлат бюджети тизимида, шу жумладан, бюджет қонунчилигини такомиллаштириш бўйича кескин ўзгаришлар бўлмоқда, ушбу йўналишдаги ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Айниқса, Ҳаракатлар стратегиясида маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш ва янги ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча маблағларни жалб қилиш асосий масалалардан бири сифатида келтирилган ва ушбу йўналишда бир қатор вазифалар белгиланган. Ҳозиргача бу борада бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Президентимизнинг 2017 йил 7 июндаги “Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2017 йил 13 декабрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонлари, 2017 йил 7 июндаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет ваколатларини кенгайтириш ва маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришдаги масъулиятини ошириш тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори аҳамиятини алоҳида таъки­лаш жоиз.

Бюджет қонунчилигини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўналишида олиб борилаётган ишлар ва кўрилаётган чораларни алоҳида эътироф этган ҳолда бюджет қонунчилигида бир қатор муаммолар мавжудлигини, бу масалада амалга оширилган тадқиқотлар давомида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар бюджет самарадорлигини оширишга хизмат қилишини айтиб ўтиш лозим.

Масалан, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормалари жуда мураккаб ва тушуниш қийин, улар ҳажм нуқтаи назардан жуда катта. Шунингдек, айрим нормалар бир-бирига зид бўлгани учун қайта кўриб чиқишни ва такомиллаштиришни талаб этади.

Шулардан келиб чиқиб қуйидаги таклифларни илгари сурмоқчимиз.

– бюджетга оид амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (қонун ва қонуности ҳужжатларини) тўлиқ (ялпи) хатловдан ўтказиш;

– Бюджет кодекси нормаларини амалда тўғри қўллаш бўйича ягона механизм мавжуд эмас, шу боис, ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;

– бюджетга оид ҳужжатлар сонини кес­кин камайтирган ҳолда нормаларни максимал даражада соддалаштириш;

– бюджет қонунчилигини такомиллаштириш бўйича доимий ишловчи комиссия ташкил этиш, унинг аъзолари таркибига тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари билан бирга иқтисодчи олимларни киритиш.

Бундан ташқари, маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантириш манбаларини такомиллаштириш нуқтаи назардан ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини ўрганиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ва масъул ходимларининг бюджетга оид билимларини ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Шунингдек, бюджет даромадларини шакллантиришни такомиллаштириш нуқтаи назардан солиқ маданиятини ошириш, солиқ тарғиботини кучайтириш, тўлов тизимини мукаммаллаштириш ҳам долзарб масалалардан биридир.

Насим МАМАТОВ,

Банк-молия академияси магистранти.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"