Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7748
8469
10776

-2307
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
208746
280665
10591

+270074

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 016 832
Главная "БИРЖА" Адвокат – ҳуқуқ ҳимоячиси

huquq_160_2Юртимизда ҳуқуқий-демократик давлат барпо этишдек олий мақсад йўлида сиёсатда, иқтисодиётда, суд-ҳуқуқ ва бошқа соҳаларда ислоҳотлар амалга ошириляпти. Бинобарин, бу борада фуқароларнинг ҳуқуқий жиҳатдан билимли бўлиши, сиёсий фаоллиги, ўз ҳуқуқлари ва эркинлик­ларини, уларнинг қонуний кафолатларини яхши билишлари муҳим аҳамият касб этади. Ушбу йўналишда эса ҳуқуқий ҳимояланиш кўламини теран англашнинг самаралари кўп тарафлама ижобий эканлиги шубҳасиз.

Мустақилликдан сўнг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қадр-қиммати олий даражага кўтарилар экан, унинг амалдаги кафолатини таъминлаш ҳам зарур эди. Шундай институтларни ривожлантириш мақсадида давлатимиз қонунчилигида жуда кўплаб изчил ислоҳотлар амалга оширилди. Таъкидлаш керакки, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалда ҳимоя қилувчи ва таъминловчи инс­титут адвокатура бўлиб, унинг индивидуал кўриниши адвокатдир. Ҳар икки тушунча ўзаро чамбарчас боғлиқ, улар ўзаро ҳамжиҳатликда иш олиб боради.

Ҳимоячининг вазифаси одил судловни амалга оширишда ҳақиқатни аниқлашда ёрдам бериш, жиноят содир қилишда гумон қилинаётган ёки айбланаётган ёхуд судланаётган шахсга нисбатан суд-тергов идоралари томонидан ғайриқонуний усуллар қўлланилишига йўл қўймаслик, айбланувчи шахснинг ҳаракатини тўғри, ҳуқуқий малакалашга ва жиноятига яраша адолатли жазо тайинланишига эришиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онгини оширишга кўмаклашишдир.

Ҳимоячи дастлабки тергов ёки суд томонидан қўйилган айб бўйича баҳс, музокара, мунозара юритиб, ҳимоясидаги шахснинг содир қилган ҳаракати суриштирувчи, терговчи, прокурор ёхуд судья томонидан малакаланган Жиноят кодексидаги моддалар билан эмас, балки унга бошқа моддалар татбиқ этилиши лозимлигига ишонтириш мақсадида далиллар тақдим қилиши, қонунлар ва фармойишлар, ҳукумат қарорлари, қонунга шарҳлар, ўхшаш жиноятлар бўйича чиқарилган бошқа судларнинг ҳукмлари ва бошқа ҳужжатларни мазкур жиноят ишини олиб бораётган шахсларга кўрсатиб, тақдим этиб, моҳиятини тушунтириб бериши лозим. Буларнинг барчаси иш бўйича ҳақиқатни юзага чиқаришга хизмат қилади. Жиноят процессида тарафларнинг тортишуви, тарафларнинг баҳси ҳақиқат ойдинлашувида катта аҳамиятга эга. Тарафлар баҳси ҳақиқатни очиши мумкин, бироқ ҳақиқат уларнинг манфаатларига мослиги ёки уларга зидлигига қараб, уни “кўмиб” қўйиши ҳам мумкин. Фанда шундай нуқтаи назарни кўриш мумкинки, унга кўра, тарафлар ягона мақсадга эришиш – объектив ҳақиқатни аниқлашда ҳамжиҳат эмас. Айб­ланувчи ва ҳимоячи ҳар доим ҳам бундан манфаатдор эмас, яъни уларни ҳақиқат қарор топмаганлиги, жиноят эса фош этилмаганлиги, айбдор шахс аниқланмаганлиги ҳолати қониқтиради. Зеро, айби исботланмаган тақдирда айбланувчи айбсиз деб топилади, айнан айбловчи судга ҳақиқат аниқланганлигини исбот қилиши лозим, акс ҳолда, судланувчи оқланиши шарт.

Ҳуқуқий демократик давлатда фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва амалга ошириш давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг биринчи навбатдаги вазифаларидир. Шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишининг асосий сабабларидан бири бу ишни ҳал қилиш мажбурияти юклатилган шахс­ларнинг ноқонуний ҳаракати ва ҳаракатсизлигидир. Шу муносабат билан жиноят процессида ҳақиқатни қарор топтириш процесс иштирокчиларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашнинг асосий масалаларидан бўлиб турибди. Адолатли фуқаролик жамиятининг, инсонпарвар ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим белгиларидан бири адвокатурага, унинг фаолиятига чуқур ҳурмат асосида муносабатда бўлишидир.

Ҳозирги кундаги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида адвокатурага берилаётган алоҳида эътибор ҳам инсон ҳуқуқлари ҳимоясига нисбатан худди шундай муносабатлар шаклланаётганидан дарак беради. Ўзбекистонда кейинги йилларда адвокатлик фаолияти билан боғлиқ қатор қонун ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниши билан адвокатнинг ҳуқуқий мақоми ўзгарди, адвокатура тизимида “Адвокатлар фирмаси”, “Адвокатлар бюроси”, “Адвокатларнинг малака комиссиялари” сингари тушунчалар пайдо бўлди ва адвокатура фаолияти янги прогрессив қарашлар билан мазмунан бойиди.

Шукрилло САЪДУЛЛАЕВ,

ИИВ Академияси курсанти.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"