Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4793
8165
7374

+791
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
192288
286969
20744

+266225

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 431 347
Главная "БИРЖА" Пулли йўл лойиҳаси ўрганилмоқда

avtostrada_160Президентимизнинг жорий йил 29 апрелдаги “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан 2019 йилда ишлаб чиқилиши лозим бўлган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари рўйхати тасдиқланган. Унга кўра 15 та лойиҳа амалиёти кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунда умумий қиймати 2 миллиард доллардан иборат 10 дан ортиқ лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.

Хусусан, йўл-транспорт тизимида кенг кўламли ишлар бошланган. Жумладан, Жаҳон банки билан ҳамкорликда Тошкент-Андижон янги пулли йўлини қуриш бўйича лойиҳа тайёрланмоқда. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банкининг GIF (Global Infrastructre Facility) жамғармаси томонидан изланиш гранти тақдим қилинган. Мазкур лойиҳа Жаҳон банки билан консультация хизматини кўрсатиш бўйича битим тузиш, давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича ҳужжатларни тайёрлаш, қизиқиш билдирилган таклифларни, лойиҳа концепциясини маъқуллаш, дастлабки малакани саралаш босқичида иштирок этиш сўровини эълон қилиш, иштирокчиларни баҳолаш ва саралаш, таклифлар сўровини, тендер ғолибини эълон қилиш, битимни имзолаш ва қурилишни бошлаш (қурилишга киришиш 2021 йил август ойига мўлжалланган) каби босқичларда бажарилади. Умуман, бундай шериклик ўзига хос жараён бўлиб, у изчиллик билан чуқур таҳлил ва ўрганишлар асосида олиб борилиши мақсадга мувофиқ.

Шу муносабат билан Жаҳон банкининг юртимизга ташриф буюрган йўл қурилиши бўйича экспертларидан таркиб топган делегация аъзолари билан бир қатор вазирлик ва идораларда учрашувлар ўтказилди. Мақсад давлат органлари билан тегишли музокараларни олиб бориш ҳамда Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларига бориб, мўлжалланаётган магистрал йўлни кўриш ва танишишга қаратилган.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигида бўлиб ўтган мулоқот чоғида Тошкент–Андижон пулли йўли қурилиши бўйича лойиҳа учун зарур бўладиган маълумотлар, изланишлар, таҳлиллар ҳамда давлат-хусусий шерикликнинг қўлланилиши мумкин бўлган шакллари ҳақида фикрлашиб олинди. Мулоқот давомида айни вақтда туннел қурилгунга қадар бўлган эски йўл тикланадими, бу йўлнинг атроф-муҳитга, экологияга таъсири, автомобиллар қатнови қандай бўлади, лойиҳа иқтисодий жиҳатдан ўзини қоплайдими-йўқми, ҳудуд аҳолисининг бунга муносабати қандай бўлиши мумкин, деган қатор саволларга биргаликда жавоб излаш муҳимлиги таъкидланди. Бундан ташқари, мавжуд трассанинг бир бўлаги Қирғизистонга ўтиб кетиладиган қисмга тегишли бўлгани учун уни жиддий ўйлаб кўриш кераклиги қайд этилди.

– Умуман, ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш билан бирга, иқтисодиётнинг ўсишига ҳам кучли туртки беради, – дейди Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори Ғолиб Холжигитов. – Яъни замонавий йўлларнинг қурилиши ҳудудий савдо айланмасининг ошишига, тадбиркорлар вақти ва харажатлари тежалишига олиб келиши мумкин. Одатда пулли йўллар унда кам вақт сарфланиши ва масофанинг қисқалиги билан фарқланиши лозим, оддий йўлларга нисбатан вақтни камида 1-2 соат тежаши керак. Албатта, бу йўлларда тижорат транспортига бошқа тариф, аҳоли транспортига бошқа нарх қўлланилади. Пулли йўл билан ёнма-ён оддий йўл ҳам ҳаракатда бўлиши таъминланиши зарур. Шунинг учун лойиҳани ҳаётга тат­биқ этишдан олдин халқаро экспертлар бир йил давомида бу масаланинг барча жиҳатларини обдон таҳлил қилиб, бу ердан қанча машина ёки автобус ўтишини жаҳон стандартлари асосида ўрганишади ҳамда кузатишади. Келгусида бу йўлларга автоматик бошқариладиган камералар қўйилади ва инсон омили иштирок этмайди. Мазкур лойиҳа савдо-сотиқ ва туризмни ривожлантиришда жуда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Ҳозирга қадар Туркия, Индонезия каби давлатларда пулли йўлларни қурган ва шу йўналишда бой тажрибага эга Жаҳон банки билан биргаликда жами тасдиқланган лойиҳалар ичидан бир нечтасини амалга ошириш белгиланган. Агентлигимиз эса мазкур лойиҳаларни мувофиқлаштиришда кўмак беради.

Замира ТОЖИЕВА.

 

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"