Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
574
8165
7374

+791
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
188069
286969
24963

+262006

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 427 128
Главная "БИРЖА" Давлат бюджетида солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ўрни



soliq_160_2Солиқ-бюджет тизимига бутун мамлакат тараққиёти ва ҳар бир фуқаро ҳаёт фаолияти билан бевосита боғлиқ жараён сифатида қаралади. Шундай экан, бу борадаги ўзгариш ва янгиликлардан кенг жамоатчиликни, айниқса ёш авлодни, соҳанинг бўлғуси мутахассисларини хабардор қилиш, уларнинг бюджет-солиқ йўналишидаги билими ва маданиятини ошириш энг муҳим масалалардан бири бўлиши даркор.

Парламент юқори палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан “Давлат бюджетида солиқлар ва мажбурий тўловларнинг тутган ўрни” мавзуида ташкил этилган семинар мазмун-моҳияти ҳам шу мақсадга қаратилди. Тадбирда сенаторлар, Тошкент солиқ коллежи профессор-ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари иштирок этишди.

Жорий йилги бюджет сиёсатининг устувор йўналиш­лари давлат бюджетининг барча даражаларида мутаносибликни таъминлаш ва харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганлигини сақлаш, таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини оширишдан иборат. Бу эса, ўз навбатида, бюджетга тушумларнинг асосий манбаи ҳисобланган солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш ва соддалаштириш, соҳа маъмуриятчилигини яхшилаш вазифаларини ҳал этишни тақазо қилади. Бунда Солиқ сиё­сатини такомиллаштириш концепциясида белгиланган чора-тадбирлар муҳим аҳамиятга эга.

Семинарда иштирокчиларга солиқ қонунчилиги, давлат бюджетида солиқлар ва мажбурий тўловларнинг тутган ўрни, бюджет ижроси, солиқларнинг йиғилувчанлик даражаси ҳақида маълумотлар берилди. Солиқ кодексидаги солиқ солишнинг мажбурийлиги, аниқлиги, адолатлилиги, солиқ тизимининг ягоналиги, ҳужжатларнинг ошкоралиги, солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси каби тамойиллари мисоллар орқали тушунтирилди. Айни пайтда Ҳаракатлар стратегиясида белгиланганига кўра, “хуфёна иқтисодиёт” салмоғини иқтисодий усулларни ишлатган ҳолда қисқартириш, иқтисодий фаолиятни легаллаштириш, электрон тижорат фаолиятини қонунийлаштириш, нақд пулсиз ҳисоб-китобни рағбатлантириш, давлат органлари ишида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш, қўшимча имконият ва манбалар ҳисобидан бюджет дефицитини камайтириш, солиқ базасини кенгайтириш, самарасиз харажатларни мақбуллаштиришга муҳим эътибор қаратилаёт­гани таъкидланди.

Алоҳида тўхталиб ўтилганидек, бугунги кунда Солиқ кодексининг янги таҳрири ишлаб чиқилмоқда. Бунда халқаро молия ташкилотлари мутахассислари билан ҳамкорлик қилиниб, илғор хорижий тажриба ўрганилмоқда, ҳалол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш ва яширин фаолият юритадиган субъектларни жазолаш механизмларини назарда тутиш кўзланмоқда.

Тадбир иштирокчилари эътиборига бюджет ижроси, солиқларнинг йиғилувчанлик даражаси ҳамда унинг амалдаги ҳолатини янада яхшилаш мақсадида олиб борилаётган самарали ишлар хусусида маълумотлар тақдим этилди. Чунончи, жорий йилнинг биринчи чорагида солиқлар тушуми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 баробар кўпайган. Қўшилган қиймат солиғи бўйича тушумлар икки баробар ортган, бундай солиқни тўловчилар сони эса 5 баробар ошган. Бош индикатор ҳисоб­ланган фойда солиғидаги ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 2,6 баробар, тўловчи тадбиркорлар сони 5 баробар кўпайган. Бу даврда сув солиғини 49,7 минг юридик шахс тўлаган (ўтган йилдагидан 14,4 баробар кўп). Ер солиғини тўловчилар сони 5,8 марта ўсган. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондига юкни камайтириш эвазига 169 миллиард сўм корхоналар ихтиёрида, илгари бюджетга тушган 1,7 триллион сўм солиқ тўловчиларда қолмоқда.

Ойдин ЛАТИПОВА.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"