Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2591
5321
5115

+206
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
167221
267173
65608

+201565

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 8 861 347
Главная "БИРЖА" Молиявий ва оператив ижара

ijara_2_160Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (Бюджет ҳисобининг олтинчи стандарти) – “Ижара”ни тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғи Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Ушбу ҳужжат 2020 йилнинг 1 январидан кучга киради.

Мазкур стандарт бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармаларининг ижара ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.

Стандарт мақсадига кўра, ижара икки турга ажратилади.

Молиявий ижара мол-мулкни эгалик қилиш ва фойдаланишга ўн икки ойдан ортиқ муддатга шартнома бўйича топширишда вужудга келадиган муносабатлардир. Молиявий ижара шартномаси қуйидаги талаблардан бирига жавоб бериши керак. Биринчидан, молиявий ижара шартномасининг муддати тугагач, молиявий ижара объекти ижарачининг мулкига ўтса. Иккинчидан, молиявий ижара шартномасининг муддати молиявий ижара объекти хизмат муддатининг 80 фоизидан ортиқ бўлса ёки молиявий ижара объектининг молиявий ижара шартномаси тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг 20 фоизидан кам бўлса. Учинчидан, молиявий ижара шартномасининг муддати тугагач, ижарага олувчи молиявий ижара объектини шу ҳуқуқни амалга ошириш санасидаги бозор қийматидан паст нарх бўйича сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлса. Тўртинчидан, молиявий ижара шартномасининг амал қилиш даврида ижара тўловларининг жорий дисконтланган қиймати молиявий ижара объектининг молиявий ижарага топшириш пайтидаги жорий қийматининг 90 фоизидан ошиб кетса.

Оператив ижара молиявий ижара шартномаси ҳисоб­ланмайдиган мулкий ижара шартномасига биноан активни вақтинчалик эгалик қилишга ва фойдаланишга беришдир.

Агар ижарага бериш натижасида балансда сақловчининг ишлаб чиқариш ёки молиявий кўрсаткичлари ёмонлашса ёки бюджетдан молиялаштиришнинг назарда тутилган лимитларидан ортиқ бўлса, актив ижарага берилиши мумкин эмас. Кўрсатиб ўтилган ҳолатлар юқори турувчи ташкилот ёки муассис (мавжуд бўлганда) билан келишган ҳолда балансда сақловчи томонидан ҳужжатлар билан асос­лантирилиши керак.

Стандартда қабул қилинган ижаранинг таснифланиши ижарага берилаётган активдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хатар ва фойданинг ижарачи ҳамда балансда сақловчи ўртасида тақсимланишига асосланади. Хатарлар технологияларнинг эскирганлиги ёки фойдаланиш қувватининг йўқолганлиги ҳамда иқтисодий ҳолатларнинг ўзгариши натижасида юзага келадиган актив қиймати ўзгариш­ларини ўз ичига олади.

Молиявий ижарада барча хатар ва фойдалар ижарачида бўлади. Ижарачининг дебитор қарздорлик­лари сифатида тўланаётган пул маблағлари унинг асосий қарзини қоп­лаш, кўрсатилган хизматлар учун компенсация ва рағбатлантириш молиявий даромад тарзида ҳисобга олинади. Балансда сақловчи молиявий ижара шартномаси шартлари асосида актив реализацияси бўйича фойда ёки зарарни ҳисобга олади.

Оператив ижарада активга эгалик қилиш билан боғлиқ бўлган барча хатарлар ижарачида бўлмайди. Оператив ижара шартномаси бўйича олинган активлар ижарачининг балансида ҳисобга олинмайди. Оператив ижара объекти ижарачи томонидан балансдан ташқари ҳисобларда – оператив ижара шартномасида кўрсатилган қийматда, балансда сақловчида – асосий воситалар таркибида баланс ҳисобларида ҳисобга олинади.

О. ЛАТИПОВА тайёрлади.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"