Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5699
10313
9625

+688
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
188697
269151
42153

+226998

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 8 314 637
Главная "БИРЖА" 2,58 млн. дона корпоратив қимматли қоғоз сотилди

qimmatli_qogoz_160_1Жорий йилнинг 4-7 март кунлари “Тошкент” республика фонд биржаси савдоларида 30 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 499 та битим қайд қилинди. Ҳафта давомида 2,58 млн. дона корпоратив қимматли қоғоз билан жами 1,16 млрд. сўмлик битимлар имзоланди.

Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 40,3 фоизи банклар, 33,0 фоизи иқтисодиётнинг қурилиш тармоғига мансуб жамиятлар ва 15,9 фоизи агросаноат комлексидаги корхоналарнинг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлардан иборат бўлганини кўрсатди.

Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентлар “Kapitalbank” АТБ (ҳафталик савдо айланмасининг – 37,5 фоизи), “Qizilqumsement” АЖ (28,0 фоизи) ва “Biokimyo” АЖ (15,7 фоизи) бўлди.

Битимлар сони бўйича етакчиликни “Qizilqumsement” АЖ эгаллади. Унинг 176,1 млн. дона акцияси билан 126 та битим амалга оширилди. Ундан кейинги ўринлар “Qo’qon mexanika zavodi” АЖ (90 та битим), “O’zsanoatqurilishbank” ATБ (82 та битим), “Kvarts” АЖ (58 та битим) ва “IPOTEKA-BANK” АТИБга (34 та битим) насиб этди.

Умумий битимларнинг 66,2 фоизи юридик шахслар билан тузилган. Битимлар сони бўйича эса жисмоний шахслар фаоллиги кузатилиб, жами битимлар сонининг 92,6 фоизи улар ҳиссасига тўғри келди.

Республикамизнинг 7 та ҳудудида жойлашган акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлари билан ҳам савдо битимлари имзоланди. Биржа битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳри (40,2 фоиз), Навоий вилояти (28,3 фоиз) ва Тошкент вилоятидаги (20,8 фоиз) акциядорлик жамиятларига тегишли бўлди.

Йил бошидан буён “Тошкент” республика фонд биржасида 68 та акциядорлик жамиятининг 246,25 млн. дона корпоратив қимматли қоғози билан умумий қиймати 13,92 млрд. сўм бўлган 9 195 та савдо битими қайд қилинган.

Азиз ТЎРАХЎЖАЕВ,

“Тошкент” РФБ таҳлил ва истиқболли

ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"