Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5768
10313
9625

+688
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
188766
269151
42084

+227067

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 8 314 706
Главная "БИРЖА" Балиқчилик: кеча ва бугун

baliqchilik_160Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра, тиббиёт меъёрларига асосан бир киши бир йилда 12 килограммдан кам бўлмаган миқдорда балиқ истеъмол қилиши керак. Кўпгина давлатларда бу кўрсаткич бирмунча юқори, яъни 16,6 килограммгача етади. Афсуски, Ўзбекистонда мазкур рақам ўртача 3 килограммни ташкил этади.

Шу боис, мамлакатимизда айни пайт­да мазкур тармоқда туб ислоҳотлар бош­ланди. Аввало, шуни қайд этиш лозимки, мамлакатимиз Президентининг 2018 йил 6 ноябрдаги “Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори тармоқ ривожида муҳим аҳамият касб этиб, кенг имкониятлар эшигини очди. Шунингдек, республикамизда биринчи марта балиқчилик соҳасини ривожлантиришнинг ҳуқуқий тизими тўлиқ шаклланди. Ички бозорни сифатли ва арзон балиқ маҳсулотлари билан тўлдириш масаласи устувор вазифа қилиб қўйилган.

Статистика маълумотларига кўра, бугунги кунда жаҳонда йилига жами 96 миллион тонна “луқмаи ҳалол” етиштирилади. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич йилига 450 тоннани ташкил қилади. Балиқчилик соҳаси бўйича ишлаб чиқилган дастурга мувофиқ, ҳозир мамлакатимизда Россия, Венгрия, Вьетнам давлатлари билан балиқ чавоқларини етиштириш ва янги кўлларда балиқ парвариш қилиш бўйича ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилмоқда. Шунингдек, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларининг тоғолди ҳудудларида фарель ва осётр каби балиқ турларини етиштириш бўйича ишлар олиб борил­япти.

Бундан ташқари, кадрлар тайёрлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Масалан, 2018-2019 ўқув йилидан олий таълим муассасаларида балиқчилик соҳасига бакалавр йўналишида қабул квоталари икки баравар кўпайтирилди. Тошкент давлат аграр университети эса жорий ўқув йилидан бошлаб 6 нафардан магистр тайёрлашни бошлайди. Арнасой қишлоқ хўжалиги ва транспорт ҳамда Қуйичирчиқ агро-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежларида соҳада фаолият юритувчи кадрларни қайта ўқитиш курслари очилади.

Мамлакатимизда балиқ ва балиқ маҳсулотларига бўлган талаб йилдан йилга ортмоқда. Шу боис, тармоқни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратил­япти. “Луқмаи ҳалол” етиштирувчи тадбиркорларга бир қатор имконият ва имтиёзлар берилаётир.

Балиқчиликнинг ривожланиши озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш баробарида, аҳолини “луқмаи ҳалол” таркибидаги юқори сифатли оқсиллар билан таъминлаш имконини беради. Интенсив усулда балиқ етиштиришни босқичма-босқич йўлга қў­йиш ва рағбатлантириш, мавжуд сув ресурс­ларидан самарали фойдаланиш, соҳага инновацион ғоялар, илмий ишланмалар, замонавий технологиялар ва илм-фан ютуқларини кенг жорий қилиш, тармоқни янада қўллаб-қувватлашга қаратилган юқоридаги қарорда тармоқда тўлиқ тизимли (инкубация цехи, чавоқ ва товар балиқ етиштириш, юқори оқсилга бой балиқ еми, қайта ишлаш ва сақлаш) ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган кластерлар ташкил этиш истиқболи белгилаб берилди.

Ташкил этилаётган кластерларнинг йиллик балиқ етиштириш қуввати камида 50 тонна бўлган тақдирда, улар 2019 йил 1 январдан бошлаб дастлабки уч йил давомида барча солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод этилади. Бундан ташқари, 2021 йил 1 ноябрга қадар муддатда наслли она балиқ, балиқ увилдириғи, шунингдек, юртимизда ишлаб чиқарилмайдиган инкубация, лаборатория, интенсив усулда балиқ етиштириш, овлаш, қайта ишлаш, музлатиш ва сақлаш учун зарур бўладиган асбоб-ускуна, анжом, механизмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, муқобил энергия таъминоти ускуналари, мелиорация ишлари учун махсус техникалар ва тирик балиқ ташувчи транспорт воситалари, чет эл ташкилотлари ва уларнинг шўъба корхоналари, фирма дўконлари, дилерлик тармоқлари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан тармоқ хўжаликлари эҳтиёжи учун четдан келтириладиган омихта ем ва минерал ўғит (аммофос) божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади. Бу, албатта, соҳани ривож­лантиришда катта аҳамият касб этади.

Балиқчиликни ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун “Ипотека банк” томонидан 50 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши, тадбиркорлик субъектларига мазкур маблағлар ҳисобидан ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг 50 фоизи Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маб­лағлари ҳисобидан компенсация қилиниши ҳам тармоқ хўжаликлари учун ўзига хос имконият бўлди.

Яна бир муҳим янгилик. “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига аъзо бўлган балиқчилик фермер хўжаликлари Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига мажбурий аъзо қилинмайди.

Ҳукуматимизнинг юқоридаги қарори ижроси доирасида Самарқанд вилоятида ҳам айни пайтда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, вилоят ва туманларда ишчи гуруҳлар томонидан табиий, сунъий, интенсив сув ҳавзалари ва ёпиқ сув айланма тизими бўйича фаолият юритаётган балиқчилик хўжаликлари хатловдан ўтказилиб маълумотлар базаси шакл­лантирилмоқда.

Ишчи гуруҳлар томонидан бугунги кунгача вилоятдаги 475 та сунъий ва табиий сув ҳавзасида фаолият кўрсатувчи балиқчилик хўжаликлари хатловдан ўтказилган. Келгуси йилда ҳудуддаги барча балиқчилик хўжаликлари сунъий ва табиий сув ҳавзаларида, интенсив усулда кичик сув ҳавзалари ва ёпиқ сув айланиш тизимларида жами 12 минг тонна “луқмаи ҳалол” етиштириш белгиланган.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

 

 

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"