Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2615
5321
5115

+206
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
167244
267173
65584

+201589

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 8 861 371
Главная "БИРЖА" Ресурс ва салоҳият бирлашуви

investitsiya_160_2Дунё тажрибасидан маълумки, ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга лойи­ҳаларга инвестиция жалб қилиш ва бундай лойиҳаларни самарали амалга оширишда давлат билан хусусий бизнес ҳамкорлиги алоҳида ўринга эга. Жаҳон банкининг таҳлилларига кўра, давлат-хусусий шериклик кейинги бир неча ўн йилликлар давомида кўплаб мамлакатларда кенг қамровда қўлланилиб келинаётган ва оммалашган механизмга айланган.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан Халқаро молия корпорация­си билан ҳамкорликда ва Швейцария ҳукумати кўмаги асосида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ташкил этилган семинар ушбу долзарб мавзуга бағишланди.

Халқаро молия корпорациясининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича катта мутахассиси Жеофри Кил журналистларга давлат-хусусий шерикликнинг пайдо бўлиш тарихи, ривожланиш тенденциялари, ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот берди.

Таъкидланганидек, давлат билан бизнес ҳамкорлиги умумманфаатга молик катта лойи­ҳаларни амалга оширишга йирик хусусий инвестицияларни жалб қилишнинг муҳим омили сифатидаги жараёндир. Яъни давлат билан хусусий бизнес шериклигига эҳтиёж, аввало, эгаси давлат ҳисобланган умумий фойдаланиш объектлари – транспорт, коммунал, ижтимоий инфратузилма, маданий объектлар, тарихий ёдгорликлар ҳамда архитектура иншоотларини таъмирлаш, реконструкция қилиш пайтида туғилади. Давлат эса бундай объектлардан тўла воз кеча олмайди ва мулк эгаси бўлиб қолади ҳамда назорат фаолиятини сақлашга мажбур. Давлат билан хусусий бизнес шериклиги инфратузилма объектлари лойиҳасини ишлаб чиқиш, режалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва фойдаланиш мақсадида йўлга қўйилган хўжалик муносабати ҳисобланади. Тегиш­ли шартнома орқали пайдо бўладиган ўзаро алоқалар орқали хўжалик юритувчи субъектлар – давлат билан хусусий сектор ўртасидаги ресурслар ва салоҳиятлар бирлашади. Бунда энг муҳими – давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлиги ошади.

Халқаро молия корпорацияси маслаҳатчилари гуруҳи аъзолари ушбу механизмнинг асосий тамойилларига тўхталиб ўтишди. Яъни мазкур жараёнда ўртада тузилган шартномага кўра, томонлар тенг манфаатларга эга бўлади. Шартнома барқарор бўлиши билан бирга унга тегишли ўзгартишларни киритиш имконияти ҳам мавжуд бўлиши керак. Чунки одатда бундай шартномалар узоқ муддатга имзоланади ва бу даврда фавқулодда ҳолатлар пайдо бўлиши мумкин. Давлат билан хусусий шериклик шартномасини имзолаш учун ўтказиладиган танлов чоғида рақобат тамойили намоён бўлади. Хусусий компаниялар ўртасида ташкиллаштириладиган танлов давлат учун ўзаро шериклик лойиҳасида иштирок этувчилардан самарали ҳамкорни ажратиб олиш имкониятини беради. Йирик лойиҳани амалга оширишда хорижий хусусий корхона ҳам тегишли танловда иштирок этиши, мамлакатдаги мавжуд ҳуқуқлардан маҳаллий тадбиркорлар билан бир хилда фойдаланиши мумкин.

Мазкур шерикликда хусусий сектор лойи­ҳага муайян улуш қўшиш асосида ёки уни юз фоиз молиялаштириш орқали иштирок этиши мумкин. Бу эса давлат бюджетига нисбатан юкни камайтириш ва аҳолига кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар йўналишини кенгайтириш, сифатини ошириш имкониятини беради. Энг муҳим жиҳатлардан яна бири давлат ва хусусуй сектор шериклиги доирасидаги лойиҳаларда таваккалчиликларнинг (хатарларнинг) тақсимланишидир. Чунки бундай ҳамкорлик даврида турли ва юқори даражадаги хатарларга дуч келиниши мумкин. Шу боис ҳам, таҳлилчилар фикрича, хатарлар тўғри тақсимланса, томонлар ўз мажбуриятини виждонан бажарса, лойиҳа муваффақиятли амалга ошади. Умуман, биргаликдаги лойиҳа кўзланган мақсадга мувофиқ бўлиши учун бу масалага оқилона ёндашмоқ керак. Ҳамкорликдаги ишга катта тайёр­гарлик кўрилиши, бунда аввало ҳуқуқий база яратилиши, мутахассислар ва хусусий операторлар бу жараёнда иштирок этиш учун керакли билимга эга бўлиши, шунинг­дек, бажарилаётган ишларнинг барчаси устидан тизимли мониторинг юритилиши даркор.

Хорижий маслаҳатчилар мазкур шерикликда ҳукуматнинг функциялари нималардан иборат бўлиши ҳақида ҳам сўз юритишди. Жумладан, у инфратузилмавий лойиҳаларни қисман молиялаштиришда, уларни амалга ошириш учун институционал муҳитни таъминлашда, кредитларни қайтаришни кафолатлаш йўли билан таваккалчиликларни камайтиришда иштирок этади.

Бир қатор мамлакатларда давлат-хусусий шериклик воситасидаги лойиҳаларни қандай қилиб самарали ҳаётга татбиқ этилгани ҳақида аниқ мисоллар орқали атрофлича маълумот берилди.

Семинарда республикамиз иқтисодиётини ривожлантиришда хусусий сектор иштирокини кенгайтиришга йўналтирилган ислоҳотлар амалга оширилаётган бир пайтда давлат-хусусий шериклик механизмини қўллаш ниҳоятда долзарб аҳамият касб этиши таъкидланди. Шу ўринда Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан бир қатор ишлар олиб борилаёт­гани қайд этилди. Энг аввало, бугунги кунда “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилган. Шунингдек, давлат-хусусий шерик­ликни ривожлантириш дастури ишлаб чиқилган. Унда мазкур масалага доир комплекс ёндашув ва стратегик вазифалар, шерикликдаги лойиҳаларни тайёрлаш, амалга ошириш ва таъминлаш бўйича мутахассисларни тайёрлаш, халқаро молия институтлари, донор давлатлар, компания­лар ва банклар билан ҳамкорлик ўрнатиш кўзда тутилган. Дастур асосида Халқ­аро молия корпорацияси билан ҳамкорликда шериклик жараёнида иштирок этувчи давлат идоралари мутахассислари учун ўтган йил декабрь ойида тренинглар ўтказилган, жорий йил февраль ойида яна шундай тадбирлар ташкиллаштирилади. Январь ойи охирида бўладиган давра суҳбати эса тиббиётда ушбу механизмни қўллаш усулларига бағишланиши кутилмоқда. Март ойи­да давлат-хусусий шериклик ҳақида барча маълумотлар билан хабардор қилиб борувчи веб-сайт очиш мўлжалланган.

Семинар якунида журналистларнинг давлат-хусусий шерик­ликнинг шакллари, мазкур механизмнинг хусусийлаштиришдан фарқи, мамлакатимизда ушбу механизмни йўлга қў­йиш ва уни ривожлантиришнинг омиллари каби бошқа бир қатор саволларига атрофлича жавоблар қайтарилди.

Замира ТОЖИЕВА.

 

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"