Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3055
8944
8267

+677
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105569
165551
205121

-39570

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 732 844
Главная "БИРЖА" Модернизация самара бермоқда буни “Ўздонмаҳсулот” компанияси мисолида кўриш мумкин

uzdon_160_5541Мамлакатимизда кенг кўламда изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасини ҳам қамраб олган бўлиб, ижобий ўзгаришлар тизимда ўз самарасини бермоқда. Бугунги кунда “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизимида 44 та корхона мавжуд. Уларнинг 39 таси акциядорлик жамияти ва 5 таси масъулияти чекланган жамият шаклида фаолият кўрсатади. Шунингдек, корхоналарнинг 25 та филиали, 58 та ун ишлаб чиқарувчи тегирмони, 101 та нон, 49 та макарон, 48 та омихта ем, 12 та ёрма ва 67 та уруғлик дон тайёрлаш цехи халқимиз эҳтиёжини қондиришга хизмат қилмоқда.

Агар рақамларни таҳлил қиладиган бўлсак, компанияда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми йилдан-йилга ошиб бораётганлигини кўриш мумкин. Масалан, ўтган йили 1472 минг тонна ун, 923 минг тонна омихта ем, 67,5 минг тонна нон ва нон маҳсулотлари, 28,8 минг тонна макарон ҳамда 13 минг тонна ёрма тайёрланган. Бу кўрсаткичлар маблағ ҳисобида 2500,8 млрд. сўмга тенгдир. Агар рақамларни 2017 йилга таққослайдиган бўлсак, ўсиш суръати 108,8 фоизни ташкил қилади.

Таъкидлаш жоизки, ютуқларга тизим корхоналарини модернизация қилиш орқали эришилмоқда. Биргина ўтган йили мазкур йўналишда салмоқли ишлар амалга оширилди. Хусусан, бултур қуввати 105 минг тоннага тенг бўлган 3 та омихта ем цехи (“Асакадонмаҳсулотлари”, “Навоийдонмаҳсулотлари” ва “Боғдоддонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятлари таркибидаги), қуввати 96 минг тонна бўлган 2 та тегирмон цехи (“Дунё-М” ва “Бекобод ун заводи”) замонавий технологиялар асосида модернизация қилиниб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, ишлаб чиқариш қуввати 22,5 минг тоннадан иборат бўлган 4 та экструдерланган омихта ем ишлаб чиқариш цехи (“Косондон”, “Учқўрғондонмаҳсулотлари”, “Оҳангарондон” ва “Дунё-М” акциядорлик жамиятлари) ва 1,8 минг тонна маҳсулот тайёрлаш қувватига тенг 4 та нон ва нон маҳсулотлари цехлари (“Дўстликдонмаҳсулотлари” “Манас”, “Мирзачўл” ва “Каттақўрғондон” корхоналари таркибида) ташкил этилди. Шу билан бирга, қуввати 44 минг тоннага эга 4 та шоли цехи (“Қорақалпоқдонмаҳсулотлари”, “Тахиатошдонмаҳсулотлари”, “Чимбойдон” ва “Тўрткўлдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятлари таркибида) ишга туширилди.

Табиийки, бундай ижобий ўзгаришлар ўз самарасини берди. Мазкур лойиҳалар амалиётга татбиқ этилиши натижасида ўтган йили 2 млн. 300 минг кВт/соат электр энергияси, яъни 715 млн. сўм маблағ иқтисод қилинди, қолаверса, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 16 минг тоннага ошди, тизимдаги маънан эскирган ускуналарнинг 423 таси янгиларига алмаштирилиб, 95 та янги иш ўрни яратилди.

Жорий йилда ҳам модернизация ишларини олиб бориш мўлжалланган. Респуб­ликамиз Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги “2019 йил Инвестиция дастури тўғрисида”ги қарорига асосан бу йил тизимда жами қиймати 16,4 млн.доллар бўлган 12 та инвестиция лойиҳаларини жорий этиш кўзда тутилган. Унга кўра, 10 та тегирмон цехи (“Тўрткўлдонмаҳсулотлари”, “Жумаэлеватори”, “Намангандонмаҳсулотлари”, “Косондон”, “Жомбойдонмаҳсулотлари”, “Алпомишун”, “Оқолтиндонмаҳсулотлари”, “Тошкентдонмаҳсулотлари”, “Фарғонадонмаҳсулотлари” ва “Шовотдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятлари) ҳамда 2 та омихта ем цехи (“Сурхондарёдонмаҳсулотлари” ва “Алпомишун” корхоналари) илғор технологиялар асосида модернизация қилиниши режалаштирилган.

Мазкур лойиҳаларнинг амалиётга татбиқ этилиши туфайли ҳажми 5 млн. 600 минг кВт/соат электр энергияси қисқаришига ёки 1 млрд. 700 млн. сўмга яқин маблағ иқтисод қилинишига, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми эса 58 минг тонна ошишига, тизимдаги маънан ҳамда жисмонан эскирган 925 та ускуналар янгиларига алмаштирилишига эришилади. Умуман, тармоқда жараёнлар автоматлаштирилиши ҳисобига ягона мониторинг тизими яратилди.

Яқинда пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси томонидан уюштирилган матбуот анжуманида мутасаддиларнинг ўтган даврда тизим корхоналарида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш натижалари, шунингдек, маҳсулот турларини кўпайтириш, сифатини яхшилаш ва янги иш ўринларни яратиш бўйича бажарилаётган ишлар ҳамда жорий йил учун белгиланган устувор вазифалар хусусидаги ҳисоботи тингланди ва журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"