Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3052
8944
8267

+677
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105565
165551
205121

-39570

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 732 841
Главная "БИРЖА" Солиқ ислоҳоти – хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари кўпайиши кафолати

soliq_160_3Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакат иқтисодиётини жадал ривожлантириш мақсадида чет эл инвесторларини жалб қилиш, уларга инвестициявий муҳит яратиш, ҳамкорликда тажриба алмашиш, сифатли ишлаб чиқариш самарадорлигини тубдан ошириш ва маҳсулот экспорт салоҳиятини кўтариш муҳим масала этиб белгиланмоқда. Иқтисодий глобаллашув шароитида мамлакатларнинг ўзаро интеграциялашуви ва халқаро ихтисослашувнинг кучайиши ҳар бир миллий иқтисодиёт олдига ишлаб чиқариш тармоқларини модернизация қилиш ва диверсификациялаш, аҳолига кўрсатиладиган хизматларнинг рақобатбардошлиги ва сифатини ошириш ҳамда шу орқали ҳудудлар молиявий салоҳиятини юксалтириш вазифаларини қўймоқда.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Тармоқлар ва ҳудудларни модернизация қилиш, уларнинг рақобатдош­лик даражасини ошириш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари доимий эътиборимиз марказида бўлиши лозим”.

Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришда Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Респуб­ликасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги фармони солиқ тўловчиларга муайян енгиллик ва қулайликларни таъминлаб беради. Концепция асосида Солиқ кодекси, солиқ соҳасидаги бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда амалдаги бир қанча солиқ ставкаларига ўзгартиришлар киритилиши белгилаб қўйилди. Ушбу ўзгартиришлар юртимиздаги хўжалик юритувчи субъектлар ва чет эл инвесторлари учун қулай инвестиция муҳитида фаолият юритишлари учун асос бўлади. Бу ўз навбатида мамлакатда ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ҳажмининг ошиши, янги иш ўринлари яратилиши, ишсизлик даражасининг пасайиши ва экспорт ҳажми ҳамда чет эл валюта маблағларининг кўпайиши учун хизмат қилади.

2019 йил 1 январдан бошлаб ресурслардан унумли фойдаланиш мақсадида барча тадбиркорлик субъектларига ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан тижорат мақсадларида фойдаланганлик учун солиқ тўлаш тизими жорий этилди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида солиқ солинадиган мол-мулкка эга бўлган юридик шахслар – резидентлар ва мамлакат ҳудудида ўз мулкида кўчмас мулкка эга бўлган юридик шахслар – норезидентлар ушбу мол-мулк солиғи тўловчилари ҳисобланади.

Микрофирма ва кичик корхоналарда қуйидагилар солиқ солиш объекти ҳисобланади:

▶ Кўчмас мулк, шу жумладан, молиявий ижара шартномаси бўйича олинган кўчмас мулк;

▶ Тугалланмаган қурилиш объектлари;

▶ Белгиланмаган муддатда ишга туширилмаган асбоб-­ускуналар.

Солиққа тортишда мол-мулк солиғи бўйича имтиёзга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар бундан мустаснодирлар.

Аввалги солиқ ставкаси мол-мулк йиллик қийматининг 5 фоизи миқдорида эди, 2019 йил 1 январдан бошлаб мол-мулк йиллик қийматининг 2 фоизи миқдорида белгиланган. Бу эса, ўз навбатида, хўжалик юритувчи субъектлар ихтиёрида қоладиган фойдани кўпайтиради.

Хўжалик юритувчи субъектларда барча тоифадаги қурилиши тугалланмаган объектлар, бўш турган бинолар, нотурар иншоотлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш объектларига мол-мулк солиғи ставкаси хулоса берилганидан кейинги ойдан бошлаб икки карра миқдорда, 6 ой ўтгандан кейин ҳам фойдаланмаса беш карра миқдорда ҳамда 12 ой ўтгандан сўнг ва кейинчалик эса ўн карра миқдорда мол-мулк солиқ ставкаси татбиқ этилади.

Мол-мулк солиғи қуйидаги формула асосида ҳисоблаб чиқарилади:

МмС=ССБхСС

бу ерда:

МмС – мол-мулк солиғи;

ССБ – солиқ солинадиган база;

СС – солиқ ставкаси.

МЧЖ “Top Line Group” корхонасининг мол-мулки 1890,8 минг сўмни ташкил қилса, 2019 йил 1 январга қадар мол-мулк солиғи суммаси қуйидагини ташкил қилади.

МмС = 1890,8 минг сўм х 5 фоиз = 94,5 минг сўм.

Ушбу корхонада жорий йил 1 январдан бошлаб ўзига тегиш­ли мол-мулкдан тўлиқ ва самарали фойдаланилса:

МмС = 1890.8 минг сўм х 2 фоиз = 37,8 минг сўмни ташкил этади.

МЧЖ “Top Line Group” корхонаси мол-мулки солиғидан янги ишлаб чиқилган солиқ ставкалари бўйича мазкур йилдаги солиқ ставкаси:

94,5 минг сўм – 37,8 минг сўм = 56,7 минг сўм ушбу корхона ихтиёрида қолади. Мазкур маблағни корхона айланма маблағларини ва узоқ муддатли активларини кўпайтиришга сарфлаши мумкин.

Солиқ солиш объектларининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати солиқ давридаги ҳар бир ойнинг охирги кунидаги ҳолатига кўра, солиқ солиш объектларининг қолдиқ қийматларини (ўртача йиллик қийматларини) қўшишдан олинган сумманинг ўн иккидан бир қисми сифатида ортиб борувчи якун билан аниқланади.

Ушбу ҳисоблаш формуласи қуйидагича;

ЎйҚқ = (n1+n2+n3+n4+n5+n6+n7+n8+n9+n10+n11+n12)/12

Бу ерда:

ЎйҚҚ – ўртача йиллик қолдиқ қиймат;

n – ойнинг охирги кунига солиқ солиш объектлари қолдиқ қиймати.

Барча хўжалик юритувчи субъектлар мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини йилда бир марта, йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда, яъни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмасдан тақдим этишлари шарт.

Мол-мулк солиғи тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун хўжалик юритувчи субъектлар жорий солиқ даврининг 10 январигача (янги ташкил қилинганлари эса давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай) мўлжалланаётган солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномаларни ўзлари жойлашган туман солиқ идораларига тақдим этишлари лозим.

Солиқ даврида тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси жорий тўловлар ҳисобга олинган ҳолда, ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай бюджетга ўтказилиши зарур.

2019 йил 1 январдан бошлаб мол-мулк йиллик қийматининг 2 фоиз қилиб белгиланиши хўжалик юритувчи субъектлар ихтиёрида қоладиган фойдани кўпайтиради.

Хўжалик юритувчи субъектларда барча тоифадаги қурилиши тугалланмаган объектлар, бўш турган бинолар, нотурар иншоотлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш объектларига кўпайтирилган солиқ ставкалари улар томонидан ушбу объектлардан самарали фойдаланишни таъминлайди.

Т.АБДИБАЕВА,

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги

Малака ошириш маркази доценти,

А.НАЗАРОВ,

шу марказ ўқитувчиси.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"