Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3131
8944
8267

+677
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105644
165551
205121

-39570

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 732 920
Главная "БИРЖА" Янги солиқ концепциясига бағишланди

soliq_160_4Мамлакатимизда солиқ тизимининг мутлақ янги концепцияси ишлаб чиқилди. Хўш, солиқ маъмурчилигидаги ўзгаришлар асосан нималарда намоён бўлади, у солиқ тўловчиларга, хусусан, тадбиркорларга нима беради?

Яқинда “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки, Давлат солиқ қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамкорлигида Хоразм вилоятида ташкил этилган тадбирда тадбиркорларга шу хусусда батафсил маълумотлар берилди.

Анжуманда 2019 йилдан бошлаб солиқ тизимини янги концепция бўйича тўлиқ татбиқ этиш, айниқса, қўшилган қиймат солиғини кенг жорий қилишда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, ҳудудларда солиқ тизимидаги ислоҳотларни сифатли амалга ошириш, солиқ тўловчиларга бу борада кўмаклашиш ҳамда нарх-наво сунъий ошишининг олдини олиш борасида ҳамжиҳатликда иш юритиш лозимлиги таъкидланди.

Бугунги кунда Хоразм вилоятида соддалаштирилган тартибда солиқ тўлаб келаётган ва ўтган йил якуни бўйича 1 млрд. сўмдан ортиқ товар айланмасини амалга оширган 676 та юридик шахс ҳамда 196 та якка тартибдаги тадбиркор мавжуд. Янги тизимга кўра, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб улар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилди. Қолаверса, улардан 213 тасида умумбелгиланган солиқлар билан ишлай оладиган бухгалтерларга эҳтиёжи борлиги инобатга олиниб, ҳар ўнта тадбиркорга бир нафардан солиқ инспектори бириктирилди, методик қўлланмалар тарқатилди.

Бундан ташқари, солиқ тўловчилар учун солиқ ва молиявий ҳисоботларни шакллантиришда амалий ёрдам ҳамда маслаҳатлар бериб бориш мақсадида туркум семинар-тренинглар ўтказилди, уларга умумбелгиланган солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби акс этган кўргазмали ҳамда тарқатма материаллар етказиб берилди.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

 

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"