Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6973
9559
9973

-414
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
163687
257963
78351

+179612

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 115 777
Главная "БИРЖА" Муҳим тармоқда экспорт оширилади

elektrotexnika_160_55412Бошланган йилнинг илк кунларидаёқ мамлакатимиз иқтисодий тараққиётида муҳим ўрин тутувчи етакчи тармоқларни бугунги кун талаби асосида ривожлантиришга доир қатор ҳужжатлар қабул қилинди. Улардан бири Президентимизнинг 2019 йил 4 январдаги “Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридир.

Хўш, ушбу қарорнинг аҳамиятини нималар билан изоҳлаш мумкин? “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ташкил этилган брифингда шу ҳақда сўз юритилди.

Уюшма раиси вазифасини бажарувчи Алишер Абдуллаев қарор мазмун-моҳиятини атрофлича тушунтириб берар экан, уни қабул қилишнинг заруратига оид бир қатор омилларга тўхталиб ўтди. Биринчидан, мазкур ҳужжат мамлакатимиз электротехника саноатини чуқур таҳлил қилиш асосида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида яратилди. Хусусан, ўрганишлар 2017 йилда электротехника саноатига киритилган инвестицияларнинг салмоғи бутун мамлакат бўйича умумий инвестицияларнинг атиги 0,8 фоизини, ЯИМ таркибида бу соҳага оид маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми эса 1,5 фоизни ташкил этганлигини кўрсатган. Чет элларда, масалан Жанубий Кореяда электротехника маҳсулотларининг ЯИМдаги улуши 15 фоиз. Бизда ҳам шунга интилиб, унга эришиш сари қадам қўйилмоқда. Бундан ташқари, ушбу тармоқда хом ашё базасининг чегараланганлиги, уларнинг кўп қисми хориждан келтирилаётгани, айниқса бунда транспорт харажатларининг катталиги товарлар таннархи ошишига сабаб бўлмоқда. Бу ҳолат, энг аввало, рақобат муҳитига салбий таъсир қилиши табиий. Шунингдек, электротехника маҳсулотлари билан ички истеъмол бозорини тўлдириш баробарида уларни экспорт қилиш ҳам долзарб масала бўлиб турибди. Зеро, тараққий топган давлатлар амалиё­тида кузатилганидек, экспортга қанчалик кўп тая­нилса, шунчалик юқори ривожланишга эришиш мумкин. Шу боис ҳам қарор асосида айни шу борада қатор қулайлик ва имконият яратиб бериляпти.

Компаниянинг уюшмага айлантирилишидан кўзланган мақсад эса ушбу тармоқда давлат иштирокини камайтиришга қаратилган. Унда “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компаниясига тегишли хўжалик жамиятларининг кўчмас мулки ва устав капиталидаги акциялар пакети (улуши) Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига ўтказилиши белгиланган. Уюшма эса эндиликда унга ихтиёрий асосда аъзо бўлган электротехника саноати корхоналари ва ташкилотларидан таркиб топиб, мувофиқлаштирувчилик хусусиятига эга вазифаларни бажаради, тизимдаги корхоналарнинг барчасига бир хилда кўмаклашувчи идора сифатида ишлайди. Унинг фаолиятини жорий таъминлаш ва молиялаштириш аъзолик бадаллари ва ажратмалари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади. Қайд этилганидек, қарордан келиб чиқиб яқин орада уюшма таъсис йиғилишининг ўтказилиши, унда ижро аппарати тузилмасининг тасдиқланиши, уюшма раиси, ўринбосарларининг сайланиши кутилмоқда.

Қарорнинг ўзига хос, илгари амалиётда қўлланилмаган жиҳати – уюшма таркибига кирадиган электротехника ва электр-маиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга 2022 йилнинг 1 январига қадар ўзининг асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариши учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар, шунинг­дек, улар томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида олиб келинадиган қурилиш материаллари импортида божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашни 120 кунга кечиктириш имкониятининг берилганидир. Ҳозирда уюшма томонидан ушбу янгиликни ҳаётга татбиқ этиш юзасидан тегишли тартиб ишлаб чиқилмоқда. Агар бу инновацион механизм электротехника саноатида эксперимент тариқасида қўлланилиб самара берса, уни келгусида Солиқ кодексига янги норма сифатида киритиш таклифини бериш мўлжалланмоқда.

Соҳада яна бир қулайлик яратилмоқда. Мис қувурлари экспортига қўшилган қиймат солиғининг ноль ставкасини қўллаш, мисдан ясалган маҳсулотлар экспортига қўшилган қиймат солиғининг ноль ставкасини харид қилинган мис бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасининг 50 фоизини ҳисобга киритиш, қолган ярмини корхона харажатларига ўтказган ҳолда 2020 йилнинг 1 январига қадар жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Қарор асосида амалдаги электротехника корхоналарини техник-технологик жиҳатдан янгилаш ва янги қувватларни ташкил этиш бўйича 153,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 22 та инвестиция лойиҳасини 2019-2021 йилларда амалга ошириш, 2021 йилда юқори қўшилган қийматли тайёр электротехника ва электр-маиший маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга кўпайтириш чоралари кўрилади. Масалан, Нукусда иситиш мосламаларини ишлаб чиқариш ҳамда эски қозонхона фаолиятини тиклаш, Ҳазорасп ЭИЗда кам қувватли электр двигатели, майда маиший техникаларни тайёрлаш лойиҳалари шулар жумласидандир. Шунингдек, қуёш панелларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа устида хорижий инвес­торлар билан биргаликда иш олиб борилади.

Кўриладиган муҳим чоралардан яна бири бу ҳозирда банкрот деб топилган Самарқанддаги “Сино” акциядорлик жамияти давлат акциялари (88 фоизлик) пакетининг инвесторларга танлов асосида “ноль” харид қиймати бўйича сотилишидир. Бунда инвесторларга корхонанинг кредиторлар (давлат ва банклар) олдидаги қарзини тўлаш билан бир вақтда унинг фаолиятини соғломлаштириш учун сармоя киритиш шарти қўйилади. Бугунги кунда уюшма томонидан инвесторларни жалб қилишга катта эътибор қаратилаётгани туфайли ушбу корхона давлат улушини ўрнатилган мажбуриятлар асосида сотиб олиш бўйича танловда иштирок этиш учун бир неча маҳаллий ва хорижий инвестор тайёр бўлиб турибди. Таъкидланганидек, режага кўра корхонанинг олдинги фаолиятини сақлаб қолиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, қарор асосида уюшма томонидан Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда электротехника саноати корхоналарининг алоҳида сарф-харажатларини, шу жумладан, ўзларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорт қилишдаги транспорт харажатларини субсидиялаш механизмини қўллаш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини татбиқ этиш имкониятининг ўрганиб чиқилиши режалаштирилган.

Шунингдек, чет эл амалиётини таҳлил қилиш асосида товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидлари доирасида ўтказиладиган тендерлар, танловларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун 20 фоизгача бўлган нарх преференцияси механизмини жорий этишни назарда тутувчи давлат харидларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш бў­йича таклифлар ишлаб чиқилиши, жумладан “Давлат харид­лари тўғрисида”ги қонунга тегишли ўзгартиш­лар киритилиши мўлжалланмоқда.

Брифингда қарорнинг бошқа йўналишлари бўйи­ча амалга ошириладиган ишларга ҳам тўхталиб ўтилди. Тадбир якунида уюшманинг ахборот, маркетинг, тақдимот ва бошқа фаолиятида асосий идентификатор сифатида фойдаланиладиган замонавий, шу билан бирга, осонгина таниш мумкин бўлган жозибали логотипини яратиш мақсадида “Уюшманинг энг яхши логотипи” танлови ўтказилиши билдирилиб, унда қатнашиш учун тегишли ҳужжатлар бошланган йилнинг 10 январидан 1 мартигача қабул қилиниши таъкидланди.

Замира ТОЖИЕВА.

 

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"