Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2969
8944
8267

+677
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
105482
165551
205121

-39570

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 732 758
Главная "БИРЖА" “Яширин иқтисодиёт” тараққиёт кушандаси

yashirin_160_55412Президентимизнинг парламентга Мурожаатномаси аниқ стратегик мақсадларни қамраб олгани билан нафақат биз депутатларни, балки бутун халқимизни, хорижлик меҳмонларни ҳам бефарқ қолдирмади. Унда белгилаб берилган вазифалар халқ вакили бўлган биз депутатларнинг масъулиятимизни янада оширишини теран ҳис этдим.

Депутат бўлгунимга қадар кўп йиллар тадбиркорлик билан шуғулланганман. Шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки, фаол инвестицион сиёсат юритмасдан, фаол тадбиркорлик муҳитини яратмасдан туриб, иқтисодий тараққиётга эришиб бўлмайди. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг энг мақбул ва ўз навбатида, мураккаб йўли айнан шу – иқтисодиётга хорижий сармояларни фаол жалб этиш, бунинг учун қулай шароит яратишдир.

Муҳим аҳамиятга молик жиҳат, бу ерда гап фақат юқори иқтисодий ўсишга эришишда эмас, балки ундан ким наф кўриши ҳақида ҳам кетмоқда. Иқтисодий ўсиш, аввало, аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш учун зарур. Чунки бунга эришиш йўлида амалга ошириладиган ислоҳотлар жамиятнинг барча жабҳаларини қамраб олади. Натижада аҳоли юқорироқ даромадга эга бўлади, сифатли тиббий хизматдан фойдаланади, пировардида одамларнинг умр кўриш даражаси ошади. Худди шу жойда фаол инвестицион сиёсат ижтимоий ривожланишни таъминлашда қанчалик муҳим аҳамиятга эга экани аён бўлади.

Бундан ташқари, Мурожаатномада мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотида “яширин иқтисодиёт”нинг улушини буткул йўқотиш ечими сифатида солиқ юкини камайтириш, бизнес юритиш учун янада қулай шароитлар яратиш ҳамда иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамли технологиялар асосида янгилашни назарда тутадиган Рақамли иқтисодиёт миллий концепциясини ишлаб чиқиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди. Дарҳақиқат, жаҳон тажрибасидан маълумки, рақамли иқтисодиётда “яширин иқтисодиёт” ва “қора бозор”га ўрин қолмайди. Энди мамлакатимизда бу борадаги кураш янги босқичда изчил давом эттирилади.

Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда бир қатор оғриқли муаммоларга барҳам бериш йўлларига эътибор қаратилди. Жумладан, шу кунга қадар жойларда партия ташкилотлари аъзоларининг депутатлик ўрни учун муносиб баҳс олиб бориши, қолаверса, партия гуруҳларининг эмин-эркин фао­лият юритиши, кўтараётган масалалари юзасидан халқ депутатлари кенгаши сессия­си қарорларининг қабул қилинишида ҳокимнинг кенгаш раиси экани маълум маънода салбий таъсир кўрсатар эди. Энди ушбу тартибнинг бекор қилиниши кўпчиликни ўйлантираётган масалага ижобий якун ясайди. Таъкид­лаш жоизки, бундай ислоҳот партия гуруҳлари ўртасида соғлом рақобатни шакл­лантиришга хизмат қилади. Аҳолини ўйлантираётган муаммолар маҳаллий ҳокимият билан биргаликда жойида ҳал этилишини таъминлайди. Эндиликда Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис томонидан тасдиқлаш амалиё­тининг киритилаётгани, энг аввало, вазирликлар иш фаолиятини халққа янада яқинлаштиришга имкон беради. Депутатларнинг вазирликлар фаолияти устидан доимий парламент назоратини кучайтиришига шароит яратади. Бу йўлдаги мақсадга эришиш учун, биринчи навбатда, барча даражадаги раҳбарлар, халқ депутатлари ва масъул ходимлар ўз фаолиятини танқидий таҳлил қилиб, уни қатъий тартиб-интизом, шахсий жавобгарлик асосида ташкил этиши керак.

Умуман олганда, Мурожаатнома мамлакатимиз ҳаётининг бундан кейинги тараққиёт уфқларига барчамизнинг нигоҳимизни қаратгани билан тарихий аҳамиятга эга бўлди. Эндиликда ҳар биримиз белгиланган улкан, ҳаётий вазифалар ижросини таъминлашда янада фаол ва ташаббускор бўлишимиз, тинимсиз меҳнат қилмоғимиз зарур. Қайси соҳада ишламайлик, фаолиятимизнинг самараси ушбу дастуриламал ҳужжат билан бевосита боғлиқ эканини ҳис этмоғимиз лозим.

Клара ЖУМАМУРАТОВА,

Олий Мажлис

Қонунчилик палатаси депутати.

 

© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"