Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4234
4961
5935

-974
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
86158
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 547 883
Главная "БИРЖА" Келгуси йил Давлат бюджети ишчи гуруҳ муҳокамасидан ўтказилди

byudjet_160_1Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси ҳузуридаги ишчи гуруҳининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари мазмун-моҳиятининг дастлабки муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Сенат қўмиталари аъзолари, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг масъул вакиллари иштирок этишди.

Таъкидланганидек, келгуси йилга мўлжалланган бош молиявий ҳужжат мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривож­лантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ҳамда Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Респуб­ликаси солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилган ўзгаришлар асосида ишлаб чиқилган.

Хусусан, концепцияда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилда юридик шахсларга солинадиган фойда солиғи ставкасини 14 фоиздан 12 фоизга, тижорат банклари учун 22 фоиздан 20 фоизга камайтириш назар тутилган.

Шунингдек, иш ҳақи фондига солиқ юкини камайтириш ва тадбиркорлик субъект­ларининг ишчилари сони ҳамда иш ҳақи фондини қонунийлаштириш учун рағбатлантирувчи шароитларни яратиш мақсадида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб рақамларига 0,1 фоиз йўналтирилган ҳолда барча фуқароларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ягона 12 фоиз миқдорида солиқ ставкаси жорий этилади.

Таъкидланганидек, солиқ тизимига киритилаётган бу каби ўзгаришлар, аввало, мамлакатда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодиётга солиқ юкини камайтириш, Давлат бюджетининг барқарорлигига хизмат қилади. Шу билан бирга, солиққа тортишнинг умумий тизими бўйича тўловларни амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида солиқ юки борасидаги номутаносиблик бартараф этилади.
Умуман, ушбу йўналишдаги кенг кўламли ишлар мамлакатимиз инвестицион жозибадорлигини ошириш, аҳоли даромадларини кўпайтириш ҳисобига турмуш фаровонлигини янада юксалтириш, виждонли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашга ҳисса қўшиши шубҳасиз.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказиладиган, фуқароларнинг иш ҳақи кўринишидаги даромадларидан ушлаб қолинадиган суғурта бадалларини бекор қилиш, унинг ўрнига якка тартибдаги тадбиркорлар, иш фаолия­ти ҳисобга олинмайдиган шахслар, шу билан бирга, жисмоний шахслар даромадидан солиқ бўйича солиқ агенти бўлмаган манбалардан даромад олувчи шахслар учун ягона ижти­моий тўловни жорий этиш кўзда тутилмоқда. Бу, ўз навбатида, мамлакат ижтимоий ҳимоя тизимини, хусусан, пенсия таъминотини ислоҳ қилиш йўлида қўйилган муҳим қадам бўлиб, муқобил тизимлар, жумладан, нодав­лат пенсия жамғармалари фаолияти орқали инвестицион фаолликни оширишга олиб келиши таъкидланди.

Шунингдек, муҳокама давомида келгуси йил учун мўлжалланган Давлат бюджетида бюджет соҳаси ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш масалаларига алоҳида урғу берилгани қайд этилди. Хусусан, 2019 йилда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг жами харажатлардаги қисми 54,5 фоизни ташкил қилмоқда. Келгуси йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, ижтимоий нафақалар ва стипендиялар миқдорини ҳар ярим йилда ўтган йилги инфляция даражасидан паст бўлмаган миқдорларда ошириш таклиф этилган. Маълум қилинганидек, келгуси йилда иш ҳақини ошириш сиёсати тубдан ўзгартирилиб, маошларни кўтариш жараёнини табақалаштириш асосида босқичма-босқич амалга оширишга қаратилган стратегия ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда. Келаётган йил 1 январдан бошлаб ижтимоий нафақалар миқдорларини абсолют суммада белгилаш кўзда тутилган. Бундан ташқари, халқаро тажрибани ўрганган ҳолда ижтимоий рўйхатни шакллантиришга, бу борада шаффоф механизмни яратишга ҳам эътибор қаратилади.

Қайд этилганидек, мамлакатимизнинг бош молиявий ҳужжатида Давлат бюджетини режалаштириш ва ижро этилишини такомиллаштириш, бюджетлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини кенгайтиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг манфаатдорлигини ошириш, бюджет тизими бюджетларининг молиявий оқимларини консолидациялаш каби йўналиш­ларда аниқ чора-тадбирлар кўзда тутилган. Режалаштирилаётган ислоҳотларнинг рўёбга чиқарилиши мамлакатимизда иқтисодиётнинг барча даражаларида барқарорликни таъминлаш, давлатнинг ўз функцияларини муваффақиятли бажаришини ва юртимизнинг тараққиёт йўлида собитқадам бўлишини таъминлайди.

Тадбир давомида сенаторларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг ижросини ўрганиш жараёнида аҳоли билан мулоқотларда аниқланган ва кузатилган ҳолатлардан келиб чиқиб ўртага ташланган муаммолар айниқса, бюджет маблағларини ўз вақтида ажратиш, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ижтимоий объектларни қуриш ва таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертизаси, харажатларининг ҳисоб-китоб­лари, жойларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган “йўл хариталари”нинг ижроси, аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлашга доир бир қатор саволларига мутасадди идоралар вакиллари томонидан жавоблар берилди.

Шунингдек, сенаторлар томонидан мамлакатимизнинг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари юзасидан фикр-муло­ҳазалар билдирилди.

Замира ТОЖИЕВА.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"