Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4328
4961
5935

-974
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
86252
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 547 977
Главная "БИРЖА" Шаҳзоднинг кулгуси

robot_160_5541Республика болалар таянч ҳаракат тизими касалликлари реабилитация марказида Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан Илғор технологиялар маркази, INT TECH robotics робототехника мактаби, Jons English Academy нодавлат ўқув муассасаси, “Events” МЧЖ ва Zlotnikov dance рақс студияси иштирокида “Саховат йўли” хайрия эстафетаси бўлиб ўтди.

– Ушбу лойиҳанинг биринчи қадамини ташладик, – дейди Инновацион ривожланиш вазирлиги тижоратлаштириш бўлими бош­лиғи Жамолиддин Бобохонов. – Одатда хайрия тадбирлари кўнгилочар дастур ташкил қилиш ва ширинлик тарқатишдан иборат бўларди. Биз эса нафақат хайрия, балки болаларда илмга, янги технологияларга интилиш уйғотишни мақсад қилганмиз. Шунингдек, болалар юзида табассум кўришни истаймиз. Гувоҳи бўлганингиздек, мақсадимизга эришдик. Ҳар бир давлат органи болаларга қандайдир янги билимлар улашиши мумкин. Бизнинг акциямиздан сўнг жилла-қурса битта болакай робототехника ёки кимёга қизиқиб қолса, бу унинг келажаги пойдевор бўлади. Акция ихтиёрий равишда ўтказиляпти, эстафетани бошқа вазирлик ва идораларга топширмоқчимиз. Мазкур реабилитация маркази билан эса янги йилдан бошлаб болалар учун робототехника курслари ташкил этишга келишдик.

Учрашув Jons English Academy жамоаси томонидан ташкил қилинган интерфаол ва кўнгилочар викториналар кўринишида ўтказилди. INT TECH robotics компанияси мутахассисларининг ёрдамида болалар робототехника билан танишдилар, “Events” МЧЖдан келган қувноқ “профессор”лар кимёдан қизиқарли тажрибалар ўтказдилар.

– Бу ерда жуда кўп тадбирлар бўлиб туради, лекин буниси ўзгача, – дейди марказда даволанаётган қашқадарёлик Шаҳзод Аллаёров. – Кимёвий суюқликларни ишлатиб бажарилган чиқишлар менда ҳайрат уйғотди. 15 ёш бўлишимга қарамай, шу кунгача ўз қиш­лоғимда мактаб дарсликлари бўйича ўқий олмадим. Бунга айрим муаммоли сабаблар бор эди. Лекин Тошкентга келганимдан буён, ўқишга фаол қатнашишга ҳаракат қиляпман. Бугунги инновацион чиқишларга келадиган бўлсак, келажакда касб эгаллашда шу сингари тадбирлар ёшларга катта ёрдам беради, деган умиддаман.

Наргиза МАМАЗИЯЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"