Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6263
8575
7798

+777
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
137119
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 393 723
Главная "БИРЖА" Чуқур таҳлил ва янгича талқин

investitsiya_180ёхуд оммавий ахборот воситалари таъсирчанлигини оширишнинг муҳим  омилларидан бири

Тошкентдаги “City Palace” меҳмонхонасининг анжуманлар залида журналистлар учун “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида тадбиркорлик фаолиятига боғлиқ янгиликларнинг ёритилиши” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. У Ўзбекистон Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ташаббуси билан давлат солиқ ва божхона қўмиталари ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида уюштирилди.

Ўзаро мулоқотларга пойтахт ва вилоятларда фаолият юритаётган журналистлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, солиқ ва божхона тизими масъул ходимлари таклиф қилиндилар. Асосий эътибор иқтисодий мавзуларга бағишланган эшиттириш ва кўрсатувларни, босма ва электрон шаклдаги хабар-мақолаларни кенг жамоатчиликка таҳлилий тарзда тезкор етказиш зарурлигига қаратилди. Шунга кўра, семинар икки қисмга бўлинди. Дастлаб мутахассислар ўзлари хизмат қилаётган тизимларда амалга оширилаётган ишлар ва рўй бераётган ижобий ўзгариш­лар, уларнинг мазмун-моҳияти, давлат ва жамият ҳаётидаги аҳамияти ҳақида қисқача тўхталиб ўтишди. Сўнгра туб ислоҳотлар ҳамда янгиликларни оммага қизиқарли ва таъсирчан қилиб етказиш усуллари, бу борадаги ютуқ ва муаммолар журналистлар билан биргаликда муҳокама қилинди.

Дарвоқе, журналистиканинг бирон-бир манбада ёзилмаган, аммо соҳа ходимлари орасида рамзий маънода қонунга айланган бундай бир олтин қоидаси бор: “Журналист ҳаётда бошқалардан бир қадам олдинда юриши керак!” Қолаверса, у ҳар қандай вазиятда ҳам касбига содиқ қолиб, холис ва одилона иш тутиши шарт! Бу талабга иқтисодий мавзуларда ижод қиладиган ҳамкасбларимиз ҳам қатъий риоя этишлари лозим. Ўз бурчларини талаблар даражасида бажариш учун турли ташкилот-идоралардан ишончли, аниқ ва тўлиқ маълумотлар олишлари, уларни чуқур ўрганиб, асл моҳиятини теран англаб етгач, асосли ва жамият учун фойдали таҳлилий фикр-мулоҳазалар, жўяли таклиф-тавсиялар билан бойитиб, ўзига хос янгича талқинда ва содда-равон тилда омма эътиборига ҳавола қилишлари даркор. Ана шунда радио-телевидениедаги, босма ва электрон нашрлардаги чиқишларнинг таъсирчанлиги кучайиб, эл-юртнинг оммавий ахборот воситаларига ишончи мустаҳкамланади.

Семинар-тренингда аҳолига етказилиши шарт бўлган ҳозирги энг муҳим иқтисодий янгиликлардан айримлари ҳақида батафсил сўз юритилди. Масалан, Президентимиз шу йил 26 июнда имзо чеккан “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни олайлик. Унда солиқ тўловчиларни паспортлаштириш солиқ маъмуриятчилиги тизимини такомиллаштиришнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгиланган. Шундан келиб чиқиб, давлат солиқ хизмати органлари 1 октябрдан эътиборан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун асос бўладиган кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларни паспортлаштириши лозимлиги қайд этилган. Айни кезларда бу тизим амалиётга дадил жорий этилмоқда. Тажриба тариқасида тадбиркорлар паспортларини тузиш ишлари олиб борилмоқда. Шу асно корхоналарнинг белгиланган манзилда жойлашгани ва фаолияти тури ўрганилмоқда, ходимлар сони кўрсатилган ҳисоботлар билан таққосланиб, ҳужжатсиз иш юритаётган тадбиркорлар аниқланмоқда.

Инновацион ривожланиш вазирлиги эса инсон капиталини мамлакатимизни инновацион ривожлантиришнинг ва жаҳон айвонидаги рақобатбардошлигини оширишнинг энг асосий йўналиш­лардан бири этиб белгилади. Бу барча босқичлардаги таълим сифатини яхшилаб, қамровини кенгайтиришни, иқтисодиёт тармоқлари талаб-эҳтиёжларидан келиб чиқиб кадрлар тайёрлашни, илмий-тадқиқотлар самарадорлигини оширишни, илм-фан, таълим ва бизнеснинг ўзаро чамбарчаслигини таъминловчи механизмларни яратишни тақозо этади.

Ёки бошқа мисол. Ҳукуматимиз қарори билан жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарлар олиб ўтилишининг миқдорий нормалари тасдиқланди. Бу ҳужжат мамлакатимизнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, берилган имтиёзлар суиистеъмол қилинишининг олдини олиш ҳамда жисмоний шахсларнинг ўша жойлардан товарлар олиб ўтиши тартибини янада такомиллаштириш ниятида қабул қилинди.

Масалага шу нуқтаи назардан қараганда, янги таҳрирдаги Божхона кодекси мазкур тизимнинг ягона қонунчилик базасини халқаро стандартларга монанд шакллантиришга, божхона маъмурчилигининг барча босқичлари ва даражаларида ҳуқуқий меъёр ҳамда ёндашувлар бир хилда қўлланилишини таъминлашга, ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишга, иқтисодиётнинг жаҳон бозорига интеграциялашувига энг кўп кўмак­лашувчи божхона назорати тизимини шакллантиришга қаратилган. Бунинг учун эса назорат ишларини замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда олиб бориш, хавфни бошқариш тизимини жорий этиш, соҳа тартиб-таомилларини максимум даражада соддалаштиришга асосланган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва божхона органлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг янги моделини яратиш жоиз.

Умуман олганда, янги таҳрирдаги кодекс концептуал жиҳатдан амалдагисидан фарқ қилади. Айниқса, ташқи савдони ривожлантириш ҳамда ташқи савдо операцияларини амалга оширишда божхона назорати самарадорлигини таъминлашда ва мамлакатимиз ҳудудида товар айланмасини тартибга солишда муҳим аҳамият касб этади. Қолаверса, унда божхона расмийлаштирувида субъектив омилларга йўл қўймаслик ҳамда расмийлаштирув жараёнлари муддатларини қисқартириш мақсадида интер­фаол хизматлардан унумли фойдаланиш ва АКТ татбиқ этилишининг ҳуқуқий асос­лари шакллантирилган. Соҳа органлари томонидан интеллектуал мулкни ҳимоя қилишнинг аниқ меъёрлари, божхона экспертизасидан ўтказиш тартиби ҳам ўз ифодасини топган. Хавфни бошқариш тизимини ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш тартиблари аниқ-тиниқ белгилаб қўйилган. Юридик ва жисмоний шахслар бу имкониятлардан бемалол фойдаланишлари мумкин. Давлат божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимлари жорий этилиши божхона расмийлаштирувини сезиларли даражада енгиллаштириб, ташқи иқтисодий фаолият қатнаш­чилари мушкулини осонлаштиради, божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини камайтиради.

Семинарда жамоатчилик билан ишлаш жараёнида ижтимоий тармоқлардаги ҳолатларни бошқариш психология­си, турли вазирлик-идоралар ахборот хизматларининг ОАВ билан алоқаларига оид тамойиллар ва журналистлар орқали кенг жамоатчилик хабардорлигини ошириш борасидаги тажрибалари ҳам ўрганилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар бундай ижодий баҳс-мунозаралар миллий журналистикамиз ривожига катта ҳисса қўшишини якдиллик ила эътироф этдилар.

Абдунаби ҲАЙДАРОВ.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"