Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6238
8575
7798

+777
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
137094
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 393 698
Главная "БИРЖА" Биржа цемент бозорида янги сотувчи пайдо бўлди

birja_160_190718Биржа бозорида янги иштирокчи пайдо бўлди. Мазкур иштирокчи Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида жойлашган цемент заводидир.

Айни вақтда завод томонидан портландцементнинг ЦЕМ I 42,5Н ва ЦЕМ II /А-И 32,5Н маркаларини ички бозорга сотиш учун 8 та стандарт шартнома очилган. Шартномалар қадоқлаш (қопларда ва қадоқланмаган ҳолда) ва етказиб бериш (вагон нормасида ва омборхонадан олиб кетиш) бўйича алоҳида ажратилган. Цементнинг бир тоннаси учун бошланғич нарх 336,0 минг сўмни ташкил этади. Етказиб бериш шарти EXW сотувчи омборхонасидан ва “Болдир” темир йўл бекатидан олиб кетишдан иборат.

Биржа шартномалари очилган даврдан бошлаб завод томонидан қиймати 10,6 млрд. сўмликка тенг 26,7 минг тоннадан ортиқ цемент сотилди. Заводнинг ЦЕМ I 42,5Н маркали цементининг биржа котировкаси бир тонна учун 422,6 минг сўмни ва ЦЕМ II /А-И 32,5Н маркали цементнинг баҳоси бир тонна учун 389,8 минг сўмни ташкил этди. Завод ишлаб чиқараётган цементнинг асосий харидори Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари бўлиб, уларнинг умумий улуши 89 фоизга тенг.

Трейдер ва бошқа мутахассисларнинг фикрича, биржа бозорида янги сотувчининг пайдо бўлиши рақобатни кучайтиришга хизмат қилади ва ички цемент бозори конъюнк­турасига ижобий таъсир кўрсатади.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, Шеробод цемент заводи 2018 йил август ойида “Олмалиқ ТМК” АЖ томонидан очилган. Заводнинг йиллик лойиҳа қуввати 1,5 млн. тонна. Ушбу завод қурилиши учун Туркиянинг DAL Teknik Makina компанияси жалб қилинган. Корхона хорижда ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Бу эса унинг маҳсулоти сифатли эканлигидан дарак беради.

“ЎзРТХБ” АЖ матбуот хизмати.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"