Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6249
8575
7798

+777
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
137105
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 393 709
Главная "БИРЖА" Инновацион иқтисодиётнинг илмий асосланган механизмлари

innovation_160_112Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичига асос бўлиб хизмат қилаётган Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Мазкур стратегияни амалга ошириш бош­ланганидан буён ўтган давр мобайнида республикамизда бир қатор салмоқли натижаларга эришилди, айниқса, валюта бозорини эркинлаштириш, ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишга бозор механизмларини татбиқ этиш, инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, хусусий секторни равнақ топтириш, аҳоли турмуш жаражасини яхшилаш борасида муайян чоралар кўрилди.

Айни чоғда олдинда ҳали бу борада эътибор қаратилиши керак бўлган бир қатор масалалар, чунончи, саноат корхоналари ва аграр секторни ислоҳ қилиш, экспорт салоҳиятини янада ошириш йўлларини асослаб бериш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, ҳудудларни, айниқса, қиш­лоқ жойларини комплекс ривожлантиришнинг самарали шакл ва услубларини жорий этиш каби вазифалар долзарб бўлиб турибди. Бунда илмий ёндашувларга асосланган таҳлил ва тадқиқотлар, уларнинг натижаларидан оқилона фойдаланиш муҳим аҳамият касб этиши табиий.

Шу муносабат билан Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этиладиган тадбирнинг навбатдагиси – Х иқтисодчилар форуми “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга татбиқ этишда инновацион иқтисодиётни шакллантириш механизмлари ва усуллари” мавзуига бағишланди.

Унда юртимизнинг қатор вазирлик ва идоралари, илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари, ёш олимлар, чет давлатлардан ташриф буюрган экспертлар, жами 200 дан зиёд вакил иштирок этди.

Тадбирда бир қатор хорижий мамлакатларнинг таҳлилчилари, республикамизнинг таниқли иқтисодчи олимлари ва амалиётчилари чиқишларида инновацион иқтисодиётни шакллантириш асослари, илмий-инновацион ривожланишни макроиқтисодий моделлаштиришда халқаро тажриба ва амалиёт, ресурстежамкор ва инновацион омилларни кучайтириш орқали иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ҳамда иқтисодиёт тармоқлари рақобатбардош­лилигини, шунингдек, аҳоли реал даромадлари ва бандлигини ошириш масалаларига урғу берилди.

Саноат сиёсатида қўллаб-қувватланиши лозим бўлган тармоқларни аниқлаш омилларининг роли, ишлаб чиқариш ва илм-фан интеграцияси, инновацион корпоратив ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштириш йўллари, инновацион ривожланишни фаоллаштиришда институционал ва макроиқтисодий устуворликлар, инновацион иқтисодиётни шакллантириш шароитида “рақамли банклар” фаолиятини тараққий эттириш, молиявий механизмни тубдан ислоҳ қилишда инновацион фаолиятни рағбатлантириш, молиявий бозордаги муаммолар ва уларнинг ечимларига тўхталиб ўтилди.

Узоқ муддатли истиқболда инвестиция сиёсатининг муҳим йўналишлари, миллий иқтисодиётда интеграциялашган корпоратив тузилмаларни шакллантиришнинг ўзига хос шакллари, саноат тармоғини модернизация­лашда инновациянинг асосий восита сифатидаги ўрни, ҳудудларда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни баҳолашнинг иқтисодий таҳлили, олий таълим муассасаларининг тадқиқот ва инновацион фаолиятларини ривожлантиришда таълим кластерларини жорий этиш тажрибаси, сертификациялаш жараёнининг аҳоли фаровонлигини яхшилашдаги роли, аҳоли турмуш даражасини интеграл баҳолаш усулларига оид чуқур таҳлилий маърузалар эшитилди.

Энг эътирофлиси, тақдимотларнинг ҳар бири аниқ таклиф ва тавсияларга бойлиги билан иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг катта илмий ходими Музаффар Каримов  узоқ муддатга мўлжалланган инвестиция сиёсатининг асосий йўналишлари ва вазифаларига тўхталиб, инвестиция жараёнини фаоллаштириш чоралари ва механизмларига қатор омиллар баробарида венчурли молиялаштириш, инвестиция фондлари, фонд бозори ва молия институтлари фаолиятини янада ривожлантириш ҳам киришини асослаб берди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ассистенти Виқоржон Баҳриддинов ва мус­тақил изланувчи Ҳакимжон Ҳакимов мамлакатимизда инфляцияни таргетлаш тизимини жорий этишнинг долзарблиги хусусида сўз юритишди. Қайд қилинганидек, инфляция­ни таргетлаш режимини ўз иқтисодиётида қўллаган ривожланган ва ривожланаётган давлатлар тажрибаси инфляцияни самарали жиловлаш ҳамда иқтисодий ўсишни рағбатлантиришда муайян ютуқларга эришилганлигини кўрсатган. Мазкур сиёсатни амалга оширишнинг энг асосий шартларидан бири унинг иқтисодиёт учун мақбул тоифасини танлаш ва иқтисодиётга тўғри татбиқ қила олиш ҳисобланади. Фақат шундагина инфляцияни таргетлаш стратегияси ўзининг фундаментал вазифасини бажаради.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази ходими Бобур Валиев ўз маърузасида қайд этганидек, мамлакатимиз банк тизими ресурс салоҳиятини ошириш ва “рақамли банк”ларни ривожлантириш учун  ушбу тизимга хорижий инвестицияни фаол жалб қилиш, чет эл банкларининг филиалларини очиш, молия бозорида, шу жумладан, тижорат банклари ўртасида рақобатни кучайтириш, “рақамли банк”лар учун замонавий билимга эга молиячи-дастурчи мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадга мувофиқ.

Ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий тараққиётида саноат кластерларининг муҳим ўрин тутиши Тошкент молия институти доценти Жасурбек Отаниязов маърузасида илмий-амалий жиҳатдан очиб берилди. Таҳлилларга кўра, саноат кластери ягона технологик занжирга бирлаштирилган корхоналар мажмуи бўлиб, у илм-фан ва ишлаб чиқариш интег­рациясини чуқурлаштириш, янги технологиялардан фойдаланиш имконини беради. Муаллифнинг таъкидлашича, кластерлаштириш жараёнини кенгайтириш учун саноат тармоқларида кластерли ривож­ланиш фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий асосларни шакллантириш ва бошқа зарур шароитларни яратиш даркор. Кластер шаклидаги интеграциялашган корпоратив тузилма фаолияти ишлаб чиқариш тармоқлари монополлашувининг олдини олади.

Замира ТОЖИЕВА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"