Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6233
8575
7798

+777
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
137089
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 393 693
Главная "БИРЖА" Машина-трактор парклари янгиланмоқда

traktor_160_22121Мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим таркибий қисми бўлган қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантиришда уни зарур техника, машина ва механизмлар билан таъминлаш муҳим ўрин эгаллайди.

Шу боис ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига сифатли техникаларни етказиб бериш, уларга ўз вақтида сервис хизматини кўрсатиш долзарб масалалардан бири бўлиб турибди. Хўш, бу борада “Ўзагросервис” акция­дорлик жамияти томонидан қандай чоралар кўрилмоқда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда шу ҳақда сўз юритилди. Яъни мазкур акциядорлик жамиятининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш борасидаги фаолиятига оид ахбороти эшитилди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти таркибида 13 та ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖ, 165 та туман машина-трактор парки, 8 та республика ва 6 та вилоят таъминот ва таъмирлаш корхонаси мавжуд. Тизимда 6,6 мингга яқин ходим фаолият кўрсатмоқда. Ҳозир республика бўйича мавжуд жами 279,5 мингдан зиёд қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегатидан 10,8 мингдан ортиғи (4 фоизи) “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти таркибидаги машина-трактор паркларига тегишли. Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу машина-трактор парклари 1 триллион 437,8 миллиард сўмлик 5660 дан ортиқ янги қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегат билан таъминланган.

Республика бўйича кўрсатилаётган механизация хизматларининг 50 фоизга яқини туман машина-трактор парклари улушига тўғри келмоқда. Жумладан, ғалла ўримида кўрсатиладиган механизация хизматларининг 57 фоизи, шудгорлаш ишларининг 33 фоизи, культивация юмушларининг 25,2 фоизи ва бошқа хизматлар жамият машина-трактор парклари томонидан амалга оширилмоқда.

Алоҳида таъкидлаб ўтилганидек, қишлоқ хўжалиги техникаларининг барчаси маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг биринчи ярмида шундай техникалардан 5660 тадан ортиғи харид қилинган. Акция­дорлик жамияти тизимидаги машина-трактор паркларининг 2017-2021 йилларда моддий-техника базасини модернизациялаш дастурига асосан, қишлоқ хўжалик техникаларини харид қилишга кредит маблағлари жалб этилган. Айни пайтда эҳтиёт қисмлар ва материаллар ишлаб чиқарувчи чет эл компанияларини республикамизга жалб қилишга ҳам эътибор қаратилмоқда. Чунончи, ҳозирда Япониянинг “YANMAR” компанияси ва Италиянинг “AMA” заводлари билан ўзаро ҳамкорлик борасида музокаралар ўтказилмоқда.

Тақдим этилган маълумотда келтирилишича, жорий йилнинг 1 июлидан якка тартибдаги тадбиркорларга қиш­л­оқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилгани бу соҳада янада кенг имкониятларга йўл очган.

Тадбир давомида депутатлар томонидан давлатимиз раҳбарининг айни шу йўналишдаги қарорида белгиланган вазифаларнинг тўлақонли ҳаётга татбиқ этилишини таъминлаш юзасидан бир қатор таклифлар билдирилди. Жумладан, “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти таркибига кирувчи машина-трактор паркларига қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш параметрларини бажариш ҳамда уларни сотиб олиш учун ўз вақтида кредитлар ажратиш, қишлоқ хўжалиги техникаси паркини янгилаш жараёнларини рағбатлантиришнинг амалдаги механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигида механизация ва сервис хизматлари кўрсатиш сохасида хусусий секторни ривожлантиришнинг янги замонавий тизимини яратишга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.

Эшитув чоғида қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва хизматлар кўрсатиш соҳасини тартибга солиш билан боғлиқ қонунчилик базасининг ҳолати, уни ҳозирги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда мукаммаллаштириш бўйича кўрилаётган чоралар ҳам атрофлича таҳлил қилинди. Муҳокама этилган масала юзасидан қўмитанинг тегиш­ли қарори қабул қилинди.

Ўз мухбиримиз.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"