Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6242
8575
7798

+777
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
137098
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 393 702
Главная "БИРЖА" Хорижда ишлаётганлар суғурта ҳимоясида

sugurta_160Ҳозирги пайтда мамлакатимизда суғурта бозори иштирокчиларидан барча тармоқларда халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш, юқори даражадаги хизмат кўрсатиш ва аҳолининг мазкур тизимга бўлган ишончини ошириш талаб этилмоқда. Бугун давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган инновацион ривожланиш йўлига ўтилмоқда. Кундалик турмушимизнинг барча соҳаларига инновацияларни татбиқ қилиш, ривожланган давлатлар билан ҳамкорликни бугунги кун ёндошувлари асосида ташкил этиш устувор йўналишлардан ҳисобланади.

а оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Ўзаг­росуғурта” акциядорлик жамияти ташкил этган матбуот анжуманида ҳам мазкур масалалар хусусида сўз юритилиб, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури ижроси доирасида замонавий ва инновацион ғоялар асосида ишлаб чиқилаётган ва бевосита амалиётга татбиқ этилаётган суғурта маҳсулотлари хусусида йиғилганларга тушунчалар берилди. Тадбирда тизимда олиб борилаётган кенг кўламдаги ишлар, мажбурий, ихтиёрий ва тиббий суғурта турлари бўйича янги яратилаётган инновацион маҳсулотлар борасида оммавий ахборот воситалари вакилларига батафсил маълумотлар тақдим этилди.

“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти республикамиз суғурта бозорида энг етакчи компаниялардан бири ҳисобланиб, 14 та филиали, 189 та ҳудудий бўлинмаси ва 567 та агентлик шохобчаси орқали аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи якунлари бўйича акциядорлик жамияти томонидан 149,3 млрд. сўм суғурта мукофотлари тушуми таъминланган бўлиб, 79,3 млрд. сўм миқдорида товон пули тўлаб берилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 5 мартдаги “Ўзбекис­тон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш доирасида хорижга чиқаётган фуқароларимизга қулайлик яратиш мақсадида уларни бахтсиз ҳодисалардан ва икки турдаги миграция бўйича ихтиёрий тиббий суғурта турлари ишлаб чиқилди. Бугунги кунгача юртимиз ҳудудидан ташқарига вақтинча ишлаш мақсадида чиқаётган 4500 нафарга яқин фуқаро тиббий суғурта полисларини харид қилган бўлиб, уларга 550,72 АҚШ доллари миқдорида суғурта товони тўланди.

Шунингдек, акциядорлик жамияти айни пайтда Россия Федерациясининг бир қатор етакчи компаниялари билан ҳам ҳамкорликда янги инновацион суғурта турлари ишлаб чиқмоқда. Масалан, турмушга жорий этилаётган педиатрия йўналишидаги “Болажон шифокор” тури полисини харид қилиш орқали уйдан чиқмаган ҳолда онлайн тарзда 24 соат давомида энг яхши шифокорлар маслаҳатларини олиш имконияти яратилади.

Тиббиёт соҳасида ишлаб чиқилаётган яна бир суғурта тури – “Соғлиғинг ўз қўлингда” онкология йўналишида бўлиб, у бугунги кундаги долзарб муаммолардан бирини енгиллаштиришга қаратилган. Ушбу полисга эга шахс касаллиги борасидаги ташхисни аниқлаштириш, молиявий жиҳатдан имконияти етмаётган даволаниш жараёнларини чет эл клиникаларида давом эттириш имконига эга бўлади.

Бундан ташқари, тизимдаги хизматлар соҳасида инновацион лойиҳалар асосида фаол тадбиркорликни ривож­лантиришни рағбатлантириш, янги суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш орқали ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва “Ўзаг­росуғурта” акциядорлик жамияти ўртасида меморандум имзоланган. Бу ҳар икки томон учун янги имкониятларни очиб, илмий-тадқиқот ишларини суғурта ҳимояси билан таъминлаш, янги механизмларни амалиётга жорий этиш, янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришни кўзда тутади.

Акциядорлик жамияти жорий этаётган янгиликлар, эришилган кўрсаткичлар кенг миқёсда эътироф ҳам этил­япти. Жумладан, “Ahbor-Reyting” рейтинг агентлиги “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг 2018 йилнинг биринчи ярмидаги натижаларини миллий шкала бўйича “барқарор” прогнози билан “uzA++” даражасидаги тўловга қобилиятлилик рейтингини тасдиқлади. Мазкур рейтинг даражаси жамиятнинг тўловга қобилиятлилик даражасининг барқарор юқори эканлигини ифодалайди.

Умуман, “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти рейтинги унинг ўз мажбуриятлари ва суғурта полиси эгаларининг талабларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ бажара олиш қобилиятининг юқори даражасини кўрсатади. “Ahbor-Reyting” рейтинг агентлиги акциядорлик жамиятининг келгусида юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолишини назарда тутиб, белгиланган устувор йўналишларни изчил амалга ошириш, мамлакат суғурта бозорида унинг мавқеини мустаҳкамлаш тадбирларига алоҳида эътибор қаратади.

Ҳосил КАРИМОВ.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"