Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6246
8575
7798

+777
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
137102
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 393 706
Главная "БИРЖА" Сайловда шаффофликни таъминлаш гарови

qonun_160_1Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жадал тараққий этаётган ҳозирги даврда барча соҳаларга ушбу тизимни кенг жорий этиш ҳаётий заруриятга айланиб бормоқда. Бугунги кунда биргина “Электрон ҳукумат” тизими орқали фуқароларга 120 дан ортиқ турдаги давлат хизмати кўрсатилаётганининг ўзи фикримизнинг далилидир.

Ҳаракатлар стратегиясида ҳам шу борада бир қатор вазифалар, чунончи, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ва сайлов жараёнларини бошқаришда ахборот тизимини такомиллаштириш ҳамда “Электрон ҳукумат” тизими доирасида бутун республика бўйича жорий этиш вазифаси белгиланган.

2017 йил 24 декабрь куни бўлиб ўтган Тошкент шаҳри халқ депутатлари туман кенгашларига сайлов жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш мақсадида ахборот-коммуникация тизимини жорий этиш ва сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини тузиш илк маротаба ҳуқуқий эксперимент тариқасида синовдан ўтказилгани бу борада дастлабки қадам бўлган эди.

Президентимизнинг 2018 йил 4 октябрдаги “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда электрон сайлов тизимини яратиш борасидаги устувор вазифаларни амалга ошириш ҳамда миллий сайлов тизимини ислоҳ қилишда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз. Мазкур ҳужжат сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳамда сайлов жараёнини бошқариш, ахборот тизими ва сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидан самарали фойдаланиш учун зарур дастурий инфратузилмани яратиш имкониятини беради.

Хўш, ушбу тизимнинг янгилиги нимада, унинг оддий фуқаролар учун қандай афзалликлари бор?

Аввало, сайловчининг ягона электрон рўйхатга киритилиши ҳар бир фуқарони аниқ манзили билан биргаликда рўйхатга олиш демакдир. Тажриба шуни кўрсатадики, юртимизда ўтказилган аввалги сайловларда бир нафар сайловчининг бир нечта рўйхатга кириб қолиши ҳолатлари учраб турарди. Яъни айрим фуқароларнинг пропискаси бир жойда, яшаш жойи бошқа ерда бўлиши сайлов куни айрим муаммоларни келтириб чиқарар эди.

Ушбу янги тизим барча сайловчилар умумий сонини, яъни маъмурий-ҳудудий бирликлар кесимида уларни аниқлаш, шунингдек, хориждаги ватандош сайловчилар ҳисобини олиш, сайлов округи ва участкаларидаги сайловчилар нормасини белгилаш учун қулай шарт-шароит яратади.

Мазкур тизимни жорий қилиш сайловнинг шаффофлигини, “бир сайловчи бир овозга эга” принципи қатъий амалга оширилишини, рўйхатнинг холислиги ва изчил янгиланиб боришини таъминлайди. Сайловчилар яшаш манзили ўзгарганда онлайн тарзда мурожаат қилиб, сайлов участкасини ўзгартириши осон бўлади. Ҳар бир сайловчи тегишли маълумотлар базаси билан танишиш имкониятига эга бўлади. Округ ва сайлов участкаларида овозларни санаб чиқиш, якунларни умумлаштириш ишларини енгиллаштиради.

Электрон тизим сайловчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш билан биргаликда сайлов комиссиялари ишини ҳам осонлаштиради. Бундан ташқари, ушбу дастурнинг ишга туширилиши фуқароларнинг доимий ва вақтинчалик яшаш жойлари, чет элларга чиқиши ва қайтиши ҳақидаги батафсил маълумотларни, уй-жой ва бошқа кўчмас мулк объектларининг тўлиқ ҳисоб-китобини, ҳудудлар, кўчалар, уйлар ва хонадонларнинг номлари ва рақамларининг электрон шаклда аниқ ва равшан белгиланишини тақозо этади. Бу борада қарорда тегишли давлат органлари зиммасига аниқ вазифалар юклатилган.

Мазкур қарор мамлакатимизда сайлов тизимини янада такомиллаштириш, сайловчиларнинг ҳуқуқий маданияти ҳамда сиёсий фаоллигини юксалтириш, сайловнинг очиқ-ошкоралиги ва транспарентлигини таъминлаш учун зарур шароитни яратади.

Энг муҳим жиҳати, қарорга асосан, келгуси йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган парламент ва маҳаллий кенгашларга сайлов жараёнида мазкур янги тизим амалиётга жорий этилади.

Албатта, давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори биз, қонун ижодкорлари зиммасига ҳам қатор вазифаларни юклайди. Айни вақтда сайлов қонунчилигини такомиллаштириш мақсадида янги Сайлов кодекси лойиҳаси кенг халқ муҳокамасидан ўтказилиб, халқаро экспертлар ва ташкилотларнинг хулосалари олинмоқда. Ушбу кодекс лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилгандан сўнг унинг янада халқчил ва мукаммал қонун ҳужжати сифатида қабул қилинишида халқ вакиллари қаторида фаол иштирок этишимиз талаб этилади.

Жамшид ПИРМАТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"