Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5197
5896
4990

+906
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
98007
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 559 732
Главная "БИРЖА" “ЎЗАГРОСУҒУРТА” АЖ: алоқалар ривожлантирилади

Жsugurta_160аҳон банкининг таркибий тузилмасига кирувчи Халқаро молия корпорациясининг мақсад ва вазифалари ривожланаётган давлатларнинг хусусий секторларига инвестиция йўналтирган ҳолда кўмаклашишдан иборат. 1956 йилда ташкил этилган IFS бугунги кунда ривожланаётган давлатларнинг бир қанча секторларини молиялаштирувчи йирик кўп тармоқли халқаро ташкилот ҳисобланади.

“Ўзагросуғурта” АЖ бошқаруви раҳбарияти ва Жаҳон банки гуруҳи вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда инвестициялар учун яратилган қулай шароитларнинг катта аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва молия институтларини мустаҳкамлаш ишлари хусусий секторга инвестицияларни жалб қилаётгани қайд этилди.

Тадбирда Ўзбекистон суғурта бозорининг ривожланиш тенденция­си, “Ўзагросуғурта” АЖнинг инвестицион сиёсати, миллий суғурта бозоридаги ўрни, кўрсатилаётган суғурта турлари бўйича эришилган молиявий кўрсаткичлар, суғурта соҳасига татбиқ этилаётган янги инновацион лойиҳалар борасида маълумотлар берилди. Учрашув мобайнида Жаҳон банки вакилларини қизиқтираётган ва улар ташрифининг асосий мақсади бўлган Ўзбекистоннинг ҳуқуқий-норматив ва институционал салоҳияти, асосий молиявий кўрсаткичлар, молия соҳасидаги ютуқ ва камчиликлар, суғурта соҳасини янада такомиллагшириш йўлидаги фикр-мулоҳазалар билан ўртоқлашилди.

Келгусида “Ўзагросуғурта” АЖ ва Халқаро молия корпорацияси ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳақида келишиб олинди.

Ўз мухбиримиз.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"