Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3040
5935
5903

+32
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
80003
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 541 728
Главная "БИРЖА" Ўзбекистон-БАА: ҳамкорликда тенг манфаатдорлик муҳим

uzb_uae_160_554Мамлакатимизнинг жаҳон майдонидаги мавқеини мустаҳкамлашда дунё мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш алоҳида аҳамиятга эга.

Жумладан, Бирлашган Араб Амирликлари Ўзбекистон билан дипломатик муносабатларни биринчилардан бўлиб ўрнатган давлатлардан ҳисобланади. Ҳозирда икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга катта эътибор қаратилмоқда. Таҳлилларга кўра, мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми жорий йилнинг биринчи ярмида 82,4 млн. АҚШ долларини ташкил этган. Юртимизда Бирлашган Араб Амирликлари сармояси иштирокидаги 100 та корхона саноатнинг турли тармоқларида, хусусан, тўқимачилик маҳсулотлари ва қурилиш материаллари, ювиш воситаларини ишлаб чиқариш, шунингдек, улгуржи савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида самарали фаолият кўрсатмоқда. Айни пайтда ушбу кўрсаткичлар салмоғини томонлар манфаатига мос равишда мавжуд салоҳият ва имкониятларни тўла ишга солган ҳолда янада ошириш масаласи долзарб бўлиб турибди.

Бирлашган Араб Амирликлари Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Иброҳим ал-Маҳмуд бош­чилигидаги делегациянинг юртимизга ташрифи доирасида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонаси ва Дубайдаги Бош консулхонаси кўмагида ўтказилган бизнес форумда шу ҳақда сўз юритилди.

Унда мамлакатимизнинг бир қатор вазирлик ва идоралари, йирик компаниялари, вилоятлар ҳокимлари, шунингдек, БААнинг “VPS Healthcare”, “Vision Investment Services Co”, “International Holdings Company PJSC” ва инвестиция, банк, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, ахборот технологиялари, таълим каби соҳаларга оид бошқа корхоналарининг 40 га яқин вакили иштирок этди.

Бизнес форумдан кўзланган мақсаддан келиб чиқиб меҳмонлар эътиборига республикамиздаги ислоҳотлар, иқтисодий ва инвестициявий имкониятлар ҳақида маълумот берилди. Қайд этилганидек, кейинги йилларда хорижий сармоядорлар учун кенг кўламли қулайликлар яратилмоқда, солиқ соҳаси ислоҳ қилинмоқда, ташқи иқтисодий фаолият либераллаштирилмоқда. Кўрилган чоралар натижаси ўлароқ қўшма корхоналар сони ортиб, Ўзбекистоннинг бизнес юритиш бўйича жаҳон рейтингидаги кўрсаткичлари йилдан йилга яхшиланяпти. Бу каби бошқа бир қатор шароит ва енгилликлар Ўзбекистоннинг муҳим савдо-иқтисодий ҳамкорларидан бири бўлган Бирлашган Араб Амирликлари инвесторлари учун ҳам мавжуд алоқаларни кенгайтириш, янги шерикларни топиш учун улкан имконият бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Шу ўринда биргаликда амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар тақдимотлари намойиш қилинди. Хусусан, БАА инвесторлари геология, кимё, углеводород хомашёсини қазиб чиқариш ва қайта ишлаш, энергетика, туризм, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича истиқболли лойиҳаларда иштирок этишга таклиф этилди. Шу билан бирга, уларнинг юртимиздаги бир қатор эркин иқтисодий зоналардаги, айниқса, агросаноат ҳамда фармацевтика соҳасини ривожлантиришга, хусусий клиникаларни қуришга қаратилган лойи­ҳалар амалиётида қатнашишлари учун барча шароитлар мавжудлиги таъкидланди. Энг муҳими, ҳамкорлик икки томонлама манфаатдорлик асосида йўлга қўйилиши эътироф этилди. Бундан ташқари, транзит-логистика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини ўрганиш, мамлакатларимизнинг йирик шаҳарлари ўртасида ҳаво йўли қатновини очиш мақсадга мувофиқлиги ва бу ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Бизнес форум доирасида бир қатор келишувларга эришилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва БААнинг қиймати 1 миллиард АҚШ долларига тенг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги битим имзоланди.

Икки давлат ишбилармон доираларининг “B2B” шаклидаги учрашувлари ҳам бўлиб ўтди.

О. ЛАТИПОВА.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"