Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4128
8733
9393

-660
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
56170
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 161 101
Главная "БИРЖА" Халқаро муносабатлар янги босқич сари

 

iosco_160_5541Капитал бозорини тартибга солиш масаласида Ўзбекистоннинг бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлигини кенгайтиришга кўмаклашиш тадбирлари доирасида Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилотининг ваколатли вакиллари – ташкилотнинг катта маслаҳатчиси Изабель Пастор ҳамда маслаҳатчи Филис Села мамлакатимизда бўлишди.

Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти (IOSCO) 1983 йилдан буён фаолият кўрсатаётган бўлиб, турли мамлакатлардаги қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштирувчи ташкилотлар уюшмасидир. Соҳа мутахассислари орасида у қимматли қоғозлар бўйича комиссиялар деб юритилади. Мазкур ташкилотнинг асосий вазифалари қимматли қоғозлар комиссиялари ўртасида қимматли қоғозлар миллий бозорини самарали бошқаришни таъминлашга қаратилган ҳамкорликни мувофиқлаштириш, қимматли қоғозлар бозорини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг такомиллашган усуллари бўйича тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, қимматли қоғозлар бозорида ягона стандартларни ишлаб чиқиш, қимматли қоғозлар муомаласи соҳасида халқаро битимларга риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш ва қимматли қоғозлар бозоридаги қонунбузилиш ҳолатларига қарши курашишда биргаликда ҳаракат қилишдан иборат.

2002 йилда ташкилотнинг Маслаҳатлар, ҳамкорлик ва маълумот алмашиш бўйича кўп томонлама ўзаро англашув меморандуми тасдиқланган бўлиб, бу ҳужжат глобал бозорни заифлаштирадиган ва сармоядорлар ишончига путур етказадиган трансчегаравий қаллобликлар ва жиноятларга қарши курашишда маслаҳатлар ўтказиш, ҳамкорлик қилиш, маълумот ва тажриба алмашиш тартибларини белгилайди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 12 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти (IOSCO)га кириши тўғрисида”ги қарори асосида Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази мазкур халқаро ташкилотда Ўзбекистон Республикасидан ваколатли вакил этиб белгиланган.

IOSCO Скрининг гуруҳининг 2017 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган учрашувида Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг мазкур меморандумга қўшилиш бўйича аризаси кўриб чиқилган ва Ўзбекистонга бу борадаги қонунчиликни янада такомиллаштириш юзасидан қўшимча тадбирлар ўтказиш мақсадга мувофиқлиги билдирилган.

Ташкилот делегациясининг мазкур ташрифидан кўзланган мақсад ушбу меморандум доирасида Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг IOSCOга аъзо бошқа мамлакатларнинг ушбу соҳани тартибга солувчи давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкиллаштириш учун зарур бўлган марказ ваколатларини ўрганиб чиқиш ва бу бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат бўлди. Ўтказилган музокараларда шу масала ҳамда Ўзбекистондаги қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг ўрнини янада кучайтириш юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, IOSCO вакиллари билан тегишли вазирлик ва идораларда ҳам учрашувлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистонга ташриф якунида ташкилотнинг катта маслаҳатчиси Изабель Пастор юртимиздаги ислоҳотларни юқори баҳолаб, фонд бозорининг иқтисодиётдаги муносиб ўрнини амалда эгаллаши учун қилинаётган саъй-ҳаракатлар хорижий инвестицияларнинг кириб келишида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

О. ЛАТИПОВА.

 

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"