Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5166
5896
4990

+906
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
97976
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 559 700
Главная "БИРЖА" Солиқ ислоҳоти хорижлик экспертлар наздида

soliq_160_2Президентимизнинг жорий йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, мамлакатимиз солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилди.

Солиқларни соддалаштириш, солиқ ва тўловлар сонини қисқартириш, солиқ ставкаларини пасайтириш, солиқ юкини тенг тақсимлаш, бизнесни хуфиёна иқтисодиётдан очиқ ишлашга чиқариш, инвестицион жозибадорликни ошириш каби жиҳатлар шулар жумласидандир.

2019 йил 1 январдан бошлаб мамлакатимизда солиқ солиш тартибига киритиладиган ўзгаришлар, айрим турдаги солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг бекор қилиниши акс эттирилган ушбу ҳужжат нафақат юртимиз иқтисодчилари ва таҳлилчилари, балки чет эллик мутахассисларнинг ҳам эътиборини ўзига тортган.

Улардан айримлари иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ва Молия вазирлиги ҳамкорлигида “Ўзбекистонда солиқ ислоҳоти халқаро экспертлар нигоҳида” мавзуига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир қатнашчилари Жаҳон банкининг солиққа тортиш бўйича катта мутахассиси, Жаҳон банкининг Ўзбекистон Рес­публикасида солиқ тизимини ислоҳ қилишга кўмаклашиш бўйича солиқ миссия­си раҳбари Ражуль Авасти ҳамда Россия Федерациясининг Солиқ кодексини ишлаб чиқишда фаол иштирок этган халқаро эксперт ва маслаҳатчи Сергей Шаталовнинг тақдимотлари билан танишдилар.

Ражуль Авасти ақлли солиқ сиёсати, ақлли солиқни бошқаришга оид маърузасида солиқ ислоҳотларини ўтказишнинг асосий тамойилларига тўхталиб ўтди. Унинг таъкидлашича, тенглик ва адолатлилик, самарадорлик ва рақобатбардошлик, бюджетга солиқ тушумларининг барқарорлигини таъминлаш солиқ тизимининг муҳим аҳамиятга эга тамойиллари ҳисобланади. Солиқ ислоҳотларини амалга оширишда изчиллик, қадам-бақадам ёндашувга риоя қилиш мақсадга мувофиқ. Зеро, бундай мезон зарурият туғилганда солиқ сиёсатига қўшимча ўзгартиришларни киритиш, айни пайтда кенг жамоатчилик ва солиқ тўловчилар билан ўзаро маслаҳатлашиш имконини беради.

Халқаро экспертнинг фикрича, тегишли талабларга мос солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш принциплари солиқ ставкаларининг паст ва кам сонда, солиқ базасининг кенг, солиқ солиш тартибининг эса қулай ҳамда оддий бўлиши билан изоҳланади. Солиқ юки асосланган ва оғир бўлмаслиги лозим. Шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишнинг инновацион усулларини жорий этиш солиқ тизимини бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари саналади. Бундан ташқари, Солиқ кодексини соддалаштириш ҳам мазкур соҳадаги ислоҳотда катта роль ўйнайди. Бугунги кунда кичик бизнес субъектларини қўшилган қиймат солиғига тортиш, соддалаштирилган қўшилган қиймат солиғи бўйи­ча стратегия ишлаб чиқиш ҳам мазкур соҳадаги ислоҳотнинг муҳим таркибий қисми бўлиб хизмат қилиши табиий.

Халқаро эксперт Сергей Шаталовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси солиқ юкини камайтириш, солиқ тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришга қаратилган. Ҳужжатнинг Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, халқаро ва миллий экспертлар, жамоат ташкилотлари ва солиқ тўловчилар таклифлари инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилгани жуда муҳимдир. Солиқ соҳасидаги ислоҳот, энг аввало, хохиш-ирода, молиявий ва инсон ресурсларини талаб этиши табиий. Шу боис ҳам бу жуда мураккаб жараён ҳисоб­ланади. Солиқ сиёсати нафақат мамлакат аҳолиси учун, балки чет эллик инвесторлар учун ҳам оддий, қулай ва тушунарли бўлиши, халқаро талабларга жавоб бериши даркор. Солиқ сиёсати содда, айни пайтда чалкаш ҳам бўлмаслиги, яъни алгоритмли бўлиши лозим.

Эксперт хорижий мамлакатлар таж­рибасини ўрганиш ва таққослаш асосида мамлакатимиз солиқ тизимини таҳлил қилиш чоғида солиқ қонунчилигидаги нормаларда бир-бирини инкор этувчи ҳолатлар кузатилганини таъкидлади. Хусусан, Солиқ кодексида солиққа тортишнинг қоидалари, солиқ ставкалари ва солиқ базаси кўрсатилмаган, унинг нормалари тўғридан-тўғри амал қилмайди. Тизимли муаммолардан бири Солиқ кодекси ва кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда солиқ имтиёзларининг тақдим қилингани ва бу соғлом рақобат ҳамда самарадорликка салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги билан боғлиқ. Бундан ташқари, қўшилган қиймат солиғи занжирида узилишнинг борлиги ҳам корхоналар ва, албатта, иқтисодиёт ривожига тўсиқ бўлувчи омиллардандир.

Экспертнинг таъкидлашича, янги концепция бу каби қатор муаммоларни бартараф этишга қаратилгани билан ҳам оқилона қабул қилинган қарор ва ўзига хос қадамдир. Зеро, унга кўра, келгуси йилдан юридик шахсларнинг айланмасидан (ялпи тушумидан) ундириладиган мажбурий ажратмаларнинг ҳамда Пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадалларининг бекор қилингани таҳсинга сазовор. Дивидендлар учун солиқлар 10 фоиздан 5 фоизга, мулк солиғи 5 фоиздан 2 фоизга туширилгани ҳам катта аҳамиятга эга. Шу каби бошқа пасайтирилган кўрсаткичлар орқали жами солиқ юкининг камайиш миқёси ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизини ташкил этиши кутилаётгани эътирофга лойиқ.

Давра суҳбати давомида халқаро экспертлар ўз нуқтаи назарлари, фикрлари ва таклифлари билан ўртоқлашиш баробарида унинг иштирокчилари, турли вазирлик ва идоралар мутахассисларининг бир қатор саволларига жавоб қайтаришди.

Қизғин муҳокамалар якунида кун тартибидаги масала бўйича тегишли тавсиялар қабул қилинди.

Замира ТОЖИЕВА.

 

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"