Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5112
5896
4990

+906
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
97922
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 559 647
Главная "БИРЖА" Муҳим вазифалар белгиланди

qonun_160_2Президентимизнинг 2018 йил 23 майдаги “Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш йўлида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 20 сентябрдаги “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши кураш бўйича идоралараро комиссияни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ҳам мазкур фармон талабларини бажаришга қаратилган.

Қарорда Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссиянинг асосий вазифалари белгиланган.

Яъни комиссия жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хавфларни баҳолаш бўйича самарали ишларни ташкил этади, шунингдек, унинг асосида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини янада ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга оид таклифлар ишлаб чиқади ҳамда чоралар кўради. Бундан ташқари, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ тавсияларидаги талабларни ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекис­тон Республикаси қонун ҳужжатларига имплементация қилишни таъминлайди.

Шу билан бирга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш, мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаб, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди.

Қарор асосида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хавфларни миллий даражада баҳолашни самарали ташкил этиш ва ўтказиш учун бир қатор вазирлик ва идораларга муайян вазифалар юклатилган. Чунончи, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси биржа ва риэлторлик ташкилотлари хавфлари бўйича, мазкур қўмита ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари хавфлари бўйича миллий даражада баҳолашни самарали ташкил этиш ва ўтказиш учун жавобгар этиб белгиланган.

Ўз мухбиримиз.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"