Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4339
8733
9393

-660
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
56382
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 161 313
Главная "БИРЖА" Акциядорлар манфаати – устувор

aksiyadorlarИқтисодиётимизнинг равнақ топишида акциядорлик жамиятларининг ўзига хос ўрни ва аҳамияти бор. Айниқса, бундай жамиятларда корпоратив бошқарувнинг намунали йўлга қўйилиши натижасида кўпгина корхоналар фаолиятида ижобий натижалар кўзга ташланмоқда.

Хоразм вилоятида Қимматли қоғозларни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси томонидан рўйхатга олинган акциядорлик жамиятлари сони бугунги кунда 28 тага етди. Мазкур жамиятлар давлат мулки негизида ташкил топган. Вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган акциядорлик жамиятларининг устав фонди 172,0 млрд. сўмдан иборат. Вилоятдаги 18 та акциядорлик жамияти устав фондидаги давлат улушлари хўжалик бирлашмалари устав фондига берилган. Шунингдек, 5 та акциядорлик жамияти (бозорлар) устав фондидаги давлат улушлари маҳаллий ҳокимлик вакиллари томонидан бошқарилмоқда.

Ҳудудий бошқарма 2018 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига 3 та акциядорлик жамияти томонидан 28 138 307 000 сўмлик 28 297 625 дона акция чиқарилувини рўйхатга олди ва Марказий депозитарий базасига жойлаштирди. Шу билан бирга, ҳудудий бошқарма томонидан ҳисобот даврида 1 та акциядорлик жамиятининг 158 392 000 сўмлик 39 598 дона акцияси чиқарилуви бекор қилинди. 2018 йилнинг шу даврига қадар юридик ва жисмоний шахслардан ҳудудий бошқармага келиб тушган мурожаатлар (жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналаридан, марказнинг тегишли топшириқлари билан)ни кўриб чиқиш натижасида акциядорларга ҳисобланган 19,3 млн. сўм дивиденд маблағлари ундириб берилди. Бош­қармада ташкил қилинган ишонч телефони орқали, шунингдек, фуқароларнинг оғзаки мурожаатларини кўриб чиқиб, ижобий ҳал қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоятдаги акциядорлик жамиятлари томонидан белгиланган ҳисобот шакллари ва акциядорлик жамиятлари фаолиятидаги муҳим фактларнинг ўз вақтида ошкор этилиши, яъни оммавий ахборот воситаларида, жумладан, акциядорлик жамиятининг корпоратив веб-сайтларида эълон қилиниши юзасидан доимий мониторинг йўлга қўйилган. Мазкур ҳолатлар бўйича ҳудудий бошқарма ташкил қилган семинарлар ва давра суҳбатлари орқали акциядорлик жамиятлари ходимлари ва акциядорлар ўртасида доимий равишда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, вилоятимизда битта иккиламчи поғонали “Фин-сервис” масъулияти чекланган жамияти инвестиция воситачиси фаолият кўрсатиб келмоқда. “Фин-сервис” масъулияти чекланган жамияти жорий йилнинг 8 ойи давомида қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари иккиламчи бозорида 137 та битимни амалга оширган бўлиб, 510 048 дона акция 931 688 545 сўмга сотилган. Бир сўз билан айтганда, акциядорларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг бу борадаги ҳуқуқий билим ва малакасини юксалтиришга қаратилган ишларни аниқ чора-тадбирлар асосида тизимли равишда амалга оширишга ҳаракат қиляпмиз.

Нуриддин ХЎЖАНИЁЗОВ,

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази

Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"