Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
763
7798
8223

-425
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
123044
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 379 648
Главная "БИРЖА" Ўрганган кўнгил...

huquq_160_3Ҳамдамжон Ҳакимов яна қўлга тушди…

У шу йилнинг февраль ойида таниши Насиба Наримонованинг (мақоладаги исм-фамилиялар ўзгартирилган) пластик карточкасидаги 112 миллион сўм пулини 7 фоиз эвазига нақдлаштириш, сўнгра АҚШ долларига алмаштириб беришни ваъда қилади. Шу мақсадда улар иккиси Чилонзор туманидаги “Макро” супермаркети олдида учрашишади. Ҳамдамжон супермаркетга кириб, пластик карточкада айтилган пул ҳақиқатан борлигини билиб чиқади. Шундан сўнг Насибага 10 000 АҚШ доллари беради. Пластик карточкадаги пулнинг ҳаммасини ечиб олгандан сўнг яна 2702 доллар беришини айтади. Худди шу пайтда улар қўлга олинади...

Албатта, тергов, суриштирув ишларидан сўнг ушбу жиноят иши судга оширилди.

Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани суди мазкур ишни кўриб чиқиб, Ҳамдамжон Ҳакимовни Жиноят кодексининг 177-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбдор деб топди ва унга нисбатан энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорида жарима жазоси белгилади. Иш юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган 10 минг АҚШ доллари давлат даромадига мусодара қилинди.

Хуллас, бир жиноят шундай якун топди. Суд жараёнида Ҳамдамжон Ҳакимов қилмишини тўла тан олиб, бу ишидан пушаймон эканлигини кўп бора такрорлади. Аммо унинг пушаймонлигига ишониб бўлармикин? Шу ҳолат кишини ўйлантиради.

Гап шундаки, эндигина 40 ёшга тўлган Ҳамдамжон шу пайтга қадар тўрт марта жиноят содир этиб, жазоланган эди.

У биринчи бор жиноятга қўл урганида 25 ёшли навқирон йигит эди. Ўшанда ҳам Жиноят кодексининг 177-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланганди. 2007 йилда Ҳамдамжон Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди, 277-моддаси 2-қисми “а” банди ва 59-моддасидаги жиноятларни содир этиб, суд қилинди. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас экан, 2012 йилда у яна жиноятга қўл урди. Бу сафар Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этди. Орадан икки йил ўтиб, яна суднинг қора курсисига ўтирди. Энди у Жиноят кодексининг 177-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандлари билан жавобгарликка тортилди. Энг ачинарлиси, Ҳ.Ҳакимов шунча афсус-надоматлардан сўнг яна жиноят кўчасига кирди. Хўш, унинг сўзига ишониш мумкинми? Наҳотки, бу ишга қўл уришидан олдин қилмиши фош бўлиб, бешинчи марта ҳам судланиши мумкинлигини ўйламаган бўлса? Унинг бешинчи суддан кейинги пушаймонлигига ишониш мумкинми? Балки унинг қилмишларини суддан ташқари маҳаллада ҳам муҳокама қилиш керакдир.

Меҳрож САЙФУЛЛАЕВ,

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий

жиноятларга қарши курашиш департаментининг

Учтепа тумани бўлими катта инспектори.

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"