Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
796
7798
8223

-425
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
123077
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 379 681
Главная "БИРЖА" Куз-қиш мавсумига тайёргарлик

kuz_qish_160_2214Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан “2018/2019 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, уни талофат ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг топшириқ ва вазифалари ижроси доирасида режалаштирилган чора-тадбирлар” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда таъкидланганидек, айни пайтда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида 2018/2019 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича кенг кўламли ишлар бошлаб юборилган.

Мамлакатимиз Президентининг жорий йил 12 июлда имзоланган “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича вазирлик марказий аппарати, тизимдаги барча ташкилот ва корхоналарга аниқ вазифалар белгиланган.

Ўтган йиллар давомида тўпланган тажрибага таянган ҳолда 2017/2018 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилиниб, шу асосда мавсумга тайёргарлик кўриш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

– Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини амалга ошириш, аввало, мавжуд кўп қаватли уй-жойларнинг техник ҳолатини ўрганиш мақсадида хатлов ўтказишдан, иссиқлик таъминоти объектлари (марказий ва маҳаллий қозонхоналар ҳамда иссиқлик тармоқлари ҳолатини, уларнинг ёрдамчи қурилмалари ва малакали мутахассисларни тайёрлаш)ни танқидий ўрганишдан бошланди, – дейди уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Ғофир Жамолов. – Хатлов ўтказиш тадбирларига туман ҳокимликларининг мониторинг ишчи гуруҳи аъзолари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг раислари ҳамда маҳалла фаоллари жалб қилинди. Ўтказилган хатлов натижаларига асосан, кўп қаватли уй-жой фондини, иссиқлик таъминоти тизимини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишларнинг аниқ ҳажми, муддати ва чора-тадбирлари белгилаб олинди. Жойларда штаб ишчи гуруҳлари тузилиб, фаолият юритмоқда. Шунингдек, марказий диспетчерлик пункти ҳамда авария хизматлари билан жойларда ишчи гуруҳларнинг ҳамкорликда фаолият кўрсатиш тизими ишлаб чиқилди ва мониторинг ишлари йўлга қўйилди.

Маълумотларга кўра, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, мутасадди вазирлик ва ташкилотлар билан биргаликда қуйидаги ишларни амалга ошириш режалаштирилган.

Иссиқлик таъминоти тизими бўйича:

7 та марказий қозонхона, 3 та маҳаллий қозонхона, 32 та иситиш қозони ва 49,54 км иссиқлик тармоғи мукаммал таъмирланади;

70 та марказий ҳамда 40 та маҳаллий қозонхона, 831 та иситиш қозони, 873 км иссиқлик тармоғи жорий таъмирланади ва 80,3 км иссиқлик қопламаси алмаштирилади;

Кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш бўйича:

7657 та кўп қаватли уй-жой таъмирланади, ушбу мақсадларга тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ҳамда республика бюджети маблағи ҳисобидан жами 509 174,5 млн. сўм ажратилади. Шунингдек, 431 та лифт таъмирланади ва Тошкент шаҳридаги 162 та лифт алмаштирилади.

Кўп хонадонли уйларга туташ ҳудудларда 1331 та болалар майдончаси барпо этилиб, 1516 та шундай майдонча таъмирланади. Бундан ташқари, 130 683 погон метр ирригация тизими таъмирланади, кўп қаватли уйлар олд қисмидаги 754,71 минг. кв.м йўлак бетон қоришмаси билан қопланиб, 7120 та ташқи ёритиш ускунаси созланади.

Ичимлик сув таъминоти:

610,9 км совуқ сув таъминоти қувури жорий ҳамда 181,3 км қувур мукаммал таъмирланади.

Бундан ташқари, кўп қаватли уй-жойларнинг иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва канализация тизимларини тайёрлаш бўйича тасдиқланган жадвалга асосан, 2018-2019 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор фаолият юритишга доир доимий ишларнинг ҳар кунлик мониторинги ўтказиб борилади.

Анжуманда таъкидланишича, куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида ширкатлар фаолиятини самарали ташкил этиш, кўп қаватли уй-жой фондини мунтазам равишда кўрикдан ўтказиш ва жорий таъмирлаш, кўп қаватли уйларнинг ички қурилмаларида авария эҳтимоли бўлган ҳолатларни аниқлаш ва носозликларни бартараф этиш ишларининг бориши бўйича назорат ўрнатилади.

Г.САЙДАЛИЕВА.

 

 

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"