Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Голосование
Тадбиркорликни ривожлантириш қандай омилларга боғлиқ?
 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932
Главная "БИРЖА" Қонунни бузиш барчага зарар

qonun_160_1Савдо-саноат палатаси зиммасидаги кенг қамровли вазифалардан бири нафақат давлат органлари ёки мансабдор шахслар, балки тадбиркорлар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар, айниқса, жиноятларни танқидий муҳокама қилишдан иборат.

Бу борадаги ишларни тизимли равишда йўлга қўйиш мақсадида палатанинг жорий йилги фаолият режасидан мазкур йўналишда тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда ўрганишларни ўтказиш, натижаларини палата ҳузуридаги экспертлар кенгашида кўриб чиқиш ва чораларни белгилаш масаласи алоҳида ўрин олган.

Ушбу режага мувофиқ, палатанинг ҳуқуқий масалалар бўйича экспертлар кенгаши йиғилишида мазкур вазифанинг ижроси илк бор кўриб чиқилди. Унда тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ва божхона соҳаларида содир этилган қонунбузарликлар, уларни келтириб чиқараётган сабаблар ва шарт-­шароитлар, ушбу ҳолатларни бартараф этиш ва профилактикасини олиб бориш усуллари кўриб чиқилди. Тадбирда бир қатор вазирлик ва идоралар масъуллари, тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари қатнашдилар.

Қайд этилганидек, ҳар қандай бизнес ҳалол ва шаффоф бўлиши лозим. Бунинг учун давлат органлари билан тадбиркорлик субъектлари ҳамда бир тадбиркор билан иккинчиси ўртасидаги муносабатлар фақатгина қонунга асосланган бўлиши, коррупция кўринишларига йўл қўйилмаслиги лозим. Зеро, мавжуд қонунчилик айни шу мақсадга йўналтирилган. Яъни давлат идораларининг ҳам, тадбиркорларнинг ҳам ҳуқуқ ва бурчлари билан бирга мажбурияти ва жавобгарлиги аниқ белгилаб қўйилган.

Шундай бўлишига қарамасдан, айрим тадбиркорлар яратилган кенг имконият ва шароитлардан унумли фойдаланмасдан, қинғир йўлни тутиш, қонун қоидаларини четлаб ўтиш ҳаракатларини содир этмоқда.

Палата томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари билан яқин ҳамкорлик асосида тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлар ўрганилиб, уларнинг сабаблари, унга имкон берган шароитлар таҳлил этилмоқда. Умумлаштирилган ахборотлар палатанинг веб-сайтига жойлаштириляпти, шунингдек, бу ҳақда тадбиркорлар иштирокида ўтказилаётган учрашув, семинар ва бошқа тадбирларда гапирилиб, оммавий ахборот воситалари орқали кенг оммага етказилмоқда. Мақсад ҳар қандай ноқонуний фаолият учун жазо борлиги, қонун ҳамма учун баробарлиги ҳақида уларнинг хабардорлигини ошириш, ҳуқуқбузарлик­ларнинг эрта олдини олишдан иборат.

Бош прокуратура, Мажбурий ижро бюроси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасидан олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида тадбиркорларга нисбатан жами 380 та жиноят иши қўзғатилган. Яъни тадбиркорлар томонидан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш, фирибгарлик, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни қалбакилаштириш каби жиноий ҳолатлар содир этилган. Масалан, “Гарант риэлтор групп” МЧЖ раҳбари жамият учун олинган кредит маблағини ўзлаштириб юборган.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилган солиқ назорати тадбирлари натижасига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида 21 минг 770 дан зиёд ҳуқуқбузарлик аниқланган. Уларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри, Самарқанд, Фарғона, Тошкент, Наманган вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳиссасига тўғри келади. Бунда савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари, солиқ солинадиган объектлар ҳисобини олиб бориш ва касса операцияларини юритиш тартиблари ҳамда тўлов интизоми бузилган. Қоидабузарликларга, энг аввало, ҳуқуқий саводхонликнинг пастлиги, айниқса, солиқ қонунчилигини яхши билмаслик сабаб бўлган.

Давлат божхона қўмитасидан тақдим этилган маълумотга қараганда, жорий йилнинг олти ойи давомида тадбиркорлик субъектлари томонидан 760 тадан зиёд қонунбузилиш ҳолати содир этилган. Яъни улар божхона чегараси орқали товарларни ноқонуний олиб ўтишган, товарлар ва транспорт воситаларини декларациялаш тартибини бузишган, божхона тўловларини камайтириш, қайтариб олиш, тўлаш тартибларига риоя этишмаган. Масалан, Наманган вилоятидаги “Водий текстиль саноат” МЧЖ раҳбари томонидан ишлаб чиқариш учун зарур бўлган трикотаж маҳсулотлари тегишли имтиёз билан олиб кирилган, аммо у режалаштирилган мақсадга йўналтирилмасдан, бозорда сотиб юборилган.

Мазкур ҳолатларнинг сабабларидан келиб чиқиб, тадбиркорларнинг нафақат бу соҳадаги ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, балки божхона назоратини кучайтириш, бунда замонавий техника ва инновацион технологиялардан кенг фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Кун тартибидаги масала танқидий руҳда муҳокама қилинар экан, соҳадаги ҳар қандай қонунбузилишга қарши кес­кин чоралар кўрилиши баробарида, биринчи бор, билиб-билмай хатоликка йўл қўйган тадбиркорлар кечирилаётгани эътироф этилди. Масалан, тўғри хулоса чиқариб, ҳуқуқбузарлик оқибатларини бартараф этган ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар, бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 13 минг 633 нафар тадбиркор маъмурий жавобгарликдан озод этилган.

Йиғилиш якунида қайд этилганидек, ўз давлати ва жамоаси манфаатини ўйлаган тадбиркор, энг аввало, қонунга итоаткор бўлса, қонунни ҳурмат қилса, у ҳеч қачон кам бўлмайди, ривожланиш йўлидан оғишмайди. Аксинча ҳолат учун эса жавобгарлик муқаррар. Бунинг оқибати эса жамият учун ҳам, тадбиркорнинг ўзи учун ҳам зарар.

Замира ТОЖИЕВА.

 

 

© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"